14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари


Download 38.88 Kb.
bet8/8
Sana24.12.2022
Hajmi38.88 Kb.
#1050559
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-Ma\'ruza

Дарс мавзуси: Зоғора балиқнинг ички тузилиши.
Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни балиқнинг ички тузилиши, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, қон айланиш, айириш органлари ва моддалар алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш.
Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўқувчиларни балиқнинг ички тузилиши, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, қон айланиш, айириш органлари ва моддалар алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш орқали илмий дунёқарашини кенгайтириш, табиатга нисбатан ижобий муносабат таркиб топтириш, екологик тарбия бериш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг тирик организмларнинг хилма-хиллиги, яшаш муҳитига мослашиш белгилари ҳақидаги билимларини, дарслик устида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш.
Дарсни жиҳозлаш: Зоғора балиқнинг ички тузилиши акс еттирилган жадваллар, макропрепаратлар.
Дарсда фойдаланиладиган технология: хамкорликда ўқитиш технологияси («арра» методи)
Дарснинг бориши:
I.Ташкилий қисм
II.Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништириш ва уларнинг фаолиятини ўқув топшириқларини бажаришга йўллаш.
III.ЙАнги мавзуни ўрганиш
а) «мутахассислар» томонидан белгиланган ўқув топшириқларини сифатли бажарилишига еришиш.
Мазкур мавзу матни мантиқий тугалланган фикрлар қуйидаги қисмларга ажратилади:
Зоғора балиқнинг овқат ҳазм қилиш системаси.
Зоғора балиқнинг нафас олиш органлари.
Зоғора балиқнинг қон айланиш системаси.
Зоғора балиқнинг айириш системаси ва моддалар алмашинуви.
гуруҳ учун ўқув топшириқлари



Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш юзасидан кўрсатмалар

1.
2.
3.
4.
5

Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:
Зоғора балиқ нималар билан озиқланади?
Зоғора балиқнинг овқат ҳазм қилиш системаси қандай органлардан иборат?
Зоғора балиқда ошқозон вазифасини қайси орган бажаради ва унга қайси органларнинг йўли очилган?
Балиқнинг овқат ҳазм қилиш системасини лансет­никники билан таққосланг. Ўхшашлик ва фарқини аниқланг

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар билан ўтказиладиган савол жавобда фаол иштирок етинг.

2- гуруҳ учун ўқув топшириқлари



Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш юзасидан кўрсатмалар

1.
2.
3.
4.

Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:
Зоғора балиқнинг нафас олиш органларининг тузилишини ўрганинг.
Жабра қандай тузилишга ега еканлигини аниқланг
Жабра варақчаларида газ алмашинув жараёни қандай содир бўлишини аниқланг.
Балиқнинг нафас олиш системасини лансет­никники билан таққосланг. Ўхшашлик ва фарқини аниқланг.

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар билан ўтказиладиган савол жавобда фаол иштирок етинг.

3 - гуруҳ учун ўқув топшириқлари



Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш юзасидан кўрсатмалар

1.
2.
3.
4.

Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:
Зоғора балиқнинг қон айланиш системаси қандай органлардан иборатлигини аниқланг.
Артерия ва вена қон томирларига таъриф беринг.
Балиқ юрагининг тузилиши ва қон айланиш доирасини ўрганинг. Балиқнинг қон айланиш системасини лансетник­ни­ки билан таққосланг. Ўхшашлик ва фарқини аниқланг
Тўқималарда газ алмашинуви жараёни қандай кечади?

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар билан ўтказиладиган савол жавобда фаол иштирок етинг.

4 - гуруҳ учун ўқув топшириқлари



Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш юзасидан кўрсатмалар

1.
2.
3.

Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:
Зоғора балиқнинг айириш органларининг тузилишини ўрганинг.
Балиқнинг буйраги қаерда жойлашганлигини аниқланг
Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган зарарли моддалар қандай чиқариб юборилишини аниқланг.
Моддалар алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари­ни аниқланг.

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар билан ўтказиладиган савол жавобда фаол иштирок етинг.

б) «мутахассислар учрашуви » гуруҳини ташкил етиш ва мазкур гуруҳларда «мутахассис»лар ёрдамида укув материалининг яхлит ҳолда қайта ишлаб чикилишини амалга ошириш.
V.ЙАнги мавзу юзасидан ўқувчилар ўртасида савол-жавоб,ўқув баҳси уюштириш.
VI.Ўқувчилар билимини тест саволлари ёрдамида назорат қилиш ва баҳолаш.
VII.ЙАнги мавзуни қайта ишлаш ва якунлаш.
VIII.Уйга вазифа бериш.
Download 38.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling