14-мавзу. Инвестицияларни пул оқимлари асосида баҳолаш режа
Аннуитетнинг келгуси қиймати ва уни ҳисоблаш усули, рента баҳоси
Download 1.8 Mb.
|
14-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- PMT = PV x k
3. Аннуитетнинг келгуси қиймати ва уни ҳисоблаш усули, рента баҳоси.
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда қўйилмаларнинг тахминий чегаравий суммаси ҳал қилинаётганда қўйилмалар орқали рента кўринишида таъминланувчи муқобил даромад нуқтаи назаридан ёндашиши фойдалидир. Муқобил қўйилмаларнинг тарихий мисоли бўлиб, ҳисобланишидан сўнг тўлалигича ундириб олинадиган банкнинг муддатсиз жорий фоизли даромади (жамғарма ҳисоб-рақами) ҳисобланади. Аннуитетга тескари қўйилган маблағларнинг бундай кўриниши перпетуитет (инглизча - доимийлик) деб аталади. Бундай ҳолат қўйилган маблағнинг асосий суммаси келгуси йили даромад “ишлаб топганда” ва инвестицияларнинг ҳаётийлиги чекланмаган бўлгандапайдо бўлади.Бундай пайтда йилликдаромад(РМТ): PMT = PV x k формуласи бўйича аниқланади, бу ерда, PV – банк ҳисоб-рақамидаги жамғармаларнинг асосий суммаси; k -ушбу тур бўйича банк томонидан тўланадиган даромаднинг фоиз ставкаси. Бу орқали биз ўхшаш пул маблағлари тушумини таъминловчи инвестицияларнинг қийматига боришимиз мумкин. Бунинг учун формуланинг оддий қайта кўринишини ҳосил қиламиз ва уни қуйидагича тасвирлаймиз: Бу ерда, PV – банк хисоб-рақамидаги жамғармаларнинг асосий суммаси. Мисол. Фараз қилайлик, бизда йиллик 60% ставкада банк ҳисоб-рақамига қўйилган 1 млн. сўм маблағ (РМТ) мавжуд. Бу ҳар йили йилнинг бошида биз ушбу ҳисоб-рақамидан 600 минг сўм миқдоридаги фоизни олишимиз мумкин, демакдир. Формула ёрдамида бундай даромадни олиш учун муносиб бўлган инвестицияларнинг чегаравий миқдорини топишимиз мумкин. У қуйидагига тенг бўлади: Бундан хулоса қилиш мумкинки, агар банкдаги жамғарма рақамига 1 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини оддий жойлаштириш ҳар йили 600000 сўм миқдорида даромад келтирса, у ҳолда ҳар бир келгуси йилнинг бошида 600000 сўм миқдоридаги даромад олиш имконини берувчи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 1 млн. сўмдан ортиқ бўлган маблағни ажратишдан маъно бўлмайди. Мисол. Фараз қилайлик, сиз фирманинг имтиёзли акцияларига эгасиз: сотиш пайтида ҳар бир акциянинг қиймати 10 минг сўмга, ўзгармас даромад 7000 сўмга тенг қилиб ёки йиллик 70% қилиб белгиланган. Ушбу давр учун даромадлилик ставкаси банклардаги жамғармалар бўйича даромадлилик даражасига яқин бўлган. Бироқ, кейин инфлация пасайиб, даромадлилик даражаси 30% гача ўзгарди. Бошқача сўз билан айтганда энди инвесторлар қимматли қоғозларни шундай даромадлилик даражаси билан ҳам сотиб олишга тайёрдирлар. Сўралаяпти, сиз акцияларингизни қандай баҳоларда сотишингиз мумкин. Бунинг учун формуладан фойдаланамиз. Шундай қилиб, энди сиз ўз акцияларингизни 23333 сўм баҳода, яъни уни сотиб олгандагидан 2,3 марта юқори баҳода сотишингиз мумкин. Юқорида келтирилганларга умумий хулоса бўлиб, ҳар қандай турдаги инвестицияларни баҳолашда қуйидаги асосийтамойилларга таяниш зарур бўлади. 1. Барчахаражатлар ва натижаларни келгусиёки ҳозиргиягона вақтга келтирган ҳолда (барча турли вақтдаги пул оқимини) бир хил қийматликдаги пулларда ҳисоб-китобини олиб бориш. 2. Инвестицияларни баҳолашни инвесторлар учун маблағларни жойлаштиришнинг муқобил усуллари(масалан, банкдагидепозит) таъминлайдиган даромаддан кам бўлмаган даромадни ишлаб топиш нуқтаи назаридан олиб бориш керак. 3. Агар униси ҳам, бошқалари ҳам пулда бир хил қийматни акс эттирса, пул маблағлари тушуми пул маблағлари сарфидан ортиқ бўлувчи инвестицияларни танлаш керак. Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Лекин пул оқимлари миқдорини аниқлашнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжудлиги боис пул тушумлари ва чиқимларнинг хусусиятларини билиб олиш зарур. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда, асосан, пул тушумларига катта эътибор қаратади. Аслида эса ижобий пул тушумларини таъминлашда пул чиқимларининг, иқтисод қилинган харажатлар ва кутилмаган харажатлар ҳисоби муҳим ўрин тутади. Бунда лойиҳа бўйича пул оқимини режалаштиришда унга таъсир этувчи омилларни олдиндан ҳисобга олиш лозим. Пул оқими миқдорини аниқлашда бухгалтерия ҳисоби бўйича ёндашиш ва пул тушумлари ва киримларини жорий, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича Алоҳида ҳисобга олиш унинг узлуксиз ҳаракатидаги муаммоларни топиш ва у бўйича керакли қарорларни қабул қилиш имконини беради. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашга қўйилган талаблар баҳолашнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини келтириб чиқаради. Пул оқимини дисконтлаш усули қўйилган талабларга мос келувчи янги баҳолаш усули сифатида вужудга келди. Дисконтлаш усулининг келиб чиқиши пулнинг қиймати муайян вақтда (барча вақтларда ҳам) бир хил эмаслигига, яъни бугунги бир сўмнинг бир йилдан (ойдан) кейинги бир сўмга тенг эмаслигига асосланади ва бунда пул оқимини дисконтлаш ўзини мураккаб (оддий) фоизларнинг тескари ҳисобланиш жараёни сифатида намоён этади. Дисконт ставкаси эса капитал бозоридаги узоқ муддатли ссудалар бўйича тўланадиган фоиз ставкасидан кичик бўлиши керак эмас, деб ҳисобланади. Дисконтлаш жараёни пулнинг жорий ва келгуси қийматини ҳисоблашга асосланади. Дисконтлашда қўлланиладиган аннуитет тушунчаси келгусида муайян (кўзланган) суммани олиш учун ҳар йили қўйиладиган пул маблағлари бадалларини (қўйилмаларни) назарда тутувчи молиявий операцияни англатади. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда киритилаётган инвестияларнинг миқдорини аниқлаш энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ҳал этиш инвестициялашнинг муқобил варианти орқали рента кўринишида олинадиган даромад нуқтаи назаридан ёндашиш заруриятини келтириб чиқаради. Аннунитетга нисбатан тесқари мазмунга эга бўлган бундай тушунча перпетуитет (инглизчада - доимийлик) деб аталади. Бундай ҳолат қўйилган маблағнинг асосий суммаси келгуси йили даромад «ишлаб топганда» ва инвестицияларнинг ҳаётийлиги чекланмаган шароитларда вужудга келади. Инвестицияларни даромад топишнинг муқобил вариантларига нисбатан фойдалироқ усулларда жойлаштириш йўлларини топиш бўйича баҳолаш ишлари ўзининг бир неча тамойилларига асосланади. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling