13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси. Режа: Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба


Download 1.41 Mb.
bet8/12
Sana23.12.2022
Hajmi1.41 Mb.
#1048749
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Falsafa (1)

Имомийлар ёки “Исно ашария”. Ушбу фирқа эътиқодича, имомлик Али ибн Абу Толибдан бошланади, сўнг унинг Фотимадан бўлган ўғлилари Ҳасан ва Ҳусайнга ўтади ва ниҳоят ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдийга бориб тугайди. Шунинг учун бу фирқа Исно ашарийлар – ўн икки имомга эътиқод қилувчилар деб ҳам номланган. Имомийлар эътиқодига кўра, сўнгги – ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдий ҳали ўлмаган, балки у 873–874 санада ғойиб бўлган ва охир замонда пайдо бўлиб, зулм ва фасодга тўлган Ер юзини тинчлик ва адолатга тўлдиради. Зайдийлар. Мазкур фирқа асосчиси Зайд ибн Али Мадинада туғилган (698–740). Зайд ибн Али илм йўлида Басрага бориб мўътазила, қадария, жаҳмия ва бошқа турли фирқалар ақидалари асосларини ўрганди. Зайдийлар эътиқодига кўра: – бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз; – имомлар бегуноҳ эмас; – тақия (шароит оғирлашган пайтда эътиқодни сир тутиш) ножоиз; – саҳобалар ҳақида нолойиқ сўзларни айтиш мумкин эмас; – Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.)лар ҳам ҳалифаликка лойиқ бўлганлар.

– Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.)лар ҳам ҳалифаликка лойиқ бўлганлар. Жаъфария. Шиаликнинг имомия фирқасидаги имомлардан бири Абу Абдуллоҳ Жаъфар ас–Содиқ 699 йил Мадинада туғилган. У Имом Муҳаммад ибн ал–Боқирнинг ўғли бўлиб, ота тарафидан насаби Али ибн Абу Толибга, она тарафидан насаби Абу Бакр ас– Сиддиққа боради. У Исломда биринчилардан бўлиб фалсафа йўналишига асос солган. Бундан ташқари у фиқҳ, ҳадис, калом илмларида ҳам пешқадамлардан бўлган. Исмоилия. Исломдаги шиа оқимининг асосий шаҳобчаларидан бири бўлиб, Ислом тарихида жуда муҳим ўрин тутган. Ушбу фирқа вакиллари турли мамлакатларда “ботиния”, “сабъия”, “қарматия”, “таълимия”, “мулҳидия” ва ҳоказо номлар билан аталганлар. Бу фирқа вакиллари Ҳиндистон, Покистон, Арабистон ярим оролининг жануби ва бошқа жойларда мавжуд. Суннийлик (Аҳли сунна вал–жамоа) йўналиши 657 йилги воқеалар ва уларнинг натижасида келиб чиққан фирқабозлик шароитида ҳам ўрта йўлни тутган, давлат раҳбарларига қарши бормаган, ўзларини суннатга амал қиладиган ва жамоатдан ажралмайдиганлар гуруҳи суннийлар ёки “аҳли сунна вал жамоа” деб аталди. Бугунги кунда суннийлар дунё мусулмонларининг 92,5 фоизини ташкил этади.


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling