14-мавзу. Ислом қадриятлари


Download 156.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi156.49 Kb.
#1552151
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу. Ислом қадриятлари



159 
14-мавзу. Ислом қадриятлари. 
 
Режа:
1. Исломда ахлоқий масалалар талқини 
2. Исломда никоҳ ва оилавий муносабатлар масаласи.
3. Исломда фан, таълим, маданият, санъатга муносабат.
4. Ислом динининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ўрни.
 
Таянч тушунчалар: инсон ҳуқуқлари ҳимояси, ижтимоий тенглик, адолат, толерантлик, 
ватанпарварлик, никоҳ ва оилавий муносабатларда эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 
тарбия, масъулият, ахлоқий қадриятлар, дўстлик, ўзаро ёрдам, соғлом турмуш тарзи, билим, 
таълим, маданият, санъат, ислом архитектураси. 
1. Исломда ахлоқий масалалар талқини.
Ислом динининг манбалари, «Қуръон» ва «Ҳадис» ларда «…илоҳиёт диний масалалар 
билан бирга ўз даврининг аҳлоқий ва сиёсий анъаналари, инсонпарварлиги, инсонларни 
бирлаштирувчи, улар ўртасида зиддият, низоларнинг олдини олувчи, адолат ўрнатишга 
қаратилган аҳлоқий фикрлар ҳам кенг ўрин олган».
19
Дарҳақиқат Ислом дини 
маърифатпарварлик ва юксак аҳлоқийлик ғояларни илгари суриш билан ажралиб туради. 
«Қуръон» ва «Ҳадис» ларда илгари сурилган аҳлоқий қарашлар инсон маънавий-аҳлоқий 
тарбиясида энг тасирчан энг кучли омил усиз жамият, халқ инсон маънавиятини тасаввур 
қилиш мумкин эмас. Айтиш жоизки «Қуръон» нинг ҳар бир ояти, «Ҳадис» ларнинг ҳар бир 
ибораси мўмин-мусулмонларнинг аҳлоқ-одоб сифатларини ёритишга, уларнинг ўзига хос гўзал 
қирраларини очиб беришга ва шу рухда тарбия топишга йўналтирилган. Уларда ҳар бир 
инсонни инсонпарвар, ватанпарвар, адолатли, маърифатли, маънавиятли, юксак аҳлоқ-одоб 
соҳиби, бунёдкор, яқинларга ғамхўр бўлиши такрор ва такрор уқтирилади. «Қуръони карим, 
ҳадислар ва шариат кўрсатмалари инсон маънавий-маърифий камолотининг асоси бўлган 
ахлоқ-одоб тарбиясининг барча қирраларини ўз ичига олган. Сирасини айтганда, ҳадислар 
маънавий-ахлоқий тарбияга оид бўлган фикрларнинг мукаммал тўпламидир. Қуръони Карим, 
ҳадислар, шариат кўрсатмаларини ўрганар эканмиз, уларда ахлоқий камолот, ҳалоллик ва 
поклик, имон ва виждон билан боғлиқ бўлган бирорта ҳам муҳим масала эътибордан чета 
қолмаганлигини кўрамиз. Айниқса Ислом харом ва ҳалол масаласига мусулмонлар эътиборини 
қаратади».
20
Исломда, хусусан Қуръони Карим ва ҳадисларда ота-онага меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, 
фарзанд тарбияси ва оилага садоқат масалаларига алоҳида эътибор берилган. Кишиларни 
яхшилик қилиш, савоб ишларга қўл уриш, инсофли-диёнатли, виждонли бўлиш, 
меҳршавқатлилик, тўғрилик, ростгўйлик, софдил бўлиш, биродарга ёрдам бериш, камтарликка 
чақириш ғоялари илгари сурилган. 
Ҳадисларда ахлоқий камолот ҳақида айтилган баъзи фикрлар бунинг яққол тасдиғидир: 
 Мунофиқлик белгиси учтадир: ёлғон сўзлаш, ваъдасининг устидан чиқмаслик ва 
омонатга ҳиёнат қилишдир; 
 Ҳаққингизга ҳиёнат қилган кишига сиз ҳиёнат қилманг; 
 Ўзимдан кейин қоладиган умматларим учун уч нарсадан қўрқаман; 
Нафсу ҳавога берилиб, йўлдан озишдан; 
Нафсоний ва шаҳвоний ҳиссиётга берилиб кетишдан; 
Илму маърифатга эга бўлиб туриб, ғофилларнинг ишини тутишдан; 
 Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг: ўлимдан аввал тирикликни
бетобликдан аввал саломатликни, бўш вақтдан аввал бандликни, кексаликдан аввал 
ёшликни, фақирликдан аввал бойликни. 
Қуръони Каримдаги бош ғоя Аллоҳ ўз бандаларининг комилликка эришуви билан 
боғлиқ. Зотан Аллоҳ инсонни комил бўла олиш имкониятлари билан бирга яратади. 
Умуман олганда, комиллик имкониятларининг барчаси инсонда гўзал ахлоқ воситасида 
намоён бўлади. Зеро Ислом динининг асосий мазмун–моҳияти гўзал ахлоқдан иборатдир. 
«Нисо» сурасининг 149–ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: «(Эй мўминлар), хоҳ 
ошкора, хоҳ яширинча бирон яхшилик қилсангиз ёки бирон ёмонликни авф қилиб юборсангиз 
19
М.М.Ҳайруллаев Ўрта Осиёда илк уйғониш даври маданияти. Тошкент Ф.Ф.Н 1994йил 17-18 бетлар.
20
С.Отамуратов, С.Хусанов, Ж.Раматов. Маънавият асослари. Абдулла Қодирий номидаги хал мероси нашриёти. Т. 2002 й. 94 бет


160 
(Оллоҳ суйган бандалардан бўлурсиз)». Шу ўринда Имом Ғаззолий келтирган бир ҳадисни 
эслатиб ўтиш жоиз: 
«Бир пайт пайғамбаримизга олд тарафдан бир одам келди. «Эй Оллоҳнинг расули, дин 
нима?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Гўзал ахлоқ!» деб жавоб бердилар. Сўнгра ўнг тарафига ўтиб 
сўради: «Эй Оллоҳнинг расули, дин нима?» расулуллоҳ: «Гўзал ахлоқ!» деб жавоб бердилар. У 
одам расулуллоҳнинг сўл тарафига ўтиб, яна: «Эй Оллоҳнинг расули, дин нима?» деди. 
Расулуллоҳ: «Ғазабланмаслик! Тушундингми?» деб буюрдилар» 
Ҳадисларда намунавий ёки бошқача қилиб айтганда, ахлоқий–эътиқодий идеал масаласи 
бўртиб кўзга ташланади. Маълумки, Аллоҳ инсон учун идеал сифатида олиб қаралмайди, у 
доимий азал-абад мавжуд зот. У инсонни яратган зот. Унинг даражасига етишга интилиб 
бўлмайди. Фақат эргашиш, у кўрсатган йўлдан бориш имконигагина эгамиз. Зеро унинг сурати 
биздан яширин, фақат сийратигина бизга маълум. Идеал эса ўзида инсоният дунёсида ҳам руҳ, 
ҳам вужуд уйғунлигида яшаган, эътиқод ва ахлоқда юксак намуна бўлган одамзот тимсолини 
тақозо этади. Шундай одамзот пайғамбаримиз, икки олам сарвари Муҳаммад алайҳиссаломдир. 
У кишининг намунавийлик, идеаллик хусусияти тўғрисида Қуръони Каримда оятлар жуда кўп. 
Шулардан бирини келтирамиз: «(Эй мўминлар), сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон–
эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир» («Азҳоб» сураси, 21–оят). Муҳаммад 
алаҳиссалом бу олий мажбуриятни аъло даражада бажардилар. У кишининг ўзлари саҳобалар 
билан суҳбатларидан биридан шундай деганлар: «Мен яхши ва олий одоб ва ахлоқларни 
камолотга етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим».
Бундан ташқари жуда кўп ҳадисларда инсонларга яхшилик қилиш, номусли–орли бўлиш, 
ёлғон гапирмаслик, мунофиқлик ва ғийбатдан қочиш, ҳеч кимга зулм қилмаслик, ҳақиқатнинг 
юзига тик боқиш ҳеч қачон инсофлилик ва хушхулқлиликни тарк этмаслик, сахийлик ва 
жўмардликни одатга айлантириш, илм олиш ҳақида фикр юритилади. Муҳими шундаки, булар 
қуруқ насиҳатлар эмас, балки пайғамбаримизнинг ўзлари ҳаётда амал қилган ахлоқий 
меъёрлардир. У кишининг инсонийлиги, кибрдан холилиги каби фазилатлари тўғрисида Абу 
Ҳурайра ривоят қилган қуйидаги ҳадис ибратлидир: «Бир куни расулуллоҳ билан бирга бозорга 
бориб, у кишига кийимлик олдик. Сарвари олам газлама учун ортиқча ҳақ тўладилар. Сотувчи 
қувониб кетганидан у кишининг қўлини ўпмоқчи бўлди. Расулуллоҳ шартта қўлини тортиб 
олдилар-да: «Бу ажамларнинг одати. Улар подшоҳларнинг қўлини шундай ўпишади, мен 
подшоҳ эмас, сизларга ўхшаган оддий одамман», дедилар. Олинган газламани мен кўтариб 
юрмоқчи эдим: «Ҳар ким ўзига тегишли нарсани ўзи кўтариб юриши керак», деб менга 
бермадилар». 
Абу Лайс Самарқандий ўз китобларида муайян диний–фиқҳий масала юзасидан ҳадисларни 
исбот тарзида келтирар экан, уларнинг ахлоқий моҳиятини очиб беришга асосий эътиборни 
қаратади. Бундай ёндашувни тўғридан – тўғри мусулмон кишисининг фазилатлари ёки 
иллатларига (ҳаё, мулойимлик, ҳасад, кибр, ғийбат в.ҳ.) бағишланган боблардагина эмас, балки 
ҳаж, намоз, қиёмат сингари соф диний–фиқҳий мавзудаги масалаларда ҳам яққол кўришимиз 
мумкин. Масалан, тақводор деганда халқ ичида одатда ҳаром ва макруҳ (чўчқа гўшти, тухум, от 
гўшти в.б.) Нарсалар истеъмол қилмайдиган, кўпчиликдан ажралиб турадиган одам 
тушунилади. Ваҳоланки, ҳадислардан бирида шундай ривоят қилинади: 
“Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар: “Агар сизлар эгилиб қолгунинггизча намоз ўқиб, торга 
ўхшаб қолгунингизча рўза тутсаларингиз ҳам, фақат тақво билангина улар сизга фойда беради”.
Бу ҳадис билан танишгач, албатта сизда, наҳотки тақво шунчалик катта нарса бўлса, деган 
ҳайрат пайдо бўлади. Абу Лайс Самарқандийнинг шарҳини ўқиганингиздан кейингина унинг 
маъноси нақадар кенг, ўз ичига деярли бутун бошли бир ахлок кодексини қамраб олувчи 
маънавий ҳодиса эканини англаб етасиз. Анна шу шарҳни ихчамлаштирилган ҳолда келтирамиз: 
“Фақиҳ айтадилар: “Тақвонинг аломати ўнта нарсада билинади: 
1. Тилни ғийбатдан сақлаш. 
2. Ёмон гумондан сақланиш. 
3. Масхара қилишдан сақланиш. 
4. Ҳаром нарсалардан кўзни тийиш. 
5. Рост гапириш. 
6. Аллоҳнинг берган неъматларини танимоқ ва нафсига ажабланиб қолмаслик. 
7. Молини ҳақ нарсаларга ишлатиш. 
8. Нафси учун улуғлик ва кибрни талаб қилмаслик. 
9.Беш вақт намозни вақтида, рукулари, саждаларини мукаммал қилиб ўқиш... 


161 
10. Жамоат билан бўлиш ва суннатда истиқомат қилиш.” 
Мазкур шарҳнинг ўнта банди учун ҳам Абу Лайс Самарқандий «Қуръон” оятларини 
келтириб, ўз фикрининг эътиқодий асосини исботлаб беради. Айни пайтда биз кўриб 
турибмизки, мазкур бандларнинг асосий қисми ахлоқий талабларнинг бажарилишини тақозо 
этмоқда: бу ерда фиққий шарҳдан кўра ахлоқий шарҳ устувор. Алломанинг буюк издошларидан, 
ҳадисларни шарҳлашга жазм қилган камдан–кам олимлардан бири, у кишининг номини устоз 
сифатида эҳтиром билан такрор–такрор тилга олган Имом Ғаззолий ҳам тақвонинг ахлоқий 
моҳиятини бу даражада очиб беролмаган. Қиёс учун мисол келтирамиз: 
“Мўминнинг тақво соҳиби бўлган ё бўлмаганлиги уч нарсада маълум бўлади: 
1.Эришмаган нарсалари хусусида таваккул қилса. 
2.Эришган нарсалари борасида ҳусни ризо кўрсатса. 
3. Йўқотган ва қўлдан чиқарган нарсалари хусусида ҳусни сабр кўрсатса.” 
Шубҳасиз, бу шарҳ ҳам тақвони жўн тушунишдан йироқ.
Пора берувчи ҳам, уни олувчи ҳам дўззахга маҳкумдир. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, муборак ҳадислар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотган эмас, аксинча замонавий шахс ва жамият ахлоқий даражасини юксалтиришда муҳим 
тарбиявий манбалар бўлиб қолмоқда. 

Download 156.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling