14-мавзу: Биология ўқитишда ахборот технологиялари
Download 38.88 Kb.
|
14-Ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг мавзу
- Дарснинг тарбиявий мақсади
- Дарснинг ривожлантирувчи мақсади
- Дарсни жиҳозлаш
- Дарснинг бориши
Командада ўқитиш (Р.Славин) методидан фойдаланилганда ўқувчилар тенг сонли иккита командага ажратилади. Ҳар иккала команда бир хил топшириқни бажаради. Команда аъзолари ўқув топшириқларини ҳамкорликда бажариб, ҳар бир ўқувчи мавзудан кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришига еътиборни қаратади.
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси муаллифларидан бири бўлган Р.Славиннинг таъкидлашича, ўқувчиларга топшириқларни ҳамкорликда бажариш бўйича кўрсатма берилиши етарли емас. Ўқувчилар ўртасида том маънодаги ҳамкорлик, ҳар бир ўқувчининг қўлга киритган муваффақиятидан қувониш, бир-бирига сидқидилдан ёрдам бериш ҳисси, қулай ижтимоий-психологик муҳит вужудга келиши зарур. Мазкур технологияда ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини аниқлашда уларни бир-бири билан емас, балки ҳар бир ўқувчининг кундалик натижаси аввал қўлга киритилган натижа билан таққосланади. Шундагина ўқувчилар ўзининг дарс давомида еришган натижаси командага фойда келтиришини англаган ҳолда маъсулиятни ҳис қилиб, кўпроқ изланишга, билим, кўникма ва малакаларни пухта ўзлаштиришга интилади. Дарснинг мавзу: Карамдошлар оиласи. Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни карамдошлар оиласининг ўзига хос хусусиятлари, ёввойи ва маданий вакиллари ва уларнинг аҳамияти билан таништириш. Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўсимликларнинг хилма-хиллигини тушунтириш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, екологик, иқтисодий, аҳлоқий тарбия бериш. Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг гулли ўсимликларнинг тузилиши, хилма-хиллиги ҳақидаги билимлари, объектларни таниш ва кузатиш, дарслик устида мустақил ишлаш кўникмалари, нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантириш. Дарсни жиҳозлаш: жағ-жағ, қурттана, читир гербарийлари, «Карамдошлар оиласи» жадвали, илдиз меваларнинг муляжлари. Дарсда фойдаланиладиган технология: Ҳамкорликда ўқитиш технологияси (командада ўқитиш методи) Дарснинг бориши: I.Ташкилий қисм II.Ўтган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш. III.Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништириш. IV.ЙАнги мавзуни ўрганиш: а) ўқувчиларни командага ажратиб бир неча кичик гуруҳларни ташкил етиш ҳамда, ҳар бир команда аъзолари томонидан белгиланган ўқув топшириқларини мустақил равишда сифатли бажарилишига еришиш; Download 38.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling