2. Исломда никоҳ ва оилавий муносабатлар масаласи.
Қуръони Каримда: «Сизлар эслатма олишларингиз учун биз ҳар бир нарсани жуфт-
жуфт қилиб яратдик», «Унинг аломатларидан (яна бири) — сизлар (нафсни қондириш
жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда
иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган
кишилар учун аломатлар бор», — дейилади.
Ислом динида никоҳ – Аллоҳнинг амри, Пайғамғар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
суннатлари билан мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланган муқаддас алоқа
воситасидир.
Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа экан, мазкур алоқалар
қай тарзда йўлга қўйилиши кераклигини ҳам билишимиз ва мазкур билимга амал қилишимиз
лозим. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак? Эр киму, унинг қандай
мажбуриятлари бор? Хотин киму, унинг қандай мажбуриятлари бор? Икковининг қандай
оилавий ҳақ-ҳуқуқлари бор? Бир-бирларига муносабатлари қай тарзда бўлиши керак? Қуйида
уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз.
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақлари қуйидагилардир:
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақларидан биринчиси эр томонидан унга яхши ва адолатли
муомала қилинишидир. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз китобида: “Аёллар билан яхшилик ила
умргузаронлик қилинглар!”, — дея амр этган. (Нисо сураси, 19-оят).
Эр ўз хотинининг озорини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини кечириши керак. Эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-номусини
сақлаши керак. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво бўлмаслиги лозим. Эр
хотиннинг ўзига алоҳида жой қилиб бериши керак. Эр хотинининг озиқ-овқат ва кийим-бош
каби эҳтиёжларини исроф этмай, етарли таъминлаши керак. Эр оиласига сарфлаган ҳаржлари
учун ажр ва савобга эришади. Эр хотинининг иффатини сақлаши лозим. Хотинини ҳаромдан
ҳимоя қилиш эрга вожибдир.
Хотин киши эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилганидагина солиҳа хотин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |