13-мавзу. Интерактив маркетинг
Тўғридан-тўғри маркетинг шакллари
Download 0.57 Mb.
|
13 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бевосита савол-жавоб телемаркетинги
- 13.3. Интернет маркетингнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари
Тўғридан-тўғри маркетинг шакллари
Мавжуд ва потенциал истеъмолчилар Шахсий сотув Каталог бўйича савдо қилиш Почта орқали жўнатиш Телемаркетинг Контент киоскалар Интернет маркетинг Бевосита савол - жавоб Каталог маркетинги - Каталоглар камида саккиз вароқдан иборат, турли хил маҳсулотларни сотиш ва буюртма бериш имконини берувчи босма нашр эди. Аммо ҳозирги келиб бу қараш эскирди. Интернет оқими кучайгани сайин каталоглар рақамли шаклга кириб бормоқда. Фақат онлайнда мавжуд каталоглар пайдо бўлди, аксарият босма каталоглар ўз маркетинг миксларига web-каталоглар ва смартфон каталоглар ҳам қўшишмоқда. Рақамли каталоглар нашр этиш ва пошта харажатларидан холидир. Босма каталогларда жой этишмовчиги учраб турса, онлайн каталоглар бундай камчиликдан азият чекмайдилар, уларда реклама қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар чегарасиз бўлиши мумкин. Бевосита савол-жавоб телемаркетинги асосан икки шаклга эга: бевосита савол-жавоб рекламаси ва интерактив ТВ рекламаси. Бевосита савол-жавоб рекламалари кўпинча қандайдир баланд овоздаги, савол остидаги, тозаловчи воситаларлар, ошхона ускуналари учун бўлган майдонлар билан бўглиқ ҳолда ишлайди. Контент киоскалар - рақамли ва сенсорли технологиялар билан харидорлар яна ва яна қизиқишаётганиги сабабли кўп компаниялар савдо мажмуаларига, аеропортларга, меҳмонхоналарга, университет ҳовлиларига ва бошқа жойларга маълумот берадиган ва буюртма оладиган киоскалар - қурилмалар жойлаштиришмоқда. 13.3. Интернет маркетингнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари Интернет компаниялар гуллаб-яшнашини кўрган анъанавий, эски усулда ишловчи ишлаб чиқарувчилар ва дўконлар ҳам мижозлар билан ишлаш стратегиясини ўзгартирдилар. Ҳозирда деярли барча анъанавий компаниялар ўзларининг онлайн савдо ва коммуникатсия каналларини яратганлар, шу сабаб улар анъанавий ва янги усуллардан фойдаланувчи компанияларга айланиб боришмқда. Ҳозирда онлайн фаолият юритмайдиган компания топиш қийин. Амалиётда анъанавий ва янги усуллардан фойдаланувчи компаниялар фақатгина интернетда ишловчи фирмаларга нисбатан кўпроқ муваффақиятга эришмоқдалар. Web саҳифалар мақсад ва мазмунига кўра фарқланади. Энг кўп тарқалган сайт тури корпоратив (ёки бренд) web саҳифа ҳисобланади. Бу турдаги сайтлар мижозларда компанияга нисбатаб мойиллик уйғотиш, уларнинг изоҳ-муносабатини ўрганиб бориш ва компания маҳсулот-хизматларини сотишнинг янги каналларини яратиш каби мақсадларни кўзлайдим яъни бур турдаги web сайтлар орқали компания маҳсулотлари сотилмайди. Онлайн маркетологлар “оғиздан-оғизга” маркетингининг интернет шакли ҳисобланмиш вирус рекламасидан ҳам самарали фойдаланишади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling