14-мавзу Иқтисодий таҳлил Режа
Download 0.74 Mb.
|
12-Mavzu. Investitsion loyihalarni iqtisodiy tahlili
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар.
Лойиҳа натижаларига талабни таҳлил ва прогноз қилиш киритиладилган ресурслар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозорларини таҳлил қилишни ўз ичига олади ҳамда талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни билишни , лойиҳага тааллуқли ресурслар ва маҳсулотлар маркетинги ҳақида маълумотга эга бўлишни талаб этади.Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар.Жамият нуқтаи назаридан қараганда лойиҳа маҳсулотини сотиш ёки ресурсларини сотиб олиш баҳолари доим ҳам харажатлар ва даромадларнинг мақбул даражасини кўрсата олмайди. Масалан, баҳолар уларга солиқ тўлашга кетган харажатлар қўшиб юборилиши натижасида ошириб юборилиши, ёки давлат субсидияси таъсирида пасайтириб юборилиши мумкин. Иқтисодий таҳлил учун, икки ёқлама ҳисоблашга йўл қўймаслик мақсадида, баҳоларни бу элементлардан тозалаш керак.Икки ёқлама ҳисоблаш шу туфайли рўй берадики жамият, дастлаб, ишлаб чиқарувчига сотиб олинаётган маҳсулот баҳосига солиқлар (субсидиялар) қўшилиши натижасида оширилган (камайтирилган) нархда ҳақ тўлайди, кейин эса ишлаб чиқарувчи даромадининг бир қисмини солиқ сифатида олиб қўяди (ишлаб чиқарувчига субсидия кўринишида қўшимча даромад беради), яъни бу билан солиқ ва субсидияларни икки бор ҳисобга олади.Бошқа ҳолатларда баҳолар монополистик амалиёти таъсирида, уларни давлат томонидан тартибга солиниши, бож тўловлари ҳамда бошқалар таъсирида мувозанат даражасидагидан фарқ қилиши, яъни хатоли бўлиши мумкин.Иқтисодий таҳлилда баҳоларни тозалаш учун ҳисоблаб топилган, яъни бошқача айтганда яширин (соядаги) баҳолардан фойдаланилади. Яширин баҳоларни аниқлашда ички бозорда баҳолар юқорида келтириб чиқарувчи омиллар мавжуд бўлмаган пайтда қандай булар эди деган шартга асосланилади.Яширин баҳоларни аниқлашнинг энг оддий услуби - жаҳон баҳоларини олиб, бир неча усулларни қўллаган ҳолда, сўмда қайта ҳисоблаб чиқишдир.Яширин баҳоларни аниқлашнинг энг оддий услуби - жаҳон баҳоларини олиб, бир неча усулларни қўллаган ҳолда, сўмда қайта ҳисоблаб чиқишдир.Мисол. Айтайлик, инвестицион лойиҳанинг муҳим элементи экспорт товари бўлган дизель ёқилғиси бўлсин. Унинг 1 тоннасининг биржа баҳоси ўзбекистонда t даврда 20000 сўмни ташкил этсин. Дизель ёқилғисининг `яширин` баҳосини аниқлаймиз.Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling