13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба


Download 326.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana18.06.2023
Hajmi326.76 Kb.
#1562331
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.

3. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба. 
Ҳадис арабча сўз бўлиб унинг луғавий маъноси «сўз, хабар, ҳикоя, янги» кабиларни 
англатади. Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўриб қайтармаган ишлари 


150 
ёки у кишига берилган сифатларни, яъни феъл-атворларини, ахлоқларини, ҳаёт йўлларини 
ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. 
Ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун Қуръондан кейинги иккинчи манба 
ҳисобланади. Ҳадиси шарифнинг ўзи бир неча қисмга бўлинади, шулардан бири Ҳадиси 
Қудсийдир. «Қудс» нинг луғавий маъноси тоза, муқаддас. Ҳадиси қудсий Муҳаммад (с.а.в) га 
Аллоҳ томонидан илҳом берган ёки уйқусида юборган хабарлари бўлиб, «Аллоҳ айтди», 
«Аллоҳ хабар берди» каби иборалар билан бошланади. Уларнинг маъноси Аллоҳдан бўлиб, 
ибораси Муҳаммад (с.а.в)никидир. Қуръони Каримнинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳникидир. 
Ҳадиси қудсий Қуръони Карим билан Ҳадиси Шариф ўртасидаги мақомда туради. (Ҳадиси 
қудсий «Мавароуннаҳр» Т.1992 й.2-бет). Ушбу Ҳадиси қудсийдан намуналар келтирамиз:
-Эй одам болалари, баданларингиз нозик (яъни, менинг азобларимга бардош 
бераолмайди), сафарларингиз узоқ, йўллар оғир, Сирот кўприги қилдан тез (ингичка) ва қози 
бўлиб сўроқ қилувчи оламнинг Парвардигори бор… Шуларни била туриб, бу ўткинчи дуне ва 
беҳуда неъматларга ва адо бўлиб тугайдиган ҳаётга қандай рағбат қиласизлар?! 
-Эй одам фарзандлари, нафсларингни тавба ва яхши амал билан икром ва эҳтиром 
қилинглар. Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат қилмасидан илгари мендан 
қўрқинглар ва амалларингни қилиб олинглар. 
Такидлаш лозимки «Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат куни» - Қуръонда 
ҳам келтирилган («Маориж» сурасида. 70.4). 
-Эй одам фарзанди, соч ва соқолинг оқи менинг нуримдандир. Мен нуримни дўзахим 
оловида куйдургани ҳаё қиламан, шундай экан сен ҳам мендан ҳаё қилгин(21 бет). 
-Эй одам фарзанди, билгилки, инсонга ҳалоллик қатра-қатра келур. Ҳаром эса, сел каби 
мўл-кўл келур. Ҳар кимнинг емиши ҳалолдан бўлса, дини пок бўлур. (27 бет) 
-Эй одам боласи, ғарибларга паноҳ бўлгин, яқин қариндошлар билан алоқа қилгин, 
гадоларни юпатгин, мусибат етганга меҳрибонлик қилгин, етимни ҳурматла ва унга меҳрибон 
отадек бўлгин. Ким мана шу сифатда бўлиб, мендан дуо қилиб сўраса, албатта унга ижобат 
қиламан (тилагини бераман). 
-Эй одам боласи, билгинки, саломатлик бирликда, иҳлос тақвода, художўйлик тавбада, 
ибодат илмда ва бойлик қаноатдадир.(55 бет). 
Ҳадиси қудсийнинг мартабаси, ўрни Қуръон билан Ҳадиси Набавий ўртасидадир. 

Download 326.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling