13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси
Download 326.76 Kb. Pdf ko'rish
|
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.
Исмоилия. Исломдаги шиа оқимининг асосий шаҳобчаларидан бири бўлиб, Ислом
тарихида жуда муҳим ўрин тутган. Ушбу фирқа вакиллари турли мамлакатларда “ботиния”, “сабъия”, “қарматия”, “таълимия”, “мулҳидия” ва ҳоказо номлар билан аталганлар. Исмоилиянинг пайдо бўлиши VIII асрда шиалар орасидаги бўлинишдан бошланди. Шиаларнинг кейинчалик “имомийлар” деб аталган бир гуруҳи Жаъфар ас–Содиқнинг кичик ўғли Мусо ал–Козимни еттинчи имом деб тан олдилар. Чунки Имом Жаъфар ичкилик ва маишатга берилган катта ўғли Исмоилни ворисликдан маҳрум этиб, имомликни кичик ўғлига васият қилган эди. Аммо, шунга қарамай, бошқа бир гуруҳ Жаъфар ас–Содиқнинг катта ўғли Исмоилни имомликнинг меросхўри сифатида тан олдилар. Исмоил отаси тириклигида вафот этганлиги сабабли, кейинчалик унинг ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни еттинчи имом сифатида қабул килдилар. Имомия шиаларидан фарқли равишда имоматнинг давомчиси Исмоилдир деб даъво қилувчи ушбу фирқа ўзларини “исмоилийлар” деб атадилар. Исмоилия мафкураси шаклланишининг илк даврдаёқ унинг икки қирраси “ташқи” – экзотерик (аз–зоҳир) ва “ички” – эзотерик (ал–батин) намоён бўлди. “Ташқи” таълимот ўз ичига барча урф–одат ва жамоанинг оддий аъзоларига мажбурий бўлган шариатнинг ҳуқуқий қонунларини олган эди. “Исмоилия” таълимотининг бу жиҳати имомийлар таълимотидан кам фарқ килади. “Исмоилия”нинг “Ички” эзотерик ақидаси икки қисмдан иборат: 1. “Ат–Таъвил” – Қуръон ва шариатни аллегорик тарзда шарҳлаш; 2. “Ал–Ҳақоиқ” – “махфий”, “олий” ҳақиқатларни тафсир қилишга асосланган фалсафий ва илоҳий билимлар тизими. Бу фирқа вакиллари Ҳиндистон, Покистон, Арабистон ярим оролининг жануби ва бошқа жойларда мавжуд. Суннийлик (Аҳли сунна вал–жамоа) йўналиши 657 йилги воқеалар ва уларнинг натижасида келиб чиққан фирқабозлик шароитида ҳам ўрта йўлни тутган, давлат раҳбарларига қарши бормаган, ўзларини суннатга амал қиладиган ва жамоатдан ажралмайдиганлар гуруҳи суннийлар ёки “аҳли сунна вал жамоа” деб аталди. Бугунги кунда суннийлар дунё мусулмонларининг 92,5 фоизини ташкил этади. Суннийлик доирасида тўрт фиқҳий мазҳаб (араб. йўл) ва икки ақидавий таълимот мавжуд бўлиб, хавориж ва шиа фирқаларидан фарқли равишда улар бир–бирларини рад этмайдилар. Бугунги кунга қадар ҳам, сунний уламолар тўрттала фиқҳий ва иккала ақидавий мазҳабларнинг тўғри экани, уларнинг бир–бирини тўлдириши, бундай фарқлилик тарихий, ижтимоий омиллар маҳсули экани ва бу мусулмонлар учун осонлик яратишига иттифоқ қилишган. “Аҳли сунна вал–жамоа” таркибига кирувчи фиқҳий мазҳаблар қуйидагилардир: Download 326.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling