14-мавзу. Инвестицияларни пул оқимлари асосида баҳолаш режа
Пт = Ст – (Х –А) - Фт - Ст
Download 1.8 Mb.
|
14-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рт = СФт + Ат + МХт - Ит - От
- СФт = УСт - ИХт - СТт
- УСт = ИБДт + ЭДт
- 2. Дисконтлаш тушунчаси ва қоидаси.
Пт = Ст – (Х –А) - Фт - Ст ,
бу ерда, Пт – пул тушумлари; Ст – сотишдан олинган тушум; Х –харажатлар йиғиндиси (жорийхаражатлар); А – амортизация ажратмаси; Фт ва Ст – тўланган фоизлар ва солиқлар. Формулада фақат солиқлар ва фоизларнинг тўланганлиги ҳисобга олинади, чунки айрим ҳолларда улар ҳисобланган, бироқ ҳали тўланмаган бўлиши мумкин. Бу кўп жиҳатдан, имтиёзли давр тугагандан кейин амалга ошириладиган солиқ ва кредит фоизлари тўловларига тегишли. Шу боисдан муддати кечиктирилган (узайтирилган) тўловлар муайян вақтгача корхона оборотида қолади ва инвестицион ресурсларнинг қўшимча манбалари бўлиб ҳисобланади. Агар соф пул оқимини аниқлайдиган бўлсак, у жорий даромадлар вахаражатлар фарқига тенг бўлади: Рт = СФт + Ат + МХт - Ит - От , бу ерда, т – инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг стандарт вақт даври (йил, ой) (т = 0,1,2,…,Т); СФт – т-даврдаги соф фойда; Ат – амортизация ажратмаси; МХт – молиявийхаражатлар (масалан, кредит учун фоизлар); Ит – инвестициялар; От – оборот маблағларининг ўсиши. Формулани қуйидаги ҳоллари билан кўриб чиқамиз. СФт = УСт - ИХт - СТт , бу ерда, УСт – умумий сотиш ҳажми (қўшилган қиймат солиғи ва акцизсиз); ИХт – ишлаб чиқаришхаражатлари; СТт – фойдадан тўланадиган солиқлар ва бошқа тўловлар. Жами сотиш ҳажми қуйидаги формула бўйтча аниқланади: УСт = ИБДт + ЭДт , бу ерда, УСт – умумий сотиш ҳажми (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғисиз); ИБДт – маҳсулотни ички бозорда сотишдан олинган даромад; ЭДт – маҳсулотни экспорт қилишдан олинган даромад. 2. Дисконтлаш тушунчаси ва қоидаси. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолаш маблағларни реал активлар билан операцияларга киритишнинг мумкин бўлган вариантларини танлаш ва асослаш жараёнида марказий ўринни эгаллайди. Ушбу бўлимда тавсифланган дисконтланган пул оқими усуллари динамик инвестицияларни баҳолаш усуллари сифатида таснифланиб, бу усуллар олдинги мавзуларда тавсифланган статик усуллардан фарқли ўлароқ, бир даврдан кўпроқ муддатларни аниқ ҳисобга олади ва пулнинг вақт қийматини аниқлаб беради. Инвестицион лойиҳалар уларнинг бутун бир иқтисодий ҳаёти давомида, яъни турли даврлар мобайнида кирувчи ва чиқувчи пул оқимлари сифатида ифодаланади35 . Лойиҳанинг бошқа барча ижобий тавсифларида қуйидаги талаблар таъминланмаган бўлса, у ҳеч қачон амалга оширишга қабул қилинмайди. - товар ва хизматларни сотишдан олинган даромадлар ҳисобига қўйилган маблағларнинг қоплаши; - фирма хоҳиш этган даражадан паст бўлмаган инвестициялар рентабиллигинитаъминловчи фойданинг кўрилиши; - фирма учун мувофиқ бўлгандаврда инвестицияларнинг қопланиши. Инвестицион операцияларнинг бундай натижаларига эришишнинг реаллигини аниқлаш ҳар қандай лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўринишларини баҳолашнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Баҳолашни олиб бориш бир қанча омиллар ва таъсирларга боғлиқ ҳолда вужудга келувчи бир мунча мураккаб масала ҳисобланади: - биринчидан, инвестиция харажатлари узоқ давр (бир неча йил) ичида бир марта ёҳуд бир мартадан ортиқамалга оширилади; - иккинчидан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан натижалар олиш жараёни ҳам узоқ (барча ҳолатларда бир йилдан юқори) бўлади; - учинчидан, операцияларнинг узоқ давр амалга оширилиши инвестицияларнинг барча жиҳатларини баҳолашда ноаниқликнинг ўсишига ва хатоликнинг йўл қўйилишига олиб келади. Ушбу омилларнинг мавжудлиги йўқотишнинг мумкин бўлган минимум даражаси билан асосланган қарорларни қабул қилишга имкон берувчи инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини вужудга келтиради. Дисконтлаш усули пул маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга тенг эмаслигибоис пайдо бўлди. Бундай муносабатга сабаб, гарчи инфляция тўғрисидаги фикр, биринчи навбатда туғилса ҳам инфляция ҳисобланмайди. Бунга бир мунча фундаментал сабаб бўлиб, олинган даромад ҳисобида катта суммага бир йилдан сўнг ўсишини таъминлашга қодир тижорат операцияларига киритилган(банкдаги депозитни ҳам ҳисобга олган ҳолда) пул ҳисобланади. Бу ҳақиқат молиявий операциялар аксиомаси ҳисобланади ва инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва иқтисодий асослашнинг бутун механизмини назарда тутади. Дисконтлаш мураккаб (оддий) фоизларнинг тескари ҳисобланиш жараёни ҳисобланади. Бунда мураккаб фоизлар фоиз ставкаларининг ҳисобланиши ёрдамида кредитнинг бошланғич суммасининг жорий даврдан келгуси даврга ўсиб боришини таъминлайди, дисконтлаш - келгуси пул маблағларини жорий вақтга келтириш билан баҳолашдир. Дисконт ставкаси капитал бозоридаги узоқ муддатли ссудалар бўйича тўланадиган ҳақиқий фоиз ставкасидан кичик бўлиши керак эмас, деб ҳисобланади. У барча ҳолатларда инвестицияларнинг фойдалилигини тавсифлаши ва инвесторнинг ўз капиталини бошқа жойга қўйиб олиши мумкин бўлган фойдани акс эттириши лозим. Дисконт ставкаси инвесторнинг ўзи учун бефойда деб ҳисоблаган меъёрдан юқори бўлиши лозим. Инвестор учун, одатда, қарор қабул қилишнинг асосий мезони бўлиб, нафақат, инвестияларнинг фойдалилиги, шунингдек ўз маблағининг муайян фоиз ставкасида қанчалик тез қайтиши ҳам ҳисобланади. Шунинг учун инвесторлар қўйган маблағининг қанча йиллик фоиз билан неча йилда қайтариб олиш имкони мавжудлигига кўпроқ қизиқадилар. Акс ҳолларда улар лойиҳани инвестициялашни қатъий рад этадилар. Масалан, агар бизбанкка йиллик10% даромад ставкаси остида 100 сўмпул қўйсак, у ҳолдабир йилдан сўнгкиритилган сумма (FV- киритилган сумма) FV1=100+100х0,10=110 ёки100х(1+0,10)=110 сўмниташкил этади. Агар банкдаги пул қайтариб олинмаса иккинчи йилда якуний сумма қуйидагиниташкил қилади. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling