14. Интернет тармоғи видео материаллари мавзулар


Download 1.12 Mb.
bet3/4
Sana02.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1147930
1   2   3   4
Bog'liq
14.Интернет тармоги видео материаллари

Янгиликлар. Ўзбекистон республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги расмий веб сайти www.uza.uz, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали www.gov.uz ҳамда www.12.uz сайтлари энг асосий янгиликларни ёритиш сайтларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат ташкилотлари, давлат хўжалик юритиш ва бошқарув органлари, таҳририятлар ва шунга ўхшаш кўпгина ташкилотларнинг сайтлари орқали ҳам ўзига тегишли соҳада рўй бераётган янгиликлар ёритилиб боради.
http://www.desk.uz веб сайтида эса давлат бошқарув ва хўжалик юритувчи органлар веб саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлари, улар фаолияти ҳақидаги янгиликлар, Мусиқа, янгиликлар ва анимациялар намойиши хабарларини топиш мумкин.
Анимациялар. Анимациялар маълум вақт давомида маълум сондаги тасвирларнинг кетма-кет алмаштирилишидан ҳосил бўладиган ресурсдир. Анимацион файллар турли дастурлар ёрдамида яратилади. Энг ихчам файллар gif кенгайтмали файллардир. Macromedia Flash дастурида анимацион ва интерактив файллар яратилади. Ҳозирги пайтда анимацион файллар тўпланган кўплаб сайтлар мавжуд. Анимацияларга видеофильмларни, мультфильмларни ҳамда компьютер воситаси ёрдамида моделлаштирилган ҳаракатланувчи объектларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
CINEMA.UZ. CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи 2007 йилда ташкил қилинди. Гуруҳнинг фаолият йўналишлари қуйидагилар:
Ўзбек ва хорижий аудио-видеомаҳсулотларини сотиш ҳамда оммавий ахборот воситалари – матбуот, телевидение ва радиода реклама қилиш. Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатларида ўзбек киносининг дистрибуцияси, чет элларда ўзбек кинематографчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш. Рақамли кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва намойиш қилиш бўйича миллий лойиҳаларни ташкил қилиш. Миллий фильмларнинг рақамли фильмлар прокатининг халқаро бозори билан технологик жиҳатдан мос бўлишини таъминлаш. Ўзбек киносига кино саноати соҳасидаги замонавий рақамли технологияларни татбиқ қилиш. Рақамли киномастеринг тизимларига асосланган рақамли кинотеатрлар тармоғини барпо этиш уларда мамлакатимизда суратга олинган фильмларни имтиёзли намойиш қилинишини таъминлаш. Аудио, видео ва теледастурлар, сериаллар ва фильмлар ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотларни чоп этиш ва кўпайтириш (оптик дисклар репликацияси), продюсерлик, промоушн.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling