13-мавзу: инфляция рискларини бошқариш


Download 130 Kb.
bet2/3
Sana23.12.2022
Hajmi130 Kb.
#1047522
1   2   3
Bog'liq
13 мавзу Инфляция рискларини бошқариш

Иккинчи сабаби – асоссиз равишда иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг оширилиши, ушбу тўловлар давлат бюджети харажатлари таркибида қўзда тутилмаган бўлса, муомалага қўшимча эмиссия ҳисобига амалга оширилади. Бунинг натижасида иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг баҳоси ошади ва инфляция даражаси ортиб боради.
Учинчи сабаби – мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг экспорт қилиш даражасининг пастлиги ва импорт даражасининг юқорилиги билан ифодаланади. Мамлакатга кириб келаётган импорт товарлар ҳисобига хорижий валюталарнинг четга оқиб кетиши юз беради, натижада мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар нафақат ташқи эҳтиёжларни, балки ички эҳтиёжларни қондиришга ҳам хизмат қилмай қўяди. Бунинг оқибатида миллий валютанинг сотиб олиш қобилияти таборо салбийлашиб, инфляция даражаси ортиб боради.
Юқорида таъкидланган инфляцияни келтириб чиқарувчи омиллар фақат бизнинг давримизгагина хос бўлган ҳолат бўлмасдан, ушбу ҳолатлар турлича кўринишда узоқ тарихда ҳам мавжуд бўлган.

  • Миллий иқтисодиёт айрим соҳалари ўртасидаги номутаносибликлар

  • Жамғарма ва истеъмол ортасидаги номутаносибликлар

  • Талаб ва таклиф орасидаги номутаносибликлар

  • Давлат даромадлари ва харажатлари орасидаги номутаносибликлар

Муомаладаги пул массаси ва иқтисодиётнинг пулга бўлган эхтиёжи орасидаги номутаносибликлар.
Инфиляцион риск молиявий рискларни таркибий қисми бўлиб, бошқа рисклардан ажратилган тартибда бўлишига қарамай инвеститсион, банк, валюта ва бошқа рислар билан ҳам узвий боғлиқдир.



Валюталарнинг харид қобилиятлари бўйича уларнинг ўзаро нисбати ўзида қиймат қонунини акс эттириб, валюта курсини аниқлаш воситасидир. Шу сабабли валюта курсига инфляция суръатлари таъсир кўрсатади. Мамлакатда инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса, миллий валюта курси шунчалик паст бўлади, (агар бошқа омиллар қарши таъсир кўрсатмаса). инфляция оқибатида пул қадрсизланиши мамлакатда пулнинг харид қобилиятининг пасайишига ва инфляция суръатлари нисбатан паст мамлакатларнинг валюталари курсидан тушиб кетишига сабаб бўлади. Бундай мойиллик, одатда, ўрта ва узоқ муддатли режада кузатилади. Валюта курсининг тенглаштирилиши, уни сотиб олиш қобилиятининг паритетига мослаштириш ўртача икки йил давомида амалга оширилади. Бу шу билан изоҳланадики, валюта курсининг кундалик котировкаси фақатгина уни сотиб олиш қобилиятига асосан амалга оширилмай, унга, шунингдек, бошқа омиллар ҳам таъсир этади. 80-йилларда кўпинча валюта курсининг паритетидан 30 %дан ортиқ миқдорда силжиши юз бериб турар эди. Лекин спекулатив ва конюктуравий омиллар таъсиридан озод бўлган валюта курсларининг ўзаро нисбати қиймати қонунига мувофиқ тарзда пул бирликларининг харид қобилияти ўзгариши билан ўзгаради. Валюта курсининг инфляция суръатларига боғлиқлиги, айниқса, товар-хизматлар ва капиталларни халқаро айирбошлаш ҳажми катта бўлган мамлакатларда кучлироқдир. Сабаби шундаки, валюта динамикаси ва инфляция суръати ўртасидаги кучли боғлиқлик, валюта курсини экспорт баҳоларда ҳисоб-китоб қилишда юзага келади. Жаҳон бозори нархлари интернатсионал қийматнинг пулдаги ифодасини акс эттиради. Импорт нархларига келсак, тегишли валюта паритетида ҳисоб-китоб қилиш унчалик қулай келмайди, чунки, унинг ўзи валюта курси динамикасига боғлиқ. Саноати ривожланган мамлакатлар бундай ҳисоб-китоб учун улгуржи баҳолар индексидан фойдалангани маъқулроқ. Чунки бу мамлакатларда улгуржи ички савдо ва экспорт маълум даражада мос келади. Бошқа мамлакатларда ушбу индексга кўпгина экспорт қилинадиган товарлар кирмайди. Чакана нархлар асосидаги бундай ҳисоб-китоб нотўғри талқин қилиниши мумкин, чунки у жаҳон савдо обекти бўлмаган бир қатор хизматларни ўз ичига олади. Охирги навбатда жаҳон бозорида реал харид қобилиятига мос равишда стихияли тарзда миллий Валюта курсларининг тенглашиши юз бермоқда. Реал Валюта курси икки мамлакат нархлари даражаси нисбатига кўпайтирилган номинал курс сифатида аниқланади.


Инфляця риски истеъмол нархларини ўсиши ва харид қилиб олиш қобилятининг пассайиши натижасида инвестиция даромадлилигини камайтиради.
Инфиляцион рисклар кўзда тутилмаган молиявий юқотишлар пайдо бўлиш эҳтимоли билан ҳарактерланганлиги учун, унинг даражасини баҳолашда инвеститсиялашдан кўзда тутилаётган даромаднинг ўртача ёки ҳисоб миқдоридан четланиши аниқланади. Шунинг учун инвеститсион рискларни баҳолаш кўзда тутилаётган даромадлар ва уларни юҳотиш эҳтимолини баҳолаш билан боғлиқ.
Инфляця рискиларини инвестиция фаолиятида молиявий юқотишларни баҳолаш жараёнида уларнинг абсолют ва нисбий кўрсатгичларидан фойдаланилади.

3. Пулнинг сотиб олиш қобилияти пасайиши юзасидан ўрнини қоплашнинг асосий усуллари.


Тижорат банклари ўз ихтиёрларида булган активлари ҳисобига янги пулларни ҳосил қилишлари, яъни уларни банк кредити сифатида мижозларига беришлари мумкин. Тўғри, уларнинг бу фаолиятлари Марказий банк томонидан ўрнатилувчи мажбурий заҳира меъёрлари орқали чекланади. Яъни, тижорат банки ўзининг жорий харажатларини қоплаши ҳамда мижозлар томонидан кредитлар қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида маълум миқдордаги пул маблағларини заҳира сифатида сақлаши лозим. Активларнинг қолган қисми эса муомалага чиқарилиб, у маълум муддатдан сўнг яна банкка қайтиши ҳамда, мажбурий заҳира меъёридан ортиқча қисми яна муомалага чиқарилиши мумкин. Тўхтовсиз равишда такрорланувчи бу жараён пул таклифи мулътипликатори ёки банк мулътипликатори дейилади.
Пул таклифи мулътипликатори– бу банкдаги пул депозитлари қушимча равишда ўсган ҳажмининг мажбурий заҳиралар қушимча ҳажмига нисбати бўлиб, пул маблағларининг бир бирликка купайиши иқтисодиётдаги пул таклифининг қанчага усишини курсатади. Пулга талаб икки қисмдан иборат булиши мумкин: айирбошлаш учун зарур булган пулга булган талаб ҳамда активлар сотиб олиш учун зарур булганпулга талаб. Айирбошлаш учун зарур булган пулга булган талаб аҳолининг кундалик шахсий эҳтиёжлари, корхоналарнинг иш ҳақи тулаш, материал, ёқилғи ва шу кабиларни сотиб олиш учун керак булган пулмиқдорини ифодалайди.
Инфляцияга миқдорий баҳо бериш учун иккита тушунчадан фойдаланилади:

Инфляция даражаси - Ўрганилаётган давр ичида нархлар қанча фоизга ўзгарганлигини билдиради, яъни баҳонинг ўсиш суръатини кўрсатади

Бу эрда:
Р – Инфляция даражаси


С – сумма (товарнинг давр бошидаги баҳоси)
– ҳозирги нарх билан олдинги нарх орасидаги фарқ
Инфляция индекси

  • Ўрганилаётган давр ичида нархлар нечта мартага ошганлигини кўрсатади




  • Агар ўрганилаётган муддат бир нечта даврга (н та давр) бўлиниб, ҳар бир даврдаги Инфляция даражаси маълум бўлса





  • А гар ўрганилаётган муддат бир ҳил даврга (н та давр) бўлиниб, ҳар бир даврдаги Инфляция даражаси бир ҳил бўлса


  • Бундан келиб чиқиб, Инфляциянинг умумий даражаси аниқланади





Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling