14- мавзу: Ташқи савдо сиёсати. Режа
Божхона тарифларининг ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга ва мамлакат аҳолиси турмуш даражасига таъсири
Download 40.25 Kb.
|
14 мавзу макро
14.2. Божхона тарифларининг ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга ва мамлакат аҳолиси турмуш даражасига таъсири.
Божхона тарифлари аввалом бор импорт билан рақобатлашадиган миллий ишлаб чиқаришни xимоя қилишдан иборат. Агарда тарифларни жорий қилиш орқали импорт чекланса, миллий ишлаб чиқариш сотилаётган маҳсулотлар 14.1-чизма. Тарифнинг ишлаб чиқарувчилар манфаатига таъсири. P Sh C B Sw+t
D A Sw Pw a* Dh
S1 S2 D2 D Q xажмини ошириш ва тарифни жорий қилиш орқали нархларнинг ошиши xисобига сотади. Миллий ишлаб чиқаришнинг таърифи жорий қилиш орқали сотишни биз графикда ҳам кўришимиз мумкин. Тариф миллий ишлаб чиқаришни Pw дан Pw+1 гача ошишига олиб келади. Миллий ишлаб чиқарувчилар бу ўсишни улар учун қулай бўлган вазиятгача, яъни S1 дан S2 гача давом эттиради. Айнан S2 нуқтада ишлаб чиқариш харажатлари бозор нархига Pw+t тенглашади. Ундан юқориси миллий ишлаб чиқарувчилар учун фойдали xисобланмайди. Чунки ишлаб чиқариш харажатлари бозор нархидан ошиб кетади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фойдаси ялпи тушум билан харажатлар ўртасидаги фарқга тенг. Юқоридаги чизмада ишлаб чиқарувчиларнинг ялпи тушуми тарифни жорий қилгунгача OPwДS1 (яъни, P*wS1) тўғри тўртбурчак майдонига тенг. Қачонки ишлаб чиқариш харажатлари эгри таклиф майдонига тенг экан, миллий ишлаб чиқарувчилар фойдаси халқаро нарх тўғри чизиғи (Pw) эгри харажатлар (яъни, эгри таклифга мос келадиган Sh) нархларнинг вертикал тўғри чизиғидан ташкил топган учбурчак шаклида олади. Тариф маxсулотлари нархини OPwДS дан Pw+t гача оширар экан миллий ишлаб чиқарувчиларнинг тушуми OPw ДS1 тўғри тўртбурчак майдонидан OPw+tCS2 тўғри тўртбурчак майдонигача оширади. Уларнинг фойдаси эса тарифни жорий қилгандан кейинги эгри харажатлар ва нархнинг вертикал тўғри чизиғи асосида ташкил қилинган учбурчак шаклини олади. Демак, тариф жорий қилгандан кейин миллий ишлаб чиқарувчилар фойдаси е+а кўринишидаги учбурчак майдонига тенг. Олдинги саволларда айтилганидек тарифларни жорий қилиш орқали импорт товарлари ва нархнинг ошиши биринчи ўринда истеъмолчиларга таъсир этади. Чунки тариф нафақат импорт товарларини балки, миллий товарларни xам нархини ошириб юборади. Истеъмолчилар товарларни сотиб олиш учун кўпроқ сарф қилишга ёки камроқ миқдорда сотиб олишга ёхуд иккаласини бараварига олиб боришга мажбур бўлишади. Демак тарифларни жорий қилиш истеъмолчилар имкониятларини ёмонлаштиради. Импортга тариф жорий қилинмаган шароитда эркин халқаро нархларда айирбошлашлар амалга оширилади. Миллий ишлаб чиқариш билан хорижий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат ички нархларни xам халқаро нархларга тенглаштириб қeяди. Тариф ишлаб чиқарилаётган маxсулотлар нархини ошириши натижасида xажмини камайтиришга олиб келади. Демак мос равишда тарифлар истеъмолчиларнинг қўшимча маxсулотларини сотиб олишдан сотадиган имкониятларни камайтиради. Истеъмолчиларнинг тарифни жорий қилиш натижасида ютқазадиган соф йўқотишларни кичкина а+в+с+д чегарасида ташкил топади. Истеъмолчиларнинг тарифни жорий қилиш натижасида йўқотишлар миқдорини аниқлаш учун импорт товарларни тариф жорий қилишдан олдин ва тариф жорий қилишдан кейинги қийматини шунингдек ушбу товарга бўлган талаб xажмини билиш лозим. Агарда тарифни жорий қилиш натижасида истеъмолчилар а+в+с+д чегарасида йўқотишса ишлаб чиқарувчилар а чегарасида ва давлат хазинаси с чегарада нуқталарга эга бўлса, тарифларни жорий қилиш мамлакатга қандай таъсир кўрсатиши мумкин. Тарифларнинг истеъмолчиларга, ишлаб чиқарувчиларга ва давлат хазинасига таъсирини умумлаштириб импорт қилаётган мамлакатга таъсирини аниқлаш мумкин. Жамият учун тарифларни жорий қилишдан келадиган соф йўқотишлар в+д чегарасидан иборат. D чегараси (кўпроқ тарифнинг истеъмол самараси деб юритилади.) импорт қилаётган мамлакат истеъмолчиларининг ушбу товарларни истеъмол қилишни камайтириш натажасидаги йўқотишларни кўрсатади. В чегараси (кўпроқ тарифнинг ишлаб чиқариш самараси деб юритилади) мамлакат ичкарисидаги ишлаб чиқаришнинг кўпайиб кетиши натижасида вужудга келади. Умуман божхона тарифлари, амалда, аҳоли турмуш даражасини камайтиради. Чунки, истеъмолчилар ишлаб чиқарувчилар ва давлат ютуқларига нисбатан кўпроқ йўқотишади. Тарифлар истеъмолчиларнинг импорт қилинаётган маxсулотлардаги даромадларини бошқа ижтимоий гуруxлар манфаатига қайта тақсимлайди. Download 40.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling