13-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси. Жаҳон бозори. Режа


Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш


Download 36.37 Kb.
bet4/5
Sana27.01.2023
Hajmi36.37 Kb.
#1132505
1   2   3   4   5
Bog'liq
13.1 Jaxon xo\'jaligi

Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.


3. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари
ва объектив асослари

Халқаро иқтисодий интеграциябу турли мамлакатлар иқтисодий алоқаларининг барқарорлашиб, чуқурлашиб ривожланиши, улар хўжаликларининг чамбарчас бирлашиш жараёнларидир. Микродаражада бу жараён ҳудуд жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатлар алоҳида фирмаларининг ўзаро таъсири орқали, улар ўртасидаги турли туман иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шу жумладан чет эллардаги филиалларини ташкил этиш асосида боради. Давлатлараро даражада интеграция давлатлар иқтисодий бирлашмаларининг шаклланиши ҳамда иқтисодий сиёсатларнинг келишуви асосида амалга ошади.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар:
- эркин савдо ҳудудлари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Эркин савдо ҳудудларининг ташкил этилиши ички бозорда миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, бу бир томондан, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг банкрот бўлиши хавфини кучайтирса, бошқа томондан ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиликларни жорий этиш учун рағбат яратади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади;
- божхона иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин мисолдир;
-
Download 36.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling