14- мавзу: Ташқи савдо сиёсати. Режа


Тарифларни қўлловчи xамда уларга қарши фикрлар


Download 40.25 Kb.
bet3/7
Sana19.01.2023
Hajmi40.25 Kb.
#1102314
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14 мавзу макро

14.3. Тарифларни қўлловчи xамда уларга қарши фикрлар.
Божхона тарифлар асосан миллий даражада қўлланилади ва бунда қатор вазифаларни бажаради.
1) фискаль, яъни давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади;
2) протекционистик, яъни миллий ишлаб чиқарувчиларни чет эл рақобатидан ҳимоя қилади;
3) бошқарув, яъни иқтисодиёт тузилишини қайта қуришни бошқариш воситаси ҳисобланади ва улар ёрдамида мамлакат иқтисодиётидаги илғор силжишлар рағбалантирилади.
Миллий иқтисодиётни тикланиши шароитида кўпгина давлатлар ўз ишлаб чиқарувчиларни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида протекционизм сиёсатини қўллайдилар. Акс ҳолда маҳаллий корхоналар “синиши” жамиятда ишсизлик хавфини туғдиради. Шу билан бирга протекционизм сиёсатини қўллаш салбий оқибатларни олиб келиши мумкин. Улар асосан иқтисодиётнинг ҳимоя қилинаётган соxаларида ресурсларни самарасиз сарфланишига олиб келади.
Агар мамлакатлар божхона иттифоқига бирлашсалар унда божхона тарифи барча иштирокчи мамлакатлар учун уларнинг савдо муносабатларида ягона бўлиб қолади (масалан, Европа иқтисодий ҳамжамияти). Божхона тарифлари миқдори алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида ва жаҳон хўжалигида юз бераётган жараёнлар таъсирида юз беради. Умумжаxон божларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва у икки томонлама xамда кўп томонлама музокаралар асосида мамлакатлар томонидан рағбатлантирилади ва назорат қилинади. Асосан ГАТТ доирасида ўтказилган бундай музокаралар натижасида бож-тариф ён беришларини айирбошлаш ҳақида битимлар тузилган эди.
Божхона тарифлари божларидан ташқари, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита эгилувчан усуллари сифатида турли солиқ турлари кенг қeлланилади. Бунда фақат ташқи солиқ тизимидаги эмас, балки ички солиқ тизимидаги солиқ турларидан ҳам фойдаланилади.
Фақат ташқи иқтисодий битимларни тартибга солишда қeлланиладиган солиқларга импорт ва экспортга солиқлар киради. Улар олиб келинаётган ёки олиб чиқилаётган маxсулотларга уларнинг оқимларини тартибга солиш, яъни рағбатлантириш ёки тeхтатиш мақсадида белгиланади.
Кўпгина мамлакатларда импорт тушумларига солиқлар кенг қўлланилса экспорт маxсулотини сотишдан тушумларга солиқлар эса имтиёзларга эгадир. Бу экспортни рағбатлантиришга ички ва ташқи бозорлардаги нархлар фарқи кўп бўлганда ўз маxсулотлари каби импорт маxсулотларига xам мамлакат ичида сотиш учун бир хил шароитлар яратиш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият, шунингдек ички солиқлар тизими ёрдамида xам тартибга солинади. Давлат сотишдан олинган фойдага пул капиталидан даромадларга капиталнинг қўшимча ўсишига қиммат баxо қоғозларга, ортиқча фойдага ва бошқаларга солиқларни белгилаб ўзининг xамда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг фаолияти учун қулай ва қулай бўлмаган шароитларни яратиш мумкин.



Download 40.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling