13-Мавзу: Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти


Download 0.53 Mb.
bet3/7
Sana07.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1244968
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Фалсафа 9-мавзу Этика фанининг предмети

Эвдемонизм – (юнон. Эуданиа–роҳат–фароғат, бахт–саодат) –ахлоқ –одобнинг гедонизмга яқин услубий тамойили. Эвдемонизм антик дунё ахлоқий назарияларида тўлиқ равишда намоён бўлган. (Демокрит, Сократ, Аристотел). Бахтга интилишни эвдемонизм ахлоқ–одобнинг мезони ва инсон ахлоқий хатти–ҳаракатининг асоси деб ҳисоблайди, шахсий бахтга интилиш – индивидуалистик эвдемонизм ижтимоий бахтга интилиш – ижтимоий эвдемонизм дейлади.
  • Эвдемонистлар инсон ҳам маънавий, ҳам жисмоний соғломликка интилса, ўзининг ва ўзгаларнинг барча эзгу хусусиятларининг шаклланишига ёрдам берса ҳамда бу билан замондошлар ва келажак авлод обрў–эътиборига сазовор бўлса бундай инсонни бахтли ва комил деб эътироф этганлар.
    • Илм дунёсидаги, хар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, деган хикмат, айниқcа, ахлоқшуносликка таалуқли. Зеро ахлоқшунослик тарихи ахлоқий тафаккурнинр вужудга келиши хамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий мероснинг улкан, қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, хикматлар, пандларни замонавий жамият хаётига тадбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларни таҳлил этади.
    • Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим мигн йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда гилтахталарга ёзилган мақол ва маталлардир. Сомир (Шумер) алқовларида (гимнларида) деярли барча бош маъбудлар эзгулик, адолат, ҳақиқат ва яхшилик тарафдорлари бўлганлари учун хам мадх зтилади.
    • Сомирликлар эришган илмий бадиий, ахлоқий даража, ҳуқуққа оид ютуқлап бобилликлар ахлоқий қарашлари учун асос бўлди. Бобилонда сомирликларникига нисбаган бадиий юксак ва мукаммал “Гилгамеш” эпоси вужудга келди. Адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий мақсад қилиб олган Бобилон подшоси Хаммурапининг машхур Қонунлар мажмуи эса қадимги Сомир қонунларининг тадрижий ривожи эди. Бу мажмуада заифларни, этим-есир ва камбағалларни адолат тамойили асосида ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қуйилган;
    • Қадимги Мисрда эса одоб-ахлоқ масалалари ўзига хос пандномаларда ифода топган. Улар орасида “Пхатотеп ўгитлари бизгача этиб келган энг қадимий панднома хисобланади.
    • Унда ўша давр ахлоқий қонун-қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса хикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади. Ундагилар юксак бадиияти билангина эмас, балки кулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳанузгача кишини ҳайратга солади.
    • Қадимги Туронзамин ва Эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тараққиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. ”Авесто”- Турон, Хуросон,Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Кичик Осиё халқларининг милоддан аввалги қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф-одат ва маънавий қадриятлари хақида маълумот берувчи асосий манба . Авестода зардуштийлик даврининг ҳуқуқий,ахлоқий меъёрлари ўз ифодасини топган . Рух ва моддийликнинг ҳаётийлигини тан олишга асосланган зардуштийлик динига биноан, олам нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлим, тана ва жон, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва тобелик сингари ҳодисаларнинг азалий ва абадий курашидан иборат . .....
    • Шунга кўра, ҳаётнинг кечиши табиатда
    • (нур ва зулмат), борлиқда (ҳаёт ва ўлим), ижтимоий ҳаётда (яхшилик ва ёмонлик), нафосат оламида (гўзаллик ва хунуклик), динда(Аҳура Мазда билан Аҳримонинг азалий ва абадий келишмаслиги) турли хил кучлар ўртасидаги кураш шакллари сифатида намоён бўлади . Қадимги аждодларимизнинг эзгу ғоялари ва миллий давлатчилик анъаналари ўз аксини топган бу китоб фақат мустақиллик йилларида ҳақиқий қадр-қиммат топди .
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling