14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари


Download 38.88 Kb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi38.88 Kb.
#1050559
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-Ma\'ruza


14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари.
Режа :
1.Педагогик технологиялар ҳақида тушунча.
2.Биологияни ўқитишда дидактик ўйинли дарслардан фойдаланиш.
3.Биологияни ўқитишда муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш.
4.Модулли таълим технологиялари ва модулли дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари.
5.Биология дарсларида ҳамкорликда ўқитиш технологияларидан фойдаланиш.
6.Биология дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалдаги иккинчи сифат босқичи таълим муассасаларида ўқитиладиган барча ўқув фанларини илғор педагогик технологиялар билан таъминлашни кўзда тутади. Шу сабабли барча ўқув фанлари каби биологияни ўқитишда ҳам педагогик технологиялардан фойдаланиш замон талаби саналади.
Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда таъриф берган. Ҳали бу тушунчага тўлиқ ва ягона таъриф қабул қилинмаган. Ушбу таърифларнинг ичида енг мақсадга мувофиғи ЮНЕСКО томонидан берилган таъриф саналади.
Педагогик технология – ўқитиш шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнида инсон салоҳияти ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Бу йерда, инсон салоҳияти дейилганда, ўқитувчининг педагогик ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти, техник ресурслар деганда ўқитиш методлари ва воситалари назарда тутилмоқда.
Бизнинг назаримизда, педагогик технология – таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнида ўқитувчининг педагогик ва ўқувчининг ўқув-билиш фаолиятини уйғун равишда ташкил етиш, мазкур фаолиятни фаоллаштириш мақсадида, самарали ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимлар мажмуасидир.
Педагогик технологияларнинг учта даражаси мавжуд:
Умумий методик даража. Умумий педагогик (умумдидактик, умумтарбия­вий) даражада педагогик технологиянинг умумий қонуниятлари, консептуал асослари, ўқитувчи ва ўқувчининг билиш фаолиятини ташкил етиш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ишлаб чиқилади.
Хусусий методик даражада муайян бир ўқув фани, курсни ўқитиш жараёнининг мақсади ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида таълим мазмунини ўқувчилар онгига сингдиришда фойдаланиладиган ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларининг мажмуаси тушунилади.
Локаль (модул) даражада таълим-тарбия жараёнининг маълум бир қисмида мазкур қисмнинг хусусий дидактик ва тарбиявий мақсадини ҳал етишга қаратилган технология тушунилади.
Педагогик технологияларнинг юқорида қайд етилган учта даражаси бир-бирини тўлдиради ва тақозо етади.
Ҳозирги замон таълим тизимида ҳукмронлик қилаётган анъанавий таълимни мазмунан янгилаш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил етишни тубдан ўзгартиришга қаратилган технологияларни дидактик мақсадларига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш асосидаги педагогик технология;
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик технология.
Таълим жараёнини ташкил етиш ва бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик технологиялар.
Ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта ишлаш асосидаги педагогик технология.
Халқ педагогикаси методларидан фойдаланишга асосланган педагогик технология.
Қуйида шу технологияларга қисқача тўхталамиз.
1. Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш асосидаги педагогик технология; Мазкур технология ўқитувчи ва ўқувчи шахси ўртасидаги муносабатларни мукаммалаштириш, ўқувчи шахсига индивидуал ёндашиш, таълим-тарбия жараёнини демократлаштириш, таълим мазмунини инсонпарварлик ғоялари билан бойитишни назарда тутади.
2. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик технология. Мазкур технология биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг билиш фаолияти­ни фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга имкон яратади. Бу технологиялар гуруҳи дидактик-ўйин, ривожлантирувчи, муаммоли, модулли ва коммуникатив таълим технологияларини ўз ичига олади.
3. Таълим жараёнини ташкил етиш ва бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик технологиялар. Ушбу технологиялар биологияни ўқитишда таълим жараёнини мақсадга мувофиқ ташкил етиш ва бошқариш орқали самарадорликни оширишга имкон беради. Уларга дастурли ўқитиш, дифференсиал таълим, таълимни индивидуаллаштириш, гуруҳли ва жамоавий ҳамкорлик, уйғунлаштирилган таълим технологиялари киради.
4. Ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта ишлаш асосидаги педагогик технология. Мазкур технология ўқув материали­ни дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта ишлаш орқали ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириш, ақлий фаолиятни босқичма-босқич шакллантириш орқали мустақил ва еркин фикрлашни ривожлантиришни назарда тутади.
5. Халқ педагогикаси методларидан фойдаланишга асосланган педагогик технология. Мазкур технология шахс камолоти ва табиий ривожланиши таълим-тарбия жараёнининг узвийлигига асосланадиган тарбия технология­ларидан иборат. Биологияни ўқитишда ушбу технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларни мустақиллик принсиплари ва Она-Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини сингдириш имконини беради.
Педагогик технологиялар таълим жараёнида локаль (модул) ва хусусий методик даражада қўлланилади.
Биология ўқитувчиси ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил етиш ва бошқаришни такомиллаштириш мақсадида аввал дарснинг маълум босқичида локаль (модул) даражада қўллаши мақсадга мувофиқ. Бунда аввал янги мавзу ўрганилиб, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма малакаларини назорат қилиш ва баҳолашда назорат тестлари, турли ўйин машқлар, мусобақа, тренинг ўтказади. Ўқувчиларнинг бу фаолиятга кириши­ши ва муайян кўникма ва малакаларни егаллагандан сўнг, педагогик технологияларга асосланган дарсларни ўтказиши, яъни хусусий методик даражада қўллаши мумкин.
Хусусий методик даражада дарснинг барча босқичлари педагогик технология талаблари асосида ташкил етилади. Бунда ўқитувчи ўрганиладиган мавзунинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қайси технологиядан фойдаланиш, мазкур технология асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил етишнинг ўзига хос хусусиятлари, дарсда ўқувчиларнинг билиши лозим бўлган ўқув топшириқлари, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимини назорат қилиш ва баҳолаш йўлларини белгилаши лозим.
Биз педагогик технологияларнинг ўзига хос хусусиятлари, моҳияти ва мазмунига кўра икки гуруҳга ажратдик:
Педагогик жараённинг характери, бориши ва мазмунини ўзгартиришда қўлланиладиган педагогик технологиялар.
Биология дарсларида фойдаланиладиган технологиялар.

Download 38.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling