14-маьруза. Регистрлар ва уларнинг асосий турлари
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq141[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Паралел регистр
- Кетма-кет регистр
14-маьруза. Регистрлар ва уларнинг асосий турлари. Режа: 1.Параллел регисторлар. 2.Кетма-кет регисторлар. Таянч иборалар: регистр, кетма-кет регистрлар, параллел регистрлар, сақловчи регистрлар, сурилувчи регистрлар, разрядлар. Регистр – иккилик кодда берилган информацияни сақловчи ва уни керакли хонага суриб берувчи функционал қурилмадан иборат. Регистр бир хил хотира элементларидан ва бошқарувчи комбинацион схемадан иборат. Хар бир элементда иккилик код бўйича битта хонани сақлаш мумкин, шу боис хотира элементининг унга мос келган комбинацион схеманинг тегишли қисми билан биргаликда регистр хонаси деб юритилади. Кўп хонали кодни регистрга киритиш ва чиқариш параллел ёки кетма-кет равишда амалга оширилади. Параллел киритишда Ҳамма хоналар бирданига тўлади, кетма-кет киритишда – хоналар навбатма-навбат тўлиб боради. Булардан ташқари комбинацион регистрлар мавжуд бўлиб, улар кетма-кет ва параллел регистрлар комбинацияси бўлади. Масалан, киритиш параллел Ҳолда, чиқариш кетма-кет ҳолда ва аксинча бўлиши мумкин. Паралел регистр (14.1 а-расм) хотира вазифасини бажаради ва кўпинча D триггерда амалга оширилади. Регистрга код киритиш С 1 киришга синхронловчи импулғс берилганда амалга оширилади. Бунда триггерлар кириш сигналлари Х 1 , Х 2 . . . Х n ни хотирада сақлаб қолади. Сақланаётган кодни регистрдан олиш учун С 2 га ҳисобловчи импулғс берилади. 14.1-расм. Регисторнинг блок схемаси: а-параллел, б-кетма-кет. Кетма-кет регистр 14.1 б-расм) икки босқичли DV ёки RS триггерларда амалга оширилади. Синхронлаш-тирувчи импулғс регистрнинг Ҳамма хоналарига берил-ганда, триггерларнинг кириши очилади. Биринчи синхрон-лаштирувчи импулғс коднинг энг кичик хонаси – Х 1 ни регистрнинг биринчи хонасига ёзади. Кейинги синхроимпулғс коднинг кичик хонасини, регистрнинг иккинчи хонасига ўтказади ва биринчи хонага коднинг иккинчи хонаси – Х 2 ёзилади ва Х. Шундай қилиб, навбатдаги синхроимпулpс киришдаги кодни битта хонага силжитади. Регистрлар – қабул қилиш, сақлаш ва ахборотларни узатиш вазифаларни бажарувчи ЭХМ нинг тармоғи ҳисобланади. Ахборот регистрда сон (сўз) 0 ва 1 комбинациялари кўринишда сақланади. Регистрлар кодли сўзларни сақлашдан ташқари улар қуйидаги амалларни бажаради: регистрни 00...00 (Ўрн. 0) ва 11..11 (Ўрн. 1) ҳолатларига ўрнатади; кодли сўзларни бошқа қурилмага узатиш; кодли сўзларни бошқа қурилмадан олиш; тўғри кодни тескари ва аксинчага айлантириш; иккилик параллел кодни кетма-кетга ва аксинчага айлантириш; разрядлар бўйича мантиқий амаллар. Функционал қўлланилиши бўйича йиғувчи ва сурилувчиларга бўлинади. Ахборотларни ёки сонларни ёзиш бўйича регистрларни учта турга ажратилади: параллелли; кетма-кетли; параллел - кетма-кетли. Параллел регистрларда сонларни ёзиш параллел кодлар билан амалга оширилади, яъни ҳамма разрядлар бир вақтда бажарилади. Кетма-кет регистрларда сонли кодни кетма-кет ёзиш билан фарқланиб, катта ёки кичик разряддан бошлаб, тактли импулғсларни кетма-кет суриш йўли билан амалга оширади. Параллел – кетма-кет регистрларда параллел ҳамда кетма-кет кодли сонлар учун киришлари мавжуд. Каналлар сонига қараб регистр разряд киришларига ахборот келиши, регистрларни қарама-қарши ва бир фаза кўринишларга ажратади. Қарама-қарши фазали регистрлар RS – триггерларда ва бир фазалилари D – T – RS – триггерларни қўллаш билан амалга оширилади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling