14-мавзу
Иқтисодий таҳлил
Режа - Иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади.
- Иқтисодий таҳлил вазифалари. Лойиҳа мақсадларини ва таҳлил схемасини аниқлаш.
- Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар.
- Манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари ва муаммолари.
Иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади. Иқтисодий таҳлил лойиҳаларга кенгроқ ёндашиб, даромад ва харажатларни баҳолашда молиявий таҳлилдан фарқ қилади. Умуман бу таҳлилда даромадлар-харажатлар оқимини баҳолашда молиявий таҳлилга қараганда икки катта ўзгаришга йўл қўйилади. Биринчидан, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқарувчилар олган субсидиялар солиқ тўловчиларнинг йўқотишлари билан қопланиб кетса айрим шахслардан тушадиган тўловлар умуммиллий даражада ресурслар миқдорини ўзгартирмайди. Иккинчидан, бир лойиҳани амалга ошириш иккинчи бир лойиҳа учун ресурслар миқдорини камайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолда умумжамият нуқтаи назаридан иқтисодий даромад молиявий даромаддан паст бўлади ва буни лойиҳа бўйича иш бошлашдан олдин ҳисобга олиш зарур. Молиявий таҳлилда фойдали деб баҳоланган лойиҳа ўзининг салбий экологик ёки ижтимоий оқибатлари туфайли иқтисодий таҳлилда фойдасиз деб баҳоланиши мумкин. Молиявий таҳлил ва иқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқларни қуйидагича келтириш мумкин. 1. Молиявий таҳлилда даромад ва харажатларга нисбатан алоҳида бозор баҳолари қўлланилади. Иқтисодий таҳлилда муқобил ижтимоий қийматлар ( даромадлар ва харажатларга нисбатан яширин баҳолар, экологик даромад ва харажатлар, фойдалинилмаётган, ёки тўла фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш омиллари) қўлланилади. 2. Молиявий таҳлилда капитал харажатлар лойиҳа хизмат муддатига тақсимлаб чиқилади (амортизация). Иқтисодий таҳлилда эса капитал харажатлар фойдаланиш (ишлатилиш) йилидаги бир маротабалик харажат суммаси сифатида ҳисобга олинади. 3. Молиявий таҳлилда солиқлар ва турли гуруҳлар ўртасидаги бошқа бир томонлама тўловлар ҳисобга олинади. Иқтисодий таҳлилда эса бу тўловлар ва солиқлар жамият ичидаги трансферт тўловлари бўлгани учун ҳисобга олинмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |