13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси. Режа: Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба


Download 1.41 Mb.
bet2/12
Sana23.12.2022
Hajmi1.41 Mb.
#1048749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafa (1)

Иккинча масала – жоҳилия. Бу сўз араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик маъносини беради. Жоҳилия сўзи Арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади. Чунки, бу даврда араблар орасида кўп худолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан беҳабар эдилар, уларда қизларни тириклайин кўмиш, майҳўрлик, зинокорлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган бўлиб, ислом дини уларга чек қўйди. Учинчи масала. Ислом сўзи арабча – «Оллоҳга ўзини топшириш», «итоат этиш», «таслим бўлиш», «бўйсуниш» маъноларини беради. Исломнинг асосий манбаси бўлиб Қуръони Карим VII асрда нозил бўлган бўлсада, ислом таълимотига кўра бу дин, ер юзида исноният пайдо бўлибдики, барчаларига нозил қилинган. Муҳаммад с.а.в. қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар – набий ва расул деб тан олинади.

Набий – пайғамбар, араб тилидан таржимаси, ҳабарчи, ҳабар етказувчи маъноларини беради. Пайғамбарлар орасида уларга Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга тарғиб қилганлар набийлар деб аталади. (Исмоил, Исхоқ, Йақуб, Закарийо каби).

Расул – пайғамбар, араб тилида элчи маъносини англатади. Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар расуллар даражасига эришган ҳисобланади (Иброҳим, Мусо, Исо каби). Мисрлик мунажжимларнинг хисобича ислом динида пайғамбар хисобланган Мухаммад (с.а.в.) 571 йил 21 апрелда Маккада қурайш кабиласининг Ҳошимийлар авлодидан бўлган Абдуллоҳ ва Омина хонадонида туғилди. Муҳаммад (с.а.в.) ёшлигида етим колган, аввал бобоси Абу Муталлиб сўнг амакиси Абу Толиб қўлида тарбияланади. 25 ёшга тўлганда асад жамоасидан бўлган бой аёл Хадича бинт Ҳувайлидга уйланади. Бирга савдо ишларини юритиш мобайнида Муҳаммад с.а.в. тўғрисўзлик, ҳалоллик, садоқатлилик каби юксак инсонийлик фазилатларини кўрсатади. Муҳаммад с.а.в.нинг шу хотинлари у кишининг етти фарзандидан 6 тасининг онаси бўлган. Улар Зайнаб, Умму Гулсум, Руқия, Фотима, Қосим, Абдуллоҳдир. Мория исмли аёлларидан эса Иброҳим фарзандлари туғилган

Муҳаммад (с.а.в.) 610 йили қирққа кирганда Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот юргизган ва яширин даъватга ўтган. Биринчилардан бўлиб имон келтирганлар аёллардан – Хадича, эркаклардан – Абу Бакр, ёш болалардан – Абу ибн Толиб, қуллардан – Зайд ибн Хориса бўлдилар. Улар жамиятнинг турли табақаларидан бўлиб, бу нарса ислом ҳамма учун ҳам муносиб дин эканлигини кўрсатарди. Вақт ўтиши билан жами мусулмон 30 кишига етти. Улар қурайшийларнинг янги динга қарши эканликларини билганликлари учун ўз динларини яширин сақладилар. Бу ҳолат 3 йил давом этди. Шудан сўнг исломга очиқ даъват қилиш вақти етганлигини билдирувчи қуйидаги мазмундаги оятлар нозил бўлди: «Яқин қариндошларингни уйғот, мўминларлардан сенга тобеъ бўлганларга раҳмат ва ҳимоя қанотларини тушир. Агар сенга осий бўлиб қарши тураверсалар уларга: мен сизнинг амалларингиздан покдурман (тамомила узоқман), деб айт» (Шуаро сураси, 214-216 оятлар).


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling