14-маъруза мавзу: айрув органларининг ёш хусусиятлари. Тери тузилиши ва функциялари
Download 77.5 Kb.
|
4.2 Айириш тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ.
ТЕРИНИ ТУЗИЛИШИ. Тери асосан 2 қаватдан: устки юза қавати эпидермис ва чукур қават ёки асл қават (чукур қават) дан ташкил этади. Ҳамма ёшдаги болаларда тери усти пардаси ёки эпидермис катта ёшдаги одамлардагига караганда юпкароқ бўлади, бир-бири билан бўшроқ боғланган. Купи билан 2-3 қават хужайраси бор. Бу хужайралар улиб, кучиб тушиб туради. Уларнинг ўрнига бир мунча чуқурроқда жойлашган қаватлардан, бир мунча бақувватроқ хужайралар пайдо бўлади. Тери усти пардасининг чуқур қатламида пигмент хужайралари қавати бўлади. Асл тери билан тер усти пардаси уртасида асосий мембрана жойлашган. Бу мембран болаларда жуда юмшоқ ва яхши ривожланмаган бўлади.
Асл тери бир талай эластик ва елим берувчи толалардан иборат бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. Унда озиқланиш ва алмашиниш жараёнларининг таъминлаб турадиган қалин қон томирлар тури бор. Айниқса болалар капиляр тури айниқса яхши ривожланган , бу терининг қон билан яхши таъминланишига, қон томирларнинг қон билан тўлишиб туришига имкон яратади ва бола терисига пушти ранг бериб туради. Асл тери тери ости клетчаткаси қаватига айланади, тери ости клетчаткаси бириктирувчи тўқима толалари дасталаридан иборат бўлиб, уларнинг ораси ёғли хужайралар билан тулиб туради. Тери ости клечаткаси организмнинг ортиқча иссиқлик йўқотиши ва механик шикастлардан сақлайди. Ёғ клетчаткаси запас озиқа хом ашёси хисобланади. Шу клетчаткада ва қисман асл терида тер безлари ва жун илдизлари жойлашган. ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ. Қўтир-тери касаллиги бўлиб, уни қўтир каналлари пайдо қилади. Кана терига кириб, ўзига йўл очади ва баданни хаддан ташқари қаттиқ қичиштиради, қичиниш иссиқ пайтда ва кечаси кучаяди. Тери қишиниш жараёнида тирналиб, ўша жойларида баъзан экзема, йирингли тошмалар, чинконлар пайдо бўлади. Одамга қўтир касаллиги хайвонлардан, кишиларга яқин бўлганда ёки ўша қишиларнинг буюмларидан юқади. Кал ва темуратки замбуруғлар қўзғатадиган касаллик бўлиб, тери ва сочларни, гохида тирноқларни шикастлантиради. Бу касалликлар жуда юқумли бўлиб, узоқ вақтгача даволанишни талаб этади. Кал ва темиратка касаллигини қўзғатувчилари касал уй хайвонлари, мушук, ит, қуён ва бошқа хайвонларни жунида бўлади. Касаллар дархол касалхонага ётқизилади. Тери ва соч касалликлар олдини олиш бадан териси, ичқи ва ташқи кийимни озода сақлашга доир гигиена чора-тадбирларига амал қилиниши талаб қилинади. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling