13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси. Режа: Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба
Download 1.41 Mb.
|
Falsafa (1)
Дўзах бир неча табақадан иборат бўлиб, ҳар бир гуноҳкор ўз гуноҳига қараб табақаларда азобланади. Ислом динига кўра, дўзахнинг Ҳовия, Жаҳм, Сақар, Лазо, Хутама, Саир, Жаҳаннам каби етти дарвозаси бор. Дўзах ҳам жаннат каби яратилган бўлиб, унинг азоб–уқубатлари жисм ва руҳга оид ҳамда абадий боқий қолувчидир. Ислом динида диний амаллар аҳамиятига кўра бир неча категорияларга бўлинади. Улардан асосийлари қуйидагилардир. Фарз деб ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинадиган амалга айтилади. Масалан, беш вақт намоз ўқиш, Рамазон ойида рўза тутиш, закот бериш, илм ўрганиш каби амаллар фарз ҳисобланади. Фарзни бажариш шарт ҳисобланади.Вожиб атамаси ҳанафий мазҳаби таълимотига кўра, Қуръони каримда тўғридан–тўғри буйруқ келмаган ҳолда бажарилиши шарт бўлган амалларга нисбатан ишлатилади. Масалан, витр, ҳайит намозларини адо этиш. Вожибнинг даражаси фарз билан деярли баробар. Суннат – ислом шариатига кўра, Расулуллоҳ (а.с.) буюрган зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал. Суннатга амал қилиш вожибга амал қилиш каби талаб этилади. Мазҳаб уламолари суннатни, иккига бўлишган: 1. Суннати муаккада (таъкидланган суннат) – вожибдан кейинги даражада туради, масалан, фарзга қўшиб ўқиладиган суннат намозларни ўқиш. Бунга амал қилган киши савобга эга бўлади, амал қилмаган киши эса муайян даражада гуноҳкор ҳисобланади. 2. Суннати зоида (қўшимча суннат) – еб–ичиш, юриш–туриш каби ишларда Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш. Бунга амал қилган киши савобга эришади, амал қилмаган кишига гуноҳ бўлмайди. Мандуб – бажарилиши афзал бўлган амал. Масалан, Фитр (Рамазон ҳайити) куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мандуб ҳисобланади.Мубоҳ ислом шариати қилиш ёки қилмасликни кишилар ихтиёрига қўйган амаллар. Масалан, Рамазон ойида кечаси еб–ичиш каби. Бунда шариат белгилаган чегарадан чиқмай тасарруф этиш мубоҳ саналади. Мубоҳда уни қилган ҳам, қилмаган ҳам – баробар, савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайди. Макруҳ бажарилиши ёмон саналган амалдир. У икки хил бўлади: макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланган макруҳ) ва макруҳи танзиҳий (пок ҳисобланган макруҳ). Макруҳи таҳримий деб эътироз билдирилиши мумкин бўлган далил билан бажарилиши тақиқланган амалга айтилади. Ҳаром атамаси ислом таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далиллар билан бажарилиши тақиқланган амал. Масалан, одам ўлдириш, зино қилиш, ўғрилик каби амаллар ҳаром ҳисобланади. Бошқа динларда бўлгани каби, ислом динида ҳам ўзига хос маросим ва тантаналар мавжуд. Шулардан бири “Ийд ал–фитр” ёки “Ийд Рамазон” деб номланувчи мусулмонлар байрами ҳижрий ойи ҳисобида рамазон ойи тугаши билан нишонланади.Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling