Харажатлар самарадорлиги таҳлили қўйилган вазифани ҳал этишнинг энг самарали йўлини танлаш учун қўлланилади. Бу таҳлилга лойиҳага қилинадиган барча харажатларни тегишли яширин баҳолар асосида калькуляция қилиш, ва уларнинг келтирилган қийматини топиш учун олинган харажатлар оқимини дисконтлаш киради. Харажатлар самарадорлиги таҳлили қўйилган вазифани ҳал этишнинг энг самарали йўлини танлаш учун қўлланилади. Бу таҳлилга лойиҳага қилинадиган барча харажатларни тегишли яширин баҳолар асосида калькуляция қилиш, ва уларнинг келтирилган қийматини топиш учун олинган харажатлар оқимини дисконтлаш киради. Бу тадбир лойиҳани амалга оширишнинг барча вариантлари бўйича ўтказилади. Кўзда тутилган натижаларга энг кичик дисконтланган харажатлар билан ёки маҳсулот бирлигига энг кам харажатлар билан эришишни таъминлайдиган лойиҳа энг яхши ҳисобланади. Бу мезон барча лойиҳалар лойиҳа мақсадини сифат жиҳатларидан бир хилда қондиради деган шартга асосланади. Агар лойиҳа бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатида фарқ бўлса энг маъқул вариантни аниқлашда бу ҳол кўзда тутилмоғи лозим. Истеъмол тежами - истеъмолчи товар ва хизмат учун тўлашга тайёр бўлган сумма - ҳақиқатдан сарфланган сумма. Лойиҳанинг лойиҳа доирасида харажатларга ҳам манфаатларга ҳам кирмайдиган, шу туфайли молиявий ҳужжатларида акс этмайдиган натижалари ташқи самаралар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |