14-Мавзу. Ислом қадриятлари


Download 204.56 Kb.
bet3/4
Sana20.06.2023
Hajmi204.56 Kb.
#1627638
1   2   3   4
Bog'liq
14. Ислом қадриятлари

Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир:
1. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам олдинга қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир.
2. Хотин уйига эрининг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги, эрининг уйидан унинг ижозатисиз бирор нарсани ўзининг яқинларига ҳам бериши керак эмас. 3. Хотин ҳамиша эрга итоатда бўлиши, эридан рухсат олмай уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши мумкин эмас.
4. Хотин ўз насибасига рози бўлиши, эрига инжиқлик қилмаслиги керак.
5. Хотин эрининг дўстига нотанишдек бўлиши лозим.
6. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эрини ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак.
7. Хотин фарзандларига раҳм қилиши, уларни ҳурмат қилиши, фарзандлари ва эрига ёмон гапларни гапирмаслиги керак. Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб келишмовчиликларга сабаб бўлади. Ислом дини фарзандларнинг зиммасида ота‑оналарнинг бир қанча ҳақ-ҳуқуқлари борлигини таъкидлайди. Бу масала Қуръони каримда, ҳадисларда ва Ислом тарбияси ҳақидаги китобларда алоҳида баён қилинган. Ислом таълимотига кўра фарзандлар ўз ота‑оналарига яхши муомала қилишлари, ширинсухан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари, доимий эҳтиром билан уларни тақдирлаб туришлари, уларнинг шариатга зид бўлмаган барча буйруқ, талаб-истакларини бажаришлари лозим дейилади. Қуръони каримнинг «Исро» сурасида фарзанднинг ота-онасига муносабати масаласида қуйидаги оят келтирилган. - Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (23–24‑оятлар). Ушбу оятда Аллоҳга ибодат қилишдан кейин ота‑онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Ислом таълимотига кўра фарзанд ота‑онасига бирор оғиз ёқимсиз сўз айтмаслиги, ота‑онасига озор етказмаслик учун уларнинг олдида ўзининг ғами борлигини билдирмаслиги, ота‑онага қўпол ҳаракат қилмаслиги, уларнинг юзларига тик қарамаслиги, ота-онага доимо мулойимлик билан ширин сўзларни айтиши талаб этилади. Фарзанднинг ота‑онага қилган яхши муносабати, уларга тавозе кўрсатиб, меҳрибонлик қилиши, уларнинг олдига изн сўраб кириши, улар келганда ўрнидан туриб, кутиб олиши, уларни исми билан атамаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик, уларнинг олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом беришдан иборатдир. Ота-онани ёқимли сўзлар билан чақириш, уларга динлари ва дунёларида манфаат берадиган гапларни айтиш, динда улар билмайдиган нарсаларини ўргатиш, уларнинг барча сўзларига итоат қилиш, ота‑она билан ўтирганда уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик, ота‑онанинг муҳаббатини қозонган кишиларнинг ҳурматини қилиш, ота-онасининг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатиш ислом динида фарзанднинг ота-она олдидаги белгилаб берилган бурчидир. Ота‑оналар заифлашган, қартайган вақтларида фарзандлар томонидан уларнинг ҳақларини адо этиш, фарзанднинг ота‑она хизматида доимо шай туриши, уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш, уларни хурсанд қилишнинг чораларини кўриш, Ислом динида эътироф этилган.
Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Аввало тарбия ва одоб масаласида ота-оналарнинг ўзлари болаларга яхши намуна бўлишлари керак. Ҳар бир бола учун унинг ота-онаси дунёдаги энг улуғ кишилар бўлади. Бола ота-онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак олади. Шунинг учун ҳам ота-она фарзандларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Ота-она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси одобдир.
Фарзанд тарбияси ўта мураккаб ва маъсулиятли жараён бўлиб, бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан хабардор бўлиб боришни талаб этади. Болаларни интизомга ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради. Ҳадиси шарифда Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг деб таъкидланган.
Download 204.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling