14-мавзу. Ислом қадриятлари
Исломда фан, таълим, маданият, санъатга муносабат
Download 156.49 Kb. Pdf ko'rish
|
14-мавзу. Ислом қадриятлари
3. Исломда фан, таълим, маданият, санъатга муносабат.
Қуръони Карим ва ҳадисларнинг тарбиявий ахамияти инсонларни илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлишга чақиришида ҳам намоён бўлади. Бешикдан то қабргача илм излаш лозимлигини қайд этишнинг ўзи катта тарбиявий ахамиятга эга. Ҳадислардаги «Садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўминларга ҳам ўргатишидир»; «Илм ибодатдан афзалдир»; «Илму ҳунарни Ҳитойдан бўлса ҳам бориб ўрганинглар» каби хар бир кишини маърифатга чорловчи сўзларнинг ахамияти беқиёсдир. Ислом кишиларни фақат диний билимларнигина эмас, балки шу билан бирга дунёвий илмларни ҳам чуқур эгаллашга чақириши билан ҳам аҳамиятлидир. Дин руҳиятимиз тарбиячиси, илм-дунёни ва охиратни билиш қуроли, инсон унисини ҳам бунисини ҳам эгалламоғи керак. Ҳар икки илмни эгаллаган киши икки дунёсини обод қилади. Яқин ўтмишнинг ёмон асоратларидан бири шуки, собиқ шўро тузумида дунёвий илм ва диний-фалсафий таълимот бир-бирига қарама-қарши қўйилади. Улар бир-бирини инкор этадиган ҳодисалар тарзида талқин этилди. Диний тафаккур дунёвий илм ривожига монелик кўрсатадиган чиркин бидъат (яъни хурофат) сифатида қораланди. Ваҳоланки биз шуни англашимиз лозимки: «Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райхон Беруний, Имом Ғаззолий ва Ибн Сино, Имом Термизий ва Абу Наср Фаробий сингари буюк заковат соҳиблари яшаб фаолият кўрсатган даврлар ёрқин мисол бўла олади». 22 Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик. Ислом томонидан асрлар давомида ишлаб чиқилган ахлоқий-маърифий қадриятлар янгиланиш жараёнига хизмат қилмоқда. Зеро, бу қадриятлар доимий равишда одамларда, жумладан ёшларимизда яхши ҳислатларни кўпайтириб ёмонлардан ҳалос бўлишга чорлайди. Диний ва дунёвий илмларни чуқур ва пухта эгаллаш ўз навбатида кишилар, халқлар, мамлакатлар ҳаётига катта ҳавф солаётган ислом ниқобидаги диний экстремистик оқимларга нисбатан маъфкуравий-илмий иммунитет ҳосил қилиш, халқаро терроризмга қарши курашишга ёрдам беради. Download 156.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling