14. Интернет тармоғи видео материаллари мавзулар


Видео материаллар хостинги


Download 1.12 Mb.
bet2/4
Sana02.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1147930
1   2   3   4
Bog'liq
14.Интернет тармоги видео материаллари

Видео материаллар хостинги. Умуман олганда яратилган сайтни интернет тармоғида жойлаштириш учун серверга юборилади. Интернет операторларининг (провайдер) серверларида сайтларни сақлаш хизмати – хостинг хизмати кўрсатиш дейилади. Турли йўналишдаги турли мазмундаги сайтлар сингари видео ва аудио маълумотлар ҳам серверларда сақланади.
Видео материаллар хостинги сайтларидан намуналар.





Кино ва ТВ намойишлар. Одатдаги телевидениедан фарқли ўлароқ, интернет орқали узатиладиган ТВ дастурларда фойдаланувчига имкониятлар берилади. Ягона форматнинг қўлланилиши маълум даражада видеосигналларнинг сифати бузилмаслигини таъминлайди. Файл форматидаги материални юклаш энг тезкор ва ишончлидир. Ахборотни файл форматида узатишнинг афзалликларидан бири тармоқ тезлиги билан баҳоланади. Ундан ташқари IP протоколлари ва хатоликни текширувлар ахборотни узатишнинг аниқлигини кафолатлайди. Файллар реал вақтга нисбатан 20-30 марта тезроқ узатилиши мумкин.
Ҳозирги пайтга келиб телекомпаниялар ўз сайтлари орқали кўрсатувларни узатиш ишларини такомиллаштириб бормоқда. Масалан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг сайтига кириш учун http://www.mtrk.uz манзили мулоқот ойнаcининг манзил сатрига ёзилади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг mtrk.uz сайти бош саҳифаси қуйидагича бўлиб, ундаги тегишли телерадиокўрсатувларни интернет орқали он-лайн режимида кўриш имкониятига эга бўламиз.



Шунингдек, сайтига киргандан сўнг кўрсатувлар ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Бундан ташқари Интернет тармоғида турли-туман кинолар жамланган махсус сайтлар ҳам мавжуд. Бу сайтлар орқали фильмларни онлайн режимида томоша қилиш мумкин.


Мусиқа, янгиликлар ва анимациялар намойиши. Аудио информациянинг туркумига кирувчи мусиқалар тўплами махсус сайтларда сақланади. Жумладан, MP3.uz, Melody.uz, сайтлари мусиқали файлларни сақлашга мўлжалланган ва бу сайтларда юзлаб классик ва замонавий қўшиқлар мавжуд. Бу сайтлардан мусиқа файлларини кўчириб олиш мумкин. Айниқса, мусиқа фанини ўқитишда соф мусиқалардан (минусовка) фойдаланиш яхши самара беради.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling