Жума куни – ҳафта кунлари орасида ажралиб турадиган, “кунларнинг саййиди” деб ном олган кун. Бу кунда мусулмонлар чиройли кийимларни кийиб, хушбўй атирларни сепиб масжидга борадилар ва жума намозини ўқийдилар. Шунингдек, яқинларининг ҳолларидан хабар оладилар, касалларни зиёрат қиладилар ва шу каби савоб ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қиладилар. Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар. Хорижийлик. Ҳазрат Алининг ён берганидан норози бўлган унинг 12 минг аскари бўйсунишдан бош тортиб, Ҳарура номли қишлоққа кетдилар. Бу гуруҳ кейинчалик «Хорижийлар» (ёки ал–хавориж, хорижия) деб аталди. Баъзи манбаларда уларнинг номи илк тўпланган жойларига нисбат берилиб, «Ҳарурия» деб ҳам аталади. Хаворижлар таълимотининг асоси қуйидагилардан иборат: – улар гуноҳкорни «кофир» деб эълон қилдилар. Шунга кўра ҳалифа Усмонни Абу Бакр ва Умар йўлидан юрмагани учун кофир дейишади. Али, Муовия, Абу Мусо Ашъарий, Амр ибн Ослар муҳолиф гуруҳларда қатнашганлари учун улар наздида кофирлар; – «золим» подшоҳга қўлда қилич билан қарши чиқишни диний вазифа (вожиб) деб биладилар. Ўзлари ҳарбий жиҳатдан заиф бўлсалар ҳам, қудратли «золим» подшоҳга қарши чиқиш вожиб бўлаверади, деб ҳисобладилар; – ҳалифаликка ҳар қандай одам, Қурайш қабиласидан ёки араб бўлишлигидан қатъи назар, мусулмонлар томонидан сайланиши мумкин. Ҳалифалик, шиалар айтганидек, маълум жамоат (сулола) ичида чекланмаган; – намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги, деб ҳисоблайдилар. Киши то барча амалларни бажармагунча, дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши мусулмон деб тан олиниши учун кифоя эмас. VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар. Шиалик. Сиффин жанги натижасида ҳарурийлар билан деярли бир пайтда ўзини “шиату Али” (Алининг гуруҳи) деб атаган алипараст оқим ҳам юзага келди. VII аср охирларига келиб Шиалик Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган. Шиалик бошда ҳар қандай ихтилоф ва ақидавий фарқлардан ҳоли ҳолда, фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлган эди. Кейинроқ диний ихтилофлар, ақидавий фарқлар вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |