14-мавзу Иқтисодий таҳлил Режа


тонна дизель ёқилғиси учун ФОБ (Франко-борт -инг. Free on board) жаҳон баҳосини оламиз ва уни жорий алмашинув кўрси (айтайлик 1$ қ 86 сўм) бўйича сўмга айлантирамиз 250 $ х 86 қ 21500 сўм


Download 0.74 Mb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi0.74 Mb.
#1018632
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-Mavzu. Investitsion loyihalarni iqtisodiy tahlili

1 тонна дизель ёқилғиси учун ФОБ (Франко-борт -инг. Free on board) жаҳон баҳосини оламиз ва уни жорий алмашинув кўрси (айтайлик 1$ қ 86 сўм) бўйича сўмга айлантирамиз 250 $ х 86 қ 21500 сўм.

Алмашинув курсини белгилаш пайтида унга (солиқ шаклларидан бири бўлган) бож тўловлари катта таъсир ўтказганини ҳисобга олиб ҳисоб-китобимизга тузатиш киритамиз. Бундай тузатиш ўтказиш коэффициенти деб юритилади. Уни товарлар гуруҳи бўйича (бу махсус ўтказиш коэффиценти дейилади) ҳамда барча товарлар бўйича (ўтказишнинг стандарт коэффиценти) ҳисоблаб топиш мумкин. Соддалик учун ўтказишнинг стандарт коэффицентидан фойдаланамиз:

IСИФ + EФОБ) R СТ. қ (IСИФ + CI) + (EФОБ + CE)

Бу ерда IСИФ - импорт СИФ (+иймат, суғурта, фрахт - инг cost, insurance, freight), EФОБ - экспорт ФОБ, CI - импорт божи, CE - экспорт божи.

Агар ўтказишнинг ҳисоб китоб йўли билан аниқланган стандарт коэффиценти t давр учун 0,8 га тенг бўлса, у ҳолда бизнинг мисолимизда:

21500 х 0,8 қ 17200 сўм

1 тонна дизель ёқилғисини ташиб келтириш харажатларини 8000 сўм деб олсак

17200 + 8000 қ 25200 сўм

Бу ўта соддалаштирилган мисол бўлиб амалиётда яширин баҳоларни аниқлаш анча мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қилади.

Агар фирма лойиҳани ўз ерида амалга ошираётган бўлса ва шунинг учун ҳам молиявий таҳлил жараёнида ернинг қиймати харажатларга деярли киритилмаса, у ҳолда иқтисодий таҳлилда `яширин` баҳони:

а) маҳаллий ер бозоридаги шунга ўхшаш майдонларнинг қиймати асосида;

б) агар бундай бозор бўлмаса, у ҳолда шунга ўхшаш майдонларнинг ижара баҳоси асосида;

в) ижарага берилган шунга ўхшаш майдонлар бўлмаса, у ҳолда шу ердан олиниши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати асосида аниқланади.

Манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари ва муаммолари.

Лойиҳадан олинадиган манфаат (фойда)ни доим ҳам тўлиқ миқдорий баҳолаш мумкин эмас.

Олинадиган фойдани миқдорий ўлчаш мумкин бўлмаган ёки уларни сифат жиҳатдан қисмангина баҳолаш мумкин бўлган ҳолларда бошқача ёндашувлар қўлланилади. Бундай ёндашувлардан бирига лойиҳа натижасида унинг яроқлилигини таъминлайдиган фойда-манфаатлар минимумини олиш эҳтимолини таҳлил қилиш керак. Иккинчи ёндашув у ёки бу хизматни кўрсатиш учун бажарилиши шарт деб ҳисобланган илгаридан ўрнатилган физик ёки қиймат нормативларига асосланиш ҳисобланади (масалан, йўлга асфалт ётқизиш харажатлари 1 км га Х сўмдан ортмаслиги керак, биринчи ёрдам кўрсатувчи пунктигача бўлган масофа У км дан ошмаслиги зарур).

  • ўлчаш муаммолари тармоқлар бўйича фарқ қилади. Масалан таълим, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш соҳаларида даромадга асосланган манфаат мезонлари яроқсиз бўлиб қолади, яъни улардан фойдаланиб бўлмайди.
  • Бу ҳолларда ёки энг кам харажатлар услубидан, ёки техник кўринишидаги муаммолар учун (масалан мактаб қуриш учун қулай нормативларни аниқлашда) харажатлар самарадорлиги услубидан фойдаланиш мумкин.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling