14- мавзу: Ташқи савдо сиёсати. Режа
Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари
Download 40.25 Kb.
|
14 мавзу макро
14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари.
Жаxон амалиётида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита усулларига қараганда бевосита услларидан кенгроқ фойдаланилади. Бевосита усуллар ўзининг мазмунига кeра иқтисодий, маъмурий, меъёрий - xуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин. Лицензиялаш ва квоталаш иқтисодий характердаги бевосита усуллар ичида кенг тарқалган xисобланади. Лицензиялаш - бу ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга давлат ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи иқтисодий операцияларга маxсулотлар, ишчи ва хизматчилар экспорти xамда, молия операцияларини eтказиш, хорижга ишчи кучини ишга жойлаштириш ва бошқалар киради. Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат рўйхатида қайд этилган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилади. Бошқа юридик шахсларга бериш тақиқланган. Маxсулотлар экспорти ва импортини лицензиялаш давлатга улар оқимини қаттиқ тартибга солишга, баъзи xолларда уларни вақтинча чегаралашга ва шу асосда ташқи иқтисодий тақчиллик ўсишининг тeхташига xамда савдо балансининг тенглаштиришга имкон беради. Маxсулотлар ва ишчи ва хизматчилар экспорти ва имортига лицензиялар бериш xуқуқига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги бошқарув ташкилотлари эга: Вазирлар Маxкамаси, Молия, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, шунингдек Марказий банк. Белгиланган чегаралар доирасида амалга ошириладиган битимларга лицензиялар xар бир алоxида битим учун мол етказиб бериш xажми ёки қийматига ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан берилади. Молия операцияларини ўтказишга лицензиялар асосан Республика Молия вазирилиги ва Марказий банк томонидан ўз ва хорижий банкларга, Молия муассасаларига берилади. Улар молия-кредит муассасаларига мамлакат ичида ва унинг ташқарсида чет эл валютаси билан опреацияларини амалга ошириш, хорижий молия кредит муассасаларига эса ички бозорда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш xуқуқини беради. Лицензиялаш билан бир қаторда жаxон амалиётида маxсулотлар шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш кенг қeлланалиди. Бу усулнинг моxияти шундан иборатки унда ваколатли давлат ёки халқаро ташкилот алоxида маxсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва мамлакатлар гуруxи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий ёки қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш тадбири сифатида квоталаш тўлов балансларини ички бозорда талаб ва таклифни баланслаштириш учун музокараларда ўзаро келишувга эришиш учун қўлланилади. Ўзбекистонда квоталаш халқ истеъмоли молларини ва стратегик хомашёнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида қўлланилмоқда. Квоталаш фақат маxсулот оқимларини эмас, балки ишчи кучи оқимларини тартибга солишда қўлланилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида хориждан ишчи кучи импортига квоталар eрнатади. Download 40.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling