13-мавзу. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
13-maruza
13.2. Суд хокимияти ислохотлари.
Ҳуқуқий давлатда суд ҳокимиятининг ўрни Ҳуқуқий давлатда суд ҳокимияти Ўзбекистон Республикасида одил судлов ва тарбиялаш вазифаларини бажариш билан алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти тизимига беш йил муддатга сайланадиган Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, ҳарбий судлар тизими, Қорақолпоғистон Республикаси олий суди, Қорақолпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят, район ва шаҳар судлари киради. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш бўйича маълумот берсангиз Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий принципни изчил амалга ошириш мақсадида қандай қонун янги таҳрирда қабул қилинди? “Судлар тўғрисида” ги Қонун. • Суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси қайси органга юклатилган? Суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси қайси органга юклатилган? Махсус орган – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юклатилган. Суд ишларини қайта кўришнинг қандай тартиблари жорий қилинди? Суд ишларини қайта кўришнинг қандай тартиблари жорий қилинди? Кассация инстанцияси ислоҳ қилиниб, суд ишларини қайта кўришнинг аппеляция тартиби жорий этилди. “Хабеас корпус”институти деганда нимани тушунасиз? “Хабеас корпус”институти деганда нимани тушунасиз? Эҳти ѐт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилиши. Мамлакатимизда 2008 йил январидан бошлаб мазкур институтнинг амали ѐтга татбиқ этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя қилишда муҳим омил сифатида намо ѐн бўлмоқда.Ушбу институт жорий этилганидан бу ѐн судлар томонидан дастлабки тергов органларига 700 мартадан ортиқ ҳолатда мазкур эҳти ѐт чорасини қўллаш рад қилингани ҳам буни яққол тасдиқлаб турибди. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиши Фуқаролик жамияти, бу… Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиши Фуқаролик жамияти, бу инсоннинг, ривожланишига имкон яратадиган, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада таъминлайдиган қонун устувор бўлган ижтимоий жамиятдир. Бундай жамият қуриш давлат қонунлари ва инсон ҳуқуқларини поймол этмасликни, инсондан қонунларга қатъиян риоя қилишни талаб этади. Ҳар бир фуқарони давлат бошқарувига кенг жалб этилиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол қатнашишни таъминлаш учун шарт – шароитлар яратилиши зарур саналади. Давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий вазифалар Давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий вазифалар Си ѐсий соҳада Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида си ѐсий ҳаѐтнинг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш кўппартиявийлик муҳитини мустаҳкамлаш нодавлат тузилмаларини, фуқаролик жамиятини қарор топтириш фикрлар хилма-хиллигига эришиш. Оммавий ахборот воситаларини том маънодаги “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтариш Ҳокимият органларининг конституциявий бўлинишини таъминлаш Маъмурий соҳада амалга оширила ѐтган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, янгилаш тизимини такомиллаштириш “Маҳалла” арабча сўздан келиб чиққан бўлиб, “жой” маъносини англатади. Тарихчи олим Наршахий “Бухоро тарихи” асарида бундан 1100 йил илгари маҳалла халқ бошқаруви экани ҳақида ѐзган эди. “Маҳалла” атамасига Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит Турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарларида ҳам изоҳ берилган. Қадимда маҳалла нафақат ижтимоий, балки маъмурий-ҳудудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоийнинг “Ҳайратул-аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) асарида қуйидаги банд учрайди: Шаҳарлар отини маҳалот этиб, Бўлди чу юз шаҳар Ҳири от этиб. Кўриниб турибдики, ўрта асрларда Ҳирот шаҳри юзта кичик “шаҳарча”- маҳаллалардан ташкил топган экан. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling