Куну-тун интерфаол буюртма имконияти.
- Маълумотлар базасидаги ахборотлардан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри маркетинг билан шуғулланувчилар ўз мурожаатларини муайян харидорга ёки ишбилармон ҳамкорга жўнатадилар. Тўғридан-тўғри маркетинг тегишли мақсадли оммага мурожаат қилиш имконини беради.
Истеъмолчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси бўлиши шартлиги.
Тўғридан-тўғри маркетингнинг харидор учун устунликлари қуйидагича:
- ҳар қандай тоифадаги кишиларнинг номларини ўз ичига олган харидорларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳисобига ўз мурожаатларини персоналлаштириш имконияти;
-харидорлар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш имконияти;
- ҳар бир муайян ҳолатда мос вақтда маркетинг акцияларини амалга ошириш имконияти;
- товар таклифи самарадорлигини ошириш (реклама мурожаати), чунки улар манфаатдор бўлган мақсадли оммага жўнатилган;
- маркетологларнинг таклиф ва стратегиялари рақобатчилар учун сезиларсиз бўлиб бормоқда;
- харидорнинг олиб борилган маркетинг тадбирларига таъсирини баҳолаш имконияти.
- илгари ушбу фирма томонидан харид қилинган товар ва хизматлар;
- аввалги харидлар нархи ва ҳажми;
- шартноми ким билан тузилган (кишининг ёши, туғилган куни, қизиқиши ва ёқтирган таоми);
- таъминотчи – рақобатчилар;
- жорий шартномалар ҳолати;
- яқин бир неча йил давомида ушбу компания – харидорнинг кутилган харажатлари;
- харидор-компаниянинг рақобатли устунликлари ва заиф томонларини сифат жиҳатдан баҳолаш.
Саноат товарлари бозорида фирманинг савдо вакили мижозлар тўғрисида қуйидаги маълумотларга эга бўлади:
13.2. Тўғридан – тўғри маркетинг шакллари
Тўғридан-тўғри маркетингда (Direct marketing) таклифлар, эълонлар, эслатмалар ёки бошқа силжитиш воситалари бирор манзилга жўнатилади.
Юқори даражада танланган электрон хат рўйҳатларидан фойдаланган ҳолда, бевосита маркетологлар ҳар йили миллионлаб хатлар, каталоглар, брошуралар, намуналар, видеолар юборишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |