14-маъруза мавзу: айрув органларининг ёш хусусиятлари. Тери тузилиши ва функциялари
Download 77.5 Kb.
|
4.2 Айириш тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУВ БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ.
- Текшириш саволлари.
ҚУЁШ НУРИДА ЧИНИҚТИРИШ. Офтобга кам олиб чикиладиган болаларда купинча рахит ёки бошка инфекцион касалликлар учраб туради. Х1Х-ХХ асрлардаёқ олимларнинг текшириш ишлари рахит ва бошка касалликларни даволашда куёш нурининг аҳамиятли эканлигини курсатиб берди. Одам ва хайвонлар терисида витамин Д нинг ҳосил бўлишида ультрабинафша нурларининг аҳамияти борлиги ҳам исбот этилган.
Қуёш нури таъсирида, терига қон келиши кучаяди. Натижада терида пигмент моддалари тупланиб боради. Тери жигар ранг тусга кириб, ультрабинафша нурлари бирмунча чукурроқ қатламдаги хужайраларга утказмай қуяди. Қуёш ванналаридан эхтиёт бўлиб, билган ҳолда фойдаланиш керак. Ванналарни овқатлангандан сунг 40-50 минут утгандан сунг қабул қилиш лозим. Узбекистон шароитида куёш ванналарини эрталаб соат 9-10 гача соя жойда ҳаво температураси камида 20-22°С ва купи билан 32°С, нисбий намлиги 55-60% бўлиши керак. Куёш ванналари олинаётганда болалар оёқларини куёшга томон узатиб ёйишлари керак. СУВ БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ. Сув билан чиниқтириш энг кучли воситадир. Сувнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқлик сиғими хавога қараганда 23 баравар ортиқдир. Шу муносабат билан сувнинг организмда моддалар алмашинувига таъсири чуқур ўзгаришларга олиб келади. Сув билан чиниқтириш паст температура таъсирига ўргатиш демакдир. Чиниқтириш учун даставвал махаллий муолажалар, совуқ сув билан юз ювиш, оёқни сувга солиб ўтириш (оёк ванналари) оёк панжаларини чайиш, баданни хул латта билан ишқалаб артиш, бошдан сув куйиш , душда чумилиш ҳам қўлланилади. Ювиниш илиқроқ сув билан бошланади, кейин эса сув температураси уй температурасигача пасайтирилади. Кичик синф ўқувчилари учун сув температурасини 15— 1б°С гача пасайтириш мумкин. Оёқни сув ваннаси қилишда, дастлаб сув температураси 34-35-360С бўлиши, икки кун ўтгандан кейин температура 24-20°С тушгунича ҳар куни 1°га пасайтириб борилади. Сув билан чиниқтиришнинг энг кучли усули очиқ сув хавзалари: дарё, денгиз ёки кулларда чўмилишдир. Текшириш саволлари. 1.Организмда қандай айирув органлари бор? 2.Буйрак қандай тузилган ва структураси нималардан ташкил топади? 3.Сийдик ҳосил бўлиш механизмини гапириб беринг? 4.Буйракнинг ёшга хос хусусиятлари. 5.Терининг организм фаолиятидаги ахамияти. 6.Терининг тузилиши. 7.Болаларда учрайдиган тери касалликлари. 8.Терининг чинитириш усуллари. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling