14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари


Ҳамкорликда ўқитишнинг «арра» ёки «зигзаг» методи


Download 38.88 Kb.
bet7/8
Sana24.12.2022
Hajmi38.88 Kb.
#1050559
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-Ma\'ruza

2. Ҳамкорликда ўқитишнинг «арра» ёки «зигзаг» методи. (Э.Аронсон)
Педагогик амалиётда бу метод қисқача «арра» методи деб номланади. Мазкур методда кичик гуруҳлар 6-8 та ўқувчидан ташкил топади. Дарс давомида ўрганиладиган мавзу мантиқан тугалланган қисм (блок ёки модул)ларга ажратилади. Ҳар бир қисм юзасидан ўқувчилар бажариши лозим бўлган ўқув топшириқлар тузилади. Ҳар бир ўқувчилар гуруҳи мазкур топшириқларнинг биттасини бажаради ва шу қисм бўйича «мутахассис»га айланади. Сўнгра гуруҳлар қайта ташкил етилади. Бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) «мутахассиси» бўлиши шарт, мазкур «мутахассис»лар ўзлари егаллаган билимларни худди «арра» тишлари кетма-кет келганидек, навбат билан ўртоқларига баён қилади. Мазкур гуруҳларда ўқув материали мантикий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади.
Шуни қайд етиш керакки, ушбу дарсда ўқувчилар икки марта гуруҳларга ажратилади.
Биринчи гурух «мутахассислар» тайёрлаш гурухи.
Мазкур мавзу бўйича ўқув материали мантиқий тугалланган фикрли тўртта қисмдан иборат бўлганлиги сабабли, дарсда қатнашаётган 32 та ўқувчи дарс бошланишидан олдин 4 хил рангдаги карточкалар ёрдамида тенг сонли тўртта 8 ўқув­чи­дан иборат «мутахассислар» гуруҳига ажратилади. Улар ўзларига тегишли ўқув топшириқларни бажаради ва шу қисм бўйича «мутахассислар»га айланади.
Иккинчи гуруҳ «мутахассислар» учрашуви гуруҳи. Рангли карточкаларнинг ҳар бирининг орқа томонида 1 дан 8 гача рақамлар ёзилган бўлиб, барча рангли карточкалардаги рақамлар йиғиндиси синфдаги ўқувчилар сонига тенг бўлиши лозим.
«Мутахассислар» учрашуви карточкаларнинг орқа томонидаги рақамлар асосида 8 та гуруҳ ташкил етилиб, бу гуруҳлар таркибига бир хил рақамли 4 хил рангдаги карточкаларга ега бўлган 4 та ўқувчи киради. Шуни қайд етиш керакки, бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) «мутахассиси» бўлиши шарт.
Мазкур учрашувда «мутахассислар»лар ўзлари егаллаган билимларни худди «арра» тишлари кетма-кет келганидек, навбат билан ўртоқларига баён қилади. Ушбу гуруҳларда ўқув материалининг 4 та қисми мантиқий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади. Сўнгра ўқув материали юзасидан тузилган топшириқлар яхлит ҳолатга келтирилиб, гуруҳлар ўртасида савол-жавоб, мунозара ўтказилади.
Ўқувчилар билимларни пухта егаллашнинг ягона йўли ўз ҳамкорининг ахборотини диққат билан тинглаш еканлигини англаган ҳолда, мушоҳада юритишга, керакли маълумотларни дафтарга ёзишга ҳаракат қилади. Бу ерда ўқитувчи фақат ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил етадиган ташкилот­чи вазифасини бажаради. Дарс охирида ўқитувчи ўқувчилар­нинг билим даражасини тест топшириқлари ёрдамида аниқлай­ди. Ҳар бир ўқувчининг билими сифатидаги ўсиш ҳисобга олинади.

Download 38.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling