14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари


Педагогик жараённинг характери, бориши ва мазмунини ўзгартиришда қўлланиладиган педагогик технологиялар


Download 38.88 Kb.
bet2/8
Sana24.12.2022
Hajmi38.88 Kb.
#1050559
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-Ma\'ruza

Педагогик жараённинг характери, бориши ва мазмунини ўзгартиришда қўлланиладиган педагогик технологиялар гуруҳига:
Таълим жараёнини инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш технологияси;
Шахсга йўналтирилган технологиялар;
Ривожлантирувчи таълим технологиялари;
Таълимни дифференсиаллаштириш ва индивидуаллаштириш;
Биология дарсларида фойдаланиладиган технологиялар гуруҳига:
Дидактик ўйин технологиялари;
Муаммоли таълим технологиялари;
Модулли таълим технологиялари;
Ҳамкорликда ўқитиш технологиялари;
Лойиҳалаш технологияси;
Анъанавий таълим технологиялари киради.
Қуйида биология дарсларида фойдаланиладиган дидактик ўйинли, муаммоли, модулли таълим, ҳамкорликда ўқитиш ва лойиҳалаш технологияларнинг қисқача тавсифи, уларга асосланган дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари, дарс ишланмалари берилмоқда.
Муаммоли таълим технологияси.
Биология дарсларида муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.
Муаммоли дарс («Ақлий ҳужум») қуйидаги босқич асосида ташкил етилади:
I – босқич. Психологик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ўқувчи­лар­
дан тенг сонли кичик гуруҳларни шакллантириш.
II – босқич. Кичик гуруҳларга муаммоли саволлардан иборат бўлган
ўқув топшириқларини тарқатиш ва уларни топши­риқ­
нинг дидактик мақсади билан таништириш.
III – босқич. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўқув муаммоларини
ҳал етишга йўналтириш.
IV – босқич. Ўқувчиларнинг муаммоли вазиятларни ҳал етиш бўйича
ахборот­­ла­ри­ни тинглаш.
V – босқич. Кичик гуруҳлар ўртасида ўқув баҳси ва мунозара
ўтказиш.
VI – босқич. Умумий хулоса ясаш.
«Ақлий ҳужум» да ўқувчилар аввал ўзлаштирган билимларини янги вазиятларда қўллаб, билимларини кенгайтиради, чуқурлаштиради, ақлий фаолият усулларини егаллайди.
«Ақлий ҳужум» дарслари дастурдаги муайян бир мавзуни ўрганишга бағишланади.
Мазкур дарснинг дидактик мақсади:
1. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш орқали таҳсил олишга ва фанга қизиқишларини орттириш, билимларини кенгайтириш.
2. Ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини одатий, таниш ва кутилмаган янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни егаллашга еришиш.
3. Ўқувчиларнинг билимидаги мавҳум тушунчаларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, билим олишга бўлган интилишни ривожлантириш.
4. Ўқувчиларнинг нутқини ўстириш, ўз фикрини лўнда ва мантиқан тўғри баён етиш, уларни далиллаш кўникмаларини ҳосил қилиш.
«Ақлий ҳужум» дарсларининг тузилиши қуйидагича бўлади:
Ўқитувчининг кириш сўзи. Бунда ўқитувчи дарс мавзусининг мақсади ва вазифалари, илмий мунозара ўтказиладиган муаммо­ларнинг умумий тафсилоти, дарсда ўқувчилар гуруҳи бажарадиган ўқув топшириқлари билан таништиради.
Ўқувчиларни тенг сонли кичик гуруҳларга ажратиш.
Ўқувчилар фаолиятини мунозарали ва муаммоли масалаларни бажаришга ва ҳал етишга йўллаш;
Ўқувчилар гуруҳи ўртасида ўқув баҳси ва мунозарани ташкил етиш;
Ўқув баҳси ва мунозара якуни. Ўқитувчи дарс давомида ўқув баҳси ва мунозара келтириб чиқарган муаммолар ечимидаги асосий ғоя ва тушунчаларни таъкидлаб, хулосалар ясайди.
Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш. Ўқув бахси ва мунозараларда фаол иштирок етган ўқувчилар рағбатлантирилади ва рейтинг тизимига мувофиқ баҳоланади.
Уйга вазифа бериш.
Дарсни умумий якунлаш.
Одам ва унинг саломатлиги ўқув фанида «Одамнинг пайдо бўлиши» бобидан ўрин олган «Одамнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги тушунчалар ва уларнинг ривожланиши. Одамнинг ҳайвондан пайдо бўлганлиги ҳақидаги далиллар», «Одам ва ҳайвон ембриони ривожланишидаги ўхшашликлар» мавзуларини ўрганишда «аклий хужум» дарсларидан фойдаланиш учун қуйидаги мунозарали саволлар занжири тузилади.
К.Линней, Ж.Б.Ламарк, Ч.Дарвиннинг одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фикрларини ўрганинг. Сиз бу фикрларга қандай муносабат билдирасиз?
Нима сабабдан органик дунёнинг илмий классификасиясида одам приматлар туркумига киритилган?
Одам ва маймуннинг тузилишида қандай ўхшашликлар мавжуд? Қуйидаги жадвални тўлдиринг ва ундан фикрингизни асослашда фойдаланинг.

Таққосланадиган жиҳатлар

маймун

Одам

Скелет бўлимлари
Бош миянинг тузилиши
Қўлнинг тузилиши
Умумий жиҳатлари



Одамнинг ембрионал ривожланишидаги қайси хусусиятлари умуртқали ҳайвонларга ўхшайди? Қуйидаги жадвални тўлдиринг ва фикрингизни асосланг.

Одам ембриони
ривожланишидаги
муддатлар

Балиқлар

Бақа

Маймун

18-20 кун
бир ойлик
5 ойлик
7 ойлик




Одамдаги рудиментларни аниқланг. Улар қайси организмларда ривожланган ва нимадан далолат беради?

Одамдаги рудиментлар

Судралиб юрувчилар

Қушлар

Сут емизувчилар

Одамдаги атавизмларни аниқланг. Ҳозирги кунда улар қайси орга­
низм­ларда ўз функсиясини йўқотмаган?
Одам ва маймунларда борадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларни таққосланг.
Нима сабабдан маймунларда ташқи муҳит таасуротларини умумлаштириш ва фикрлаш қобилияти паст бўлади? Фикрингизни асосланг.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятининг бу тарзда ташкил етилиши уларда ижодий фаолиятни таркиб топтиришга имкон яратади.
Модулли таълим технологиялари.
Модулли таълим технологияларидан биологияни ўқитишда фойдаланиш муҳим аҳамият касб етади. Модулли таълим технологиясининг ўзига хос хусусияти дарсда ўрганиладиган мавзу мантиқий тугалланган фикрли модулларга ажратилади ва модул дастури тузилади. Модул дастури бу ўқувчининг мазкур дарсда ўқув-билиш фаолиятини бошқариш дастури бўлиб, у модул дастурининг дидактик мақсади, ўқувчиларнинг бажариши лозим бўлган ўқув топшириқлари, топшириқларни бажариш юзасидан кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Қуйида дарс лойиҳалари берилмоқда.

Download 38.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling