14-мавзу. Ислом қадриятлари
Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир
Download 156.49 Kb. Pdf ko'rish
|
14-мавзу. Ислом қадриятлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир кишининг учта қизи ёки синглиси бўлса ёхуд иккита қизи ва синглиси бўлса, улар борасида Аллоҳдан қўрқиб, яхшилик қилса
- Ва улар ила яхшиликда яшангиз. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса.”
- "Бас ўзингиз ҳуш кўрган аёллардан икки, уч, тўртини никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани"
Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир:
Хотиннинг эрига нисбатан энг биринчи бурчи, ёхуд эрнинг ўз аёли устидаги энг биринчи ҳаққи бу – аёл кишининг эрига итоаткор бўлишидир. Аёл Аллоҳга маъсият ҳисобланмайдиган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Шунингдек, эрнинг аёли устидаги ҳақларидан бири хотин киши Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлиши, эрига инжиқлик қилмаслиги керак. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак. Балки эр томонини назарга олиши, уни ҳурмат қилиши ва қадрлаши лозим. Хотин фарзандларига раҳм қилиши, уларни ҳурмат қилиши, фарзандларни уришиб лаънатлашдан тийилиши лозим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг учта қизи ёки синглиси бўлса ёхуд иккита қизи ва синглиси бўлса, улар борасида Аллоҳдан қўрқиб, яхшилик қилса, 162 албатта, у жаннатга киради», дедилар» (Абу Ийсо Муҳаммад Термизий. Жомеъу-т- Термизий). Қизлар ёки сингилларни тарбия қилиш ва уларни вояга етказиш жуда нозик, машаққатли ва алоҳида диққат-эътиборни ва назокатни талаб қиладиган иш. Сабр қилиб қиз болани боқиб, кийинтириб, одоб-ахлоқи, тақвосини чиройли қилиб, ибодатда мустаҳкам қилиб вояга етказиш жуда катта мақомдир. Ва улар ила яхшиликда яшангиз. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса.” (Нисо сураси 19-оят) Қуръони Карим Нисо сурасининг 3-оятида: "Бас ўзингиз ҳуш кўрган аёллардан икки, уч, тўртини никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани" дейилган. Бу оятда адолат масаласи асосий ўринни эгаллайди. Ҳадисларда Муҳаммад алайҳиссалом Қуръони Карим оятларининг эътиқодий ва ахлоқий моҳиятларини шарҳлаш баробарида ўзларининг феъл–атворлари, ахлоқий хатти – ҳаракатлари билан намунавий сиймо сифатида намоён бўладилар. Ҳадисларни кузатиб бориш мобайнида бизда аёл кишига бўлган Исломий муносабатнинг ажойиб намуналарини кўришимиз мумкин. «Ал-адаб ал-Муфраддаги 3-ҳадисни келтирамиз: «Мусовия ибн Ҳаййида (розиёллоҳу анҳу) айтдиларки, расуллоҳдан: «Эй расулуллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилсам бўлади» – деб сўрадим. «Онангга», – дедилар. Мен шу саволни уч мартаба қайтарсам ҳам, расулуллоҳ: «Онангга», – деявердилар. Тўртинчи мартта сўраганимда: «Отангга ва яқин бўлган қариндошларингга», дедилар . Абу ад-Дардо (розиёллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз айтган қуйидаги сўзларни ҳар бир мусулмоннинг ахлоқ кодекси сифатида қабул қилиш мумкин: «Расулуллоҳ менга қўйидаги тўққизта амални буюрдилар ва дедиларки: гарчи мажақланиб кетсанг ҳам, ўтда ёндирилсанг ҳам Аллоҳ таолога ширк келтирма, фарз номозни қасддан тарк қилма. Уни тарк қилувчи кишилардан Аллоҳ таолонинг зиммаси ажрайди. Маст қиладиган ҳаром ичимликларни асло ичма, чунки улар ҳамма ёмонликларнинг калитидир. Ота–онангга итоат қил, агар улар дунёдан воз кеч десалар ҳам ҳурматлари учун буйруқларини ижо қил! Гарчанд ишбоши бўлган одамдан кўра ўзингни шу амалга муносиброқ деб билсанг ҳам улар билан амал талашма (итоат қил). Ёнингдаги аскарлар қочса ҳам ва ўзинг ҳалокатга учрайдиган бўлсанг ҳам уруш майдонидан қочма! Қўлингда бор мол–мулкингдан қарамоғингдаги аҳли аёлларингга сарф қил! Хотин ва болаларингга калтак кўтарма, тўғри йўлдан юрмаса, бола– чақаларингни Аллоҳ таолонинг қаҳри–ғазабига дучор бўлишлари билан қўрқит». Бу ҳадисда эътиқодли фарзандлик, бўлиш бурчини бажариш, ҳаромдан нари юриш, амалпарастликдан қочиш, жанг майдонида мардлик–матонат кўрсатиш, оилага мурувват, шафқат, кўрсатиш оила аъзолари тарбиясида калтакдан воз кечиши ва насиҳат орқали йўл-йўриқ кўрсатиш каби фазилатлар зикр этилади Шарқда, ҳусусан, бизнинг миллий маънавиятимизда ота-онани беҳурмат қилиш уёқда турсин, хатто юзига тик қараш, гап қайтариш ҳам гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда биз учун ибрат бўларли ҳадислар мавжуд; «Кимки ота-онасининг розилигини олган бўлса, тангри уни умрини узайтиради»; «Отага итоат қилиш – тангрига итоат қилишдир. Унинг олдида гуноҳ қилиш тангри олдида гуноҳкор бўлиш билан боробардир»; «Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин»; «Жаннат оналар оёғи оститадир» ҳадиси жуда теран мазмунга эга бўлиб, аёл зоти жаннат тушунчасидан ҳам юқори қўйилган. Ислом ахлоқий қарашларида хар бир кишининг ўз меҳнати, касб-хунари билан яшашга ҳам қонун қилиб қўйилган. Пайғамбаримиз: «Меҳнат қилишдан уялманг, меҳнат қилиш – ибодатга баробар», дейдилар. Қуръони карим ва ҳадислар одамзот ақл-идрокини муҳофаза қилиш билан ҳам катта тарбиявий ахамият касб этади. Чунончи одам баласига ароқ, наша, опий каби зарарли гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмасликка ундаб туради. Бу ҳақида Қуръоннинг «Бақара» сурасида (219 оят) – кўп фойда ва зарарлар бор, аммо унинг фойдасидан зарари кўпроқ дейилган бўлса (бу 2 сура), кейинги «Моида» сурасида (5 сура 90 оятида) – Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичимлик ичиш, қимор ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалларидан бўлган ҳаром ишлар. Бас нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! 91 оятда: Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузгу адоват солишни ҳамда сизларни оллоҳни зикр қилишдан ва намоз 163 ўқишдан тўсишни истайди, халос! Энди тўхтарсизлар! Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида, «Кайф қилдирувчи нарса – ҳамр. Ҳар қандай ҳамр ҳаромдир», - деган экан. Масалан, ҳозирда эсипаст болаларнинг 89%, ёшлар орасидаги руҳий касалликларнинг 80%и майпараст оила фарзандларидир. (Холиқ Нурбоқий «Қуръони Каримнинг илоҳий мўжизалари».) 21 Ислом ҳозирги даврнинг глобалл муаммосига айланиб бораётган инсонларнинг наслини соғлом сақлашга чорлайди, шаҳвониятга, зинокорликка ва у орқали спидга ўхшаш турли касалликларга мубтало бўлишини қоралайди. Зинокорлик катта гуноҳлардан бири эканлигини қайта-қайта уқтиради. Чунки бундай кўнгилсиз ҳатти-харакатлар инсон фарзандлари ирсиятида жиддий нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келади. Download 156.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling