14-маъруза мавзу: айрув органларининг ёш хусусиятлари. Тери тузилиши ва функциялари
Download 77.5 Kb.
|
4.2 Айириш тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОРГАНИЗМНИ ЧИНИҚТИРИШДА
- ҲАВО БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ.
ЭПИДЕРМОФИТИЯ-КАСАЛЛИГИ. Эпидермиснинг шох қаватида паразитлик қилиб яшайдиган ва жунга таъсир қилмайдиган хар хил турдаги замбуруғлар келтириб чикаради. Бу касаллик оёқ гумбозлари, бармокаро бурмалар, чов бурмалари териси ва бошка жойлар териси шикастланади. Касаллик қичиши билан давом этади. Терлаш кучайиб шох кавати уваланиб туради. Шунинг натижасида касаллик қўзғатувчиларнинг чукуррок кириши ва купайишига қулай шароит туғилади.
Баданнинг қичишиб турадиган жойларида сув билан тўлиб, бир-бирига қўшилиб кетишига мойил бўладиган ялтироқ пуфакчалар юзага келади. Улар ёрилиб, безиллаб турадиган катта-катта эрозия қолдиради. Касаллик сурункасига давом этади ва даво ҳамиша ҳам кор қилавермайди. Аввалига қичишиш ва оғриқ бартараф қилинади, сунгра эса паразит йуқотилади. Касалликни олдини олиш шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишдан иборатдир. ОРГАНИЗМНИ ЧИНИҚТИРИШДА -табиат иномлари ҳаво, куёш нури ва сув сингари омилларидан кенг фойдаланилади. Чиниқтириш натижасида марказий нерв системасида тери томирлари йўлини узгартириши ва шу тариқа иссиқлик ажралишини сусайтириш ёки кучайтириш қобиляти пайдо бўлади. Узгартириб турадиган ташқи шароитларга жавобан тери томирларининг шу тариқа реакция курсатиши чиниққан одамларнинг чиниқмаган одамлардан ажратиб туради. Чиниққан одамлар совук ва иссиққа яхшироқ чидайди ва шамоллашдан бўладиган касалликларга бардошли бўлади. ҲАВО БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ. Болаларда моддалар алмашинуви юқори бўлганлиги учун кислородга бўлган эхтиёж ҳам каттадир. Шу муносабат билан соғломлаштириш мақсадида болаларни ҳаводан бахраманд қилиш, болалар бўладиган бинолар тўғри ва етарлича шамоллатиб туришдан бошламок керак. Ҳавода чиниқтириш муолажаларига, ҳавода сайр қилиб юриш, ҳаво, ҳаво-куёш ванналари қабул қилиш усулидан фойдаланилади. Умуман ҳаво ванналарини ҳаво температураси соя жойда бўладиган ёз пайтларида бошлаш тавсия этилади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун бир неча муолажа 10-15 минут давом этади ва кейинги кунларда 2-3 минутдан узайтириб борилади. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling