13-мавзу. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши
Мустақиллик шароитида Ўзбекистон парламентининг ташкил
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
13-maruza
13.1. Мустақиллик шароитида Ўзбекистон парламентининг ташкил
этилиши. Кластер • Ҳокимият – бу...? • Давлат ҳокимияти –бу...? Ҳокимият – бу кишилар, ижтимоий гуруҳлар ҳамда синфларнинг фаолиятига, хулқ-атворига, ҳаракатларига иқтисодий, си ѐсий, ғоявий, ижтимоий механизмлар, шунингдек, куч ишлатиш, зўрлик қилиш, ишонтириш қобилиятлари билан таъсир этувчи фаолиятнинг алоҳида шаклидир. Давлат ҳокимияти (давлат аппарати) – бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органларининг тизимидир. 1994 йил 24 декабрда кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида сайланган Республика Олий Мажлиси қонун чиқарувчи ҳокимият вазифасини бажаради. Олий Мажлисга сайловлар демократик ривожланишнинг янги босқичга ўтганлигидан далолат берди. Олий Мажлисга 250 депутатлар сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қуйидаги таркибга эга: • Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринларининг сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди. • Шундан 135 нафар депутат си ѐсий партиялардан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қуйидаги таркибга эга:........................................? Сенат сўзи лотинча “senatus”, “sinex” сўзларидан олинган бўлиб, ўзбекчада “оқсоқол”, “мўйсафид” деган маъноларни англатади. Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоларининг 15 нафари а ѐллардан иборат (15 фоиз). Олий Мажлис Сенатининг раиси этиб Илгизар Собиров сайланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (қонун чиқарувчи ҳокимият): 250 нафар депутат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик (қуйи) палатаси Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати Қуйи Қонунчилик палатаси депутатлари сон 150 та, шундан 135 депутат фақат си ѐсий партиялардан сайланади. 15 депутат эса Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракатидан сайланади. Ваколат муддати 5 йил, Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал асосда амалга оширади ва қонунлар ишлаб чиқади. Сенаторлар сони 100 та. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакилларидан ташкил топган юқори палата – Сенат ҳудудий манфаатларни ифода этади. 84 Сенат аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимяти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан (яъни, 14 та ҳудуддан 6 кишидан), жами 84 нафар депутат сайланади. 16 нафар сенаторлар Президент томонидан тайинланади. Шу тариқа Сенат жами 100 сенаторлардан ташкил топади. Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракциялар қуйидагича: 1ЎзЛД партияси 53 (79,5 фоиз) депутати мавжуд. 2ЎзХД партияси 32 (48 фоиз) депутати бор. 3ЎзМТД партияси 31 (46,5 фоиз) депутати мавжуд. 4Ўз “Адолат” СД партияси фракцияси 19 (28,5 фоиз) депутати бор. 5Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракатининг 15 (22,5 фоиз) депутати мавжуд. Қонунчилик палатаси умумий депутатлар сонининг 33 нафари (22 фоиз) хотин-қизлардир. Давлатни бошқаришнинг президентлик шакли мамлакатни бошқарув тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ҳокимиятининг бошлиғи вазифасини бажаради. Президент фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Конституция ва Ўзбекистон қонунларига риоя қилинишини кафолатлайди. • Президентлик институти ва унинг шаклланиши ҳақида маълумот беринг. Президентлик институти ва унинг шаклланиши Президент сўзи – лотинча “олдинда ўтирувчи” маъносини билдиради. Ўзбекистон тарихида биринчи президентлик лавозими 1990 йил 24 мартда таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Каримов сайланди. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонунга 1997 йил 26 декабрь ва 1999 йил 19 августда ҳамда 2003 йил 24 апрелда, 2007 йил 11 апрелда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда том маънодаги президентлик институти шаклланди. Ўзбекистон Конституциясининг 19-боб, 89-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президентлик лавозимига 35 ѐшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан- тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади, у қонун билан белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонун лойиҳаларини киритиш, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунларни имзолайди Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз эътирозлари билан қайтариш ҳуқуқига эга Ўзбекистон Республикаси номидан музокаралар олиб боради ва шартнома ҳамда келишувларни имзолайди Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг, шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади • Вазирлар Маҳкамаси қандай орган? Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жабҳалардаги вазифаларнинг бажарилишини, қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, мамлакат Президенти фармонлари ва қарорларининг ижро этилишини таъминлайди. Ижро этувчи ҳокимият органлари тизими ҳокимиятдан тубдан фарқ қилиб, бу тизим жамият ҳа ѐтида мувофиқлантирувчилик вазифасини бажарди. Собиқ Ўзбекистон Республикасида 28 та иттифоқ ва 17 та республика вазирликлари ва комитетлари иш қурган бўлса, эндиликда улар ўрнига бозор иқтисоди тизимига мос келадиган вазирликлар ташкил этилган. (Кейинги слайдга эътибор берамиз) 6 нафар ўринбосар Биринчи ўринбосар Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ВАЗИРЛИКЛАР Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги Иқтисоди ѐт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Янги давлат аппарати шаклланиши ва фаолиятини давр талабига мос келадиган кадрлар си ѐсатисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу нуқтаи – назардан Ўзбекистонда ишни юқори даражада олиб боришга қодир бўлган маънавий етук кадрларни тай ѐрлаш ва тарбиялашга қаратилган қатор чора – тадбирлар ўтказилган. Хусусан, давлат ва жамоа ташкилотлари, ҳуқуқий органлари учун юқори малакали кадрлар тай ѐрлаб берадиган бир қанча олий ўқув юртлари ташкил этилди,хусусан: Жаҳон тиллари университети, Жаҳон дипломатия университети,ва бошқалар. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling