13-мавзу. Интерактив маркетинг
Download 0.57 Mb.
|
13 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.4. Интернетда товар сиёсати
Вирус маркетинги фойдаланувчилар бир-бирига тезда тарқатиши мумкин бўлган web сайт, видео, эмаил, мобил хабарлар каби воситаларни яратиш ёрдамида амалга оширилади.
Бу усулнинг самарали эканлигига сабаб, биринчида, у арзон реклама тури ҳисобланади, иккинчидан, қабул қилувчи дўстидан келган маълумотни ўқиши эҳтимоли анча баланд ҳисобланади. 13.4. Интернетда товар сиёсати Интернет томонидан замонавий тижорат дунёсига олиб кирилган энг асосий хислатлардан бири асосий ролнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтиши ҳисобланади. Интернет компаниялар учун компьютер экрани олдида ўтирган янги мижознинг эътиборини бирор сониялар ичида жалб қилиш имконини берди. Бироқ шу билан бир вақтда у худди шу фойдаланувчига сичқонча тугмасини бир неча марта босиб рақобатчиларга ўтиб кетишига ҳам имкон беради. Бундай вазиятда харидорларнинг диққат-эътибори энг катта қимматга эга бўлади, мижозлар билан ўрнатилган алоқалар эса компаниянинг асосий капиталига айланади. Интернет тижорат юритишнинг замон ва макон кўрсаткичларини кескин ўзгартириб юборади. У ҳеч қандай ҳудудий чекловларсиз тўғри коммуникация воситаси бўлиб, бунда ахборотга уланиш қиймати анъанавий воситаларнинг акси ўлароқ ундан узоқликда жойлашганликка боғлиқ эмас. Шундай қилиб, интернет электрон тижорат энг майда таъминотчиларга ҳам жаҳон миқёсида бизнес билан шуғулланишга имкон беради. Мос равишда, буюртмачилар ҳам талаб қилинаётган товар ва хизматлар таклиф этувчи потенциал таъминотчиларни географик жойлашувидан қатъи назар глобал танлаш имконига эга бўладилар. Сотувчи ва харидор ўртасидаги масофа товарни етказиб бериш босқичидагина транспорт харажатлари нуқтаи назаридан роль ўйнайди, холос. Интернет товар сиёсатига инқилобий таъсир билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Интернет орқали ахборот, молиявий, туристик ва таълим хизматлари кўрсатиш ҳозирги дунёнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Товар жонли меҳнат маҳсули, фойдали самара ёки фойдали нарсани ифодалайди, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш истеъмолчининг муайян эҳтиёжларини қондиради. Товар сиёсати деганда рақобатли устунликни шакллантириш ва товарни истеъмолчи учун доимий тўлақонли қилувчи ҳамда у ёки бу эҳтиёжни қондириб, фирмага мос келувчи фойдани таъминловчи товар тавсифномасини яратиш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар мажмуасини режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ маркетинг фаолияти тушунилади. Товар сиёсатининг асосий мақсадларига эришиш иккита асосий соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш йўли билан амалга оширилади:
янги товар яратиш
товарга ҳамроҳлик қилиш Товарни Интернет орқали таклиф этишда товар муҳитини шакллантиришнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин: товар ҳақида ахборот ва уни бошқа товарлар билан солиштирма таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиш. Бу йўналиш қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: харидорнинг товарни танлашига имкон берувчи, унинг эҳтиёжларини энг тўлиқ қониқтирувчи воситалар; товарнинг максимал сондаги тавсифномалари билан танишиш имконияти; Интернет коммуникатив воситалари ёрдамида сотувчидан маслаҳат олиш ва б.; товарни Интернет орқали харид қилиш имкониятини тақдим этиш; сотувдан олдин ва сотувдан кейинги хизматни ташкил этиш; товар маркаси ва имижини яратиш, интернет-брендни ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шаклантириш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling