14-мавзу. Инвестицияларни пул оқимлари асосида баҳолаш режа


Download 1.8 Mb.
bet1/5
Sana07.04.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1336334
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu


14-МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ПУЛ ОҚИМЛАРИ
АСОСИДА БАҲОЛАШ
Режа:
1. Узлуксиз пул оқими.
2. Дисконтлаш тушунчаси ва қоидаси.
3. Аннуитетнинг келгуси қиймати ва уни ҳисоблаш усули, рента баҳоси.


Таянч иборалар: пул оқими, дисконтлаш, келгуси қиймат, аннуитет, қайтарилмайдиган харажатлар


1. Узлуксиз пул оқими
Ҳар қандай лойиҳанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмасдан туриб инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, пул оқимлари ҳақидаги аниқ маълумотларни йиғиш жуда муҳим вазифа ҳисобланади.
Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга оширишдан олдин бажарилиши сабабли, пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда пул оқимларини режалаштириш ва уларни ҳисобга олиш жараёни асосий ўринни эгаллайди. Чунки ушбу жараён инвестиция лойиҳаларининг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашга жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабабли пул оқимларини режалаштиришда турли хил рискларни ҳисобга олиш ҳам лозимдир.
Одатда, пул оқимларидаги кўпгина муаммолар пуллихаражатлар устидаги хато қўйилган ечимларга бориб тақалади. Пул тушумларини ҳосил қилиш ва ўстириш асосий муаммо ҳисоблансада, лекин пул чиқимларисиз уларга эришиб бўлмайди. Шу сабабли кирим ва чиқимлар хусусиятини ўрганишда уларнинг қуйидаги гуруҳларга ажратилишинибилиб олиш лозим:
1. Қайтарилмайдиган харажатлар. Қайтарилмайдиганхаражатлар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни бошлангунга қадар юз берадиганхаражатлар ҳисобланади
ва фирма қандай инвестиция лойиҳасини танламасин, улар қопланмайди (компенсацияланмайди). Буни қуйидаги мисол орқали тушуниш мумкин.

Мисол. Фараз қилайлик, нефтни қайта ишловчи компания геология-қидирув ишларини олиб боришни молиялаштиради ва бунинг учун 2 млрд. сўм ажратди. Аммо янги очилган кондан қазиб олинган нефтни сотиш режаси ишлаб чиқилаётганда соф жорий қиймат 1,5 млрд. сўмга тенглиги аниқланди (бу кўрсаткич фирма бойлигининг қанча миқдорга ўсиши нуқтаи назаридан хулоса чиқаришга ёрдам беради). Агар биз ўз ҳисобимиз бўйича геологик - қидирув ишларихаражатларини ҳисобга олсак, у ҳолда соф жорий қиймат манфий (-0,5 млрд. сўм) миқдорни ташкил этади. Бу ҳолат инвестиция лойиҳасининг самарасиз якунланишини келтириб чиқаради. Бундай харажатлар, албатта, ҳисобга олиниши лозим. Лекин уларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, улар инвестиция харажатлари таркибига киритилмайди.


2. Эгри харажатлар. Эгри харажатлар инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Улардаги салбий хусусият эса уларниг турли хилдаги операциялар ўртасида тақсимланишидаги қийинчиликдадир.

Масалан, фараз қилайлик, завод янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсин. Унда ушбу қарорнинг асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйичахаражатлариниалоҳида ҳисоблаш мумкин. Бироқ уларнинг умумишлаб чиқаришхаражатларига таъсирини баҳолаш қийиндир. Бундан ташқари, эгри харажатлар бозор ҳолатига боғлиқ бўлиб, бозордагиҳар қандай ўзгариш эгри харажатларнинг кўпайиши ва камайишига ўз таъсирини кўрсатади.


3. Эгри тушумлар. Эгри тушумлар (эгри фойда)эгрихаражатларга қарама-қарши бўлиб, инвестиция лойиҳаларини баҳолашда уларни олдиндан ҳисобга олиш деярли мумкин эмас.
Масалан, банк ўзининг салоҳиятли мижозларига муҳим фойдали шароитларда жамғарма ҳисоб рақамларини очишни таклиф этди, дейлик. У ҳолда баъзи бир мижозлар шу банкнинг бошқа таклиф этилаётган хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлган эҳтимоллик вужудга келади, бу эса банк учун қўшимча даромад манбаини яратади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юз фоизлик ишонч билан эгри фойдани олдиндан аниқлаш қийин. Шу сабабли кўпчилик инвестицион аналитиклар ушбу эгри фойдаларнинг бўлишини инкор этадилар.
Одатда, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда, кўпроқ, пул тушумларига катта эътибор берилади. Лекин, аслида, пул тушумларининг юқори кўрсатгичларга эга бўлишини таъминлашда пул чиқимларининг, иқтисод қилинганхаражатларнинг ўрни, кутилмаганхаражатлар ҳисоби муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун пул оқимларининг кирим ва чиқимларига таъсир этувчи барча омилларни олдиндан ҳисобга олган ҳолда режалаштириш лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини таъмин этишда катта хизмат кўрсатади.
Пул оқимлари маълум компонентлардан ташкил топган бўлиб, улар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида йиллар бўйича тақсимланган ва бир-бирини келтириб чиқарувчи фарқли кўрсаткичлардан иборат бўлади. Инвестиция лойиҳаси пул оқимининг дастлабки компоненти манфий бўлади. Худди ана шу сарфлар инвестиция лойиҳаси пул оқимининг манфий компоненти ҳисобланади.
Умуман, пул тушумлари ва чиқимларини таҳлил этиш инвестиция лойиҳаларини баҳолашда жуда муҳим саналади. Уларнинг таркибий тузилиши 12.1.1-чизмада акс эттирилган. Бироқ мақсад лойиҳа бўйича якуний қарорларни қабул қилиш тўғрисида борганда, инвесторни бойликни ўстирувчи тушумнинг қанчалиги, пул маблағлари кирими ва чиқимигина қизиқтирмасдан, балки корхонанинг бюджет олдидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлгандаги, яъни солиқларни тўлагандан кейинги қоладиган натижа (фойда) қизиқтиради.

Бу тарздаги пул оқимлари миқдорини аниқлашда бухгалтерия ҳисоби бўйича ёндашишни қуйидаги кўринишдаги формула орқали акс эттириш мумкин:





Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling