14-Мавзу: Иқтисодиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган иқтисодчи олимларнинг ғоялари ва таълимотлари. Режа


Download 36.57 Kb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi36.57 Kb.
#1270550
  1   2   3
Bog'liq
14-mavzu


14-Мавзу: Иқтисодиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган иқтисодчи олимларнинг ғоялари ва таълимотлари.
Режа:
1. Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотининг таъсис этилиши ва тақдирлаш тартиби
2. Нобель мукофотининг илк лауриятлари Ф. Рагнар, Я. Тинберген, П. Самуэльсон ва С. Кузнец
3. Нобель мукофотига сазовор бўлган макроиқтисодий назариялар
4. Нобель мукофотига сазовор бўлган институционализм илмий мактаби вакиллари
Адабиёт:
1. Iqtisodiy ta’limotlar tarixi: o’quv qo’llanma / Sh. Toshmatov, N.I. Xasanxonova –T.: IQTISODIYOT DUNYOSI, 2020. 351-378 betlar
2. История экономических учений: учебник / Я.С. Ядгаров. —
4-е изд., перераб. и доп. — М.: ИНФРА-М, 2018. С. 380-391
3. History of economic thought http://www.hetwebsite.net/het/thought.htm


1. Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотининг таъсис этилиши ва тақдирлаш тартиби

ХIХ аср бошларида Нобел томонидан илмий фаолиятда ютуқларга эришган олимлар ишлари тақдирлана бошлади. Албатта бу ўринда Швеция ҳукумати томонидан тасдиқланган иқтисодиёт бўйича мукофотни таъсис этилиши иқтисодиётнинг нақадар жаҳоншумул аҳамиятга эга эканлигини тан олишдир. Бу олимлар ичида иқтисодий моделлар бўйича мукофотланганлар, ресурсларни оптимал жойлаштириш, монетаризм ва пул сиёсати масалалари, иқтисодий мувозанат масалалари, иқтисодий ўсиш муаммолари, халқаро бозор ва савдо масалалари ва ассиметрик ахборотнинг иқтисодиётдаги ролини тадқиқ этганлар бор.


Нобел мукофоти (Нобел Призе) - машҳур илмий тадқиқоллар ёки маданият ва жамият ривожланишига қўшган йирик ҳиссаси учун ҳар йили бериладиган энг обрўли халқаро мукофотлардан биридир. Мукофот Алфред Нобелнинг 1895-йилдаги васиятномасига мувофиқ таъсис этилган ҳамда физика, кимё, физиология ва тиббиёт, адабиёт соҳасида, шунингдек, бутун жаҳонда тинчлик ўрнатиш борасида «йил давомида инсониятга энг катта фойда келтиришга муваффақ бўлган шахсларни ҳар йили пул мукофоти билан тақдирлаш учун» маблағ ажратилишини назарда тутади. 1969-йилда Швеция банки ташаббуси билан иқтисодиёт соҳасида энг обрўли мукофот - «Алфред Нобел хотирасига бағишланган Швеция давлат банкининг иқтисодий фанлар бўйича мукофоти» тавсия этилди.
Шуниси қизиқарлики, Нобел жамғармаси низомига биноан. Швеция Қироллигининг Фанлар академияси аъзолари; Иқтисодиёт бўйича А.Нобел хотираси мукофоти қўмитаси аъзолари; Швеция, Дания. Финляндия, Исландия ва Норвегия университетлари ҳамда олий ўқув юртларининг доимий асосда ишловчи тегишли фанлар бўйича профессорлари; Фанлар академияси томонидан танланган, камида олтита университет ва институтнинг тегишли кафедра мудирлари; Академия таклифи билан бошқа олимиар ушбу нуфузли мукофотга номзодлар кўрсатишлари мумкин.
2011-йилгача 67 нафар иқтисодчи ушбу мукофот билан тақдирланган. Энг қизиқарлиси, шундаки, ҳозирги вақтга келиб уларнинг орасида фақат биргина аёл Элионор Острўлхоним (Eлинор Острўл), Отумингтондаги Индиана унивcрситети профессори сифатида фаолият юритади. У 2009-йлда Иқтисодиёл бўйича Нобел хотираси мукофотига “иқтисодий ташкилот соҳасидаги тадқиқотлари учун” сазовор бўлган эди. Жумладан, 2010- йилда Америкалик Питер Даймонд, Дейл Мортенсен ва Кипрда яшовчи. британиялик Кристофер Писсаридес Иқтисодиёт бўйича Нобел хотираси мукофотига сазовор бўлдилар. Бундай юксак мукофот меҳнат бозоридаги мавжуд тадқиқотиар учун уларга топширилди. Уларнинг илмий ишлари меҳнат бозорида бўш ўринлар борлигига қарамасдан ишсизлик мавжудлиги, бундай ҳолатга қандай қилиб таъсир қилиши мумкин, деган саволларга жавоб берди.
Лауреатларнинг мукофот топширилган пайтдаги ўртача ёши 66,5 ёш бўлиб, ушбу муаммо муаллифларининг ўртача ёши 51 ёшга тўлган. 2007-йилдаги лауреат Леонид Гурвиц 90 ёшга кирган қария ҳисобианади. Ҳозирги пайтда яшаётган лауреатлар орасида энг ёши Пол Кругман (1953-йил 28-февралда туғилган).



Download 36.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling