14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари


Модул дастурининг дидактик мақсади


Download 38.88 Kb.
bet4/8
Sana24.12.2022
Hajmi38.88 Kb.
#1050559
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-Ma\'ruza

Модул дастурининг дидактик мақсади:
Сиз модул дастури ёрдамида ўқувчилар билан кичик гуруҳларда, ҳамкорликда ишлаб раънодошлар оиласининг ўзига хос белгилари, ёввойи ва маданий вакиллари билан танишишингиз, уларнинг инсон ҳаёти ва табиатда, иқтисодимизни ривожлантиришда тутган ўрнини аниқлашингиз, дарслик устида мустақил ишлаш кўникмаларингизни ривожлантиришингиз зарур.

Ўқув фаолияти еле­менти
(ЎФЭ)

Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган ўқув материалигаоид топшириқлар

Топшириқларни бажариш бўйи-ча кўрсатмалар

баҳо

1-ЎФЭ
1.
2.
3.
4.
2-ЎФЭ
1.
2.
3.
4.
5.
3-ЎФЭ
1.
2.
3.
4.
5.

Мақсад: Раънодошлар оиласининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.
Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб чиқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топши-риқларни бажаринг:
Раънодошлар оиласига нечта туркумга мансуб тур киришини аниқланг.
Раънодошларнинг вегетатив органларининг тузилишидаги ўзига хосликни аниқланг.
Раънодошлар оиласига мансуб вакилларнинг гули ва мевасининг тузилишини ўрганинг.
Ўзлаштирган билимларингиз асосида 1-жадвал­ни тўлдиринг.
Мақсад: Раънодошлар оиласига мансуб ёввойи ва маданий ўсимликларни ўрганиш.
Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб чиқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топши-риқларни бажаринг:
Раънодошлар оиласига мансуб туркумларни аниқланг.
Наъматакнинг тузилишини ўрганинг.
Раънодошлар оиласининг ёввойи вакиллари ва уларнинг аҳамиятини аниқланг.
Раънодошлар оиласининг маданий вакиллари ва уларнинг аҳамиятини аниқланг.
Ўзлаштирган билимларингиз асосида 2-жадвал­ни тўлдиринг.
Модул дастурини якунлаш.
Модул дастурининг дидактик мақсадини ўқиб чиқинг.
Сиз унга қай даражада еришдингиз?
Ўзингизнинг ўқув фаолиятингизни беш балли тизимда баҳоланг.
Ўқув фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилган бўлсангиз раънодошлар оиласига мансуб ўсимлик номларидан фойдаланиб кроссворд тузинг.
Агар ўз ўқув фаолиятингиздан еришилган натижа сизни қаноатлантирмаса, модул дастури ёрдамида мавзуни қайта ўрганинг.

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар гуруҳи билан ўтказиладиган савол-жавобда фаол иштирок етинг.
Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар гуруҳи билан ўтказиладиган савол-жавобда фаол иштирок етинг.


жадвал

Оила номи

Илдиз тизими

Барги

Пояси

Гули

Меваси

Раънодошлар оиласи






жадвал

Раънодошлар оила­си вакили

Ҳаётий шакли

пояси

барги

Гули­нинг
формуласи

Мева­
си

Аҳами
яти

Наъматак
Олма
Атиргул
Нок
Олча
Беҳи







V. Ўқувчиларнинг модул дастури ёрдамида мустақил ишларини ташкил етиш. Ҳар бир модул якунида ўқувчилар жамоаси билан савол-жавоб, ўқув мунозарасини ўтказиш.
VI. Модул дастурини якунлаш.
VII. ЙАнги мавзу бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимла­ри­ни тест топшириқлари ёрдамида назорат қилиш ва баҳолаш.
VIII. ЙАнги мавзуни қайта ишлаш ва якунлаш.
IX. Уйга вазифа бериш.
Ўқитувчи модул дастури якунидан сўнг, ўқувчиларга янги мав­зу бўйича тест топшириқларини тавсия етади. Ўқувчилар тест топшириқларининг жавобларини аниқлагандан сўнг, ўқитувчи тўғри жавобларни еълон қилади. Ўқувчи ўз жавобларини ўзи текширади ва модул дастурининг тегишли графасига ўз баҳосини қўяди. Шу тариқа ўқувчи ўз-ўзини назорат қилади. Модул дастурининг бажарилишини назорат қилишда, ўқувчилар ўртасида ўзаро назоратни қўллаш хам яхши натижа беради.
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси.
Биологияни ўқитишда ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг командада ўқитиш, кичик гуруҳларда ўқитиш, «арра» ёки «зигзаг», «Биргаликда ўқиймиз» методларидан фойдаланиш имконияти мавжуд:

Download 38.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling