-Эй одам болалари, баданларингиз нозик (яъни, менинг азобларимга бардош бераолмайди), сафарларингиз узоқ, йўллар оғир, Сирот кўприги қилдан тез (ингичка) ва қози бўлиб сўроқ қилувчи оламнинг Парвардигори бор… Шуларни била туриб, бу ўткинчи дуне ва беҳуда неъматларга ва адо бўлиб тугайдиган ҳаётга қандай рағбат қиласизлар?! -Эй одам фарзандлари, нафсларингни тавба ва яхши амал билан икром ва эҳтиром қилинглар. Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат қилмасидан илгари мендан қўрқинглар ва амалларингни қилиб олинглар. Такидлаш лозимки «Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат куни» - Қуръонда ҳам келтирилган («Маориж» сурасида. 70.4). 4. Калом фалсафаси. Тасаввуф ва унинг тариқатлари. Тасаввуф ва унга ўзакдош бўлган суфий, мутасаввиф атамаларининг келиб чиқиши ҳақида хилма–хил қарашлар мавжуд. Ҳозирги пайтга келиб кўпроқ тасдиқланган ва кўпчилик (Шарқ ва Ғарб олимлари) томонидан қабул қилинган фикр шуки, ушбу атама «жун, юнг» маъносини билдирувчи суф (ўзак ҳарфлари – суф) сўзидан олинган. Бундан ташқари мазкур атаманинг келиб чиқиши илк ислом даврида зоҳидлик гуруҳлари кўринишида шаклланган «аҳл ас–суффа» (Пайғамбарнинг Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деган фикрлар ҳам мавжуд. Ғарбий Европа тадқиқотчилари эса то ХХ асрга қадар уни юнонча – «sophia» (ҳикмат) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлганлар. Суфийлик амалиётининг асосини зикр ташкил этади. Тариқат ҳаётини ташкил этишда тасаввуфда устоз–шогирд сифатида қабул қилинган муршид–мурид алоқалари муҳим роль ўйнайди. Айнан шу алоқа жамият ичида ўзаро манфаатларни биргалашиб ҳимоя қилувчи ташкилот тузилиши учун асос бўлиб хизмат этди
Do'stlaringiz bilan baham: |