- таъсирчанликни ва хавф (қалтислик) даражасини таҳлил қилиш. Лойиҳа мақсадлари уни молиялаштирувчи ташкилотнинг оператив вазифаларини акс эттиради. Масалан транспорт соҳаси бўйича лойиҳа мақсади транспорт қатнови самарадорлигини таъминлаш саноат лойиҳасининг мақсади эса маълум турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўлиши мумкин. Муқобил вариантларни кўриб чиқиш лойиҳани тайёрлаш ва уни ишлаб чиқишнинг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Техник, муқобил вариантлар (яъни ёқилғи учун ё кўмир, ёки газни қўллаш, темир йўлни узайтириш, ёки янги автомобил шоссесини қуриш) ни бир-бири билан таққослаш ва энг мақбулини танлаб олиш керак. Агар ҳамма вариантлар миқдор ва сифат жиҳатдан бир хил натижа берса, ҳам инвестиция ҳам эксплуатация харажатларини ҳисобга олганда энг кам харажат талаб этиладиган лойиҳа танланади. Лойиҳа мақсадларини ва таҳлил схемасини аниқлаш. Иқтисодий таҳлил схемаси турлига бўлиши мумкин. Бунда лойиҳа мақсадларига салбий таъсир этувчи ҳамма нарса харажатларга, ижобий таъсир этувчи ҳамма нарса даромадларга киритилади. Лойиҳа таҳлили бу даромад ва харажатларни ресурслардан фойдаланишнинг бошқа вариантлари бўйича эришилиши мумкин бўлган даромад ва харажатлар билан қиёслайди. Кўпинча лойиҳасиз ва лойиҳа билан деган схема қўлланилади. Масалан, цемент заводи қурилиши бўйича лойиҳа бор бўлса инвесторлар бошқа лойиҳаларга сармоя қўйиш имкониятидан маҳрум бўлади. Аммо цемент ишлаб чиқаришнинг кўпайиши натижасида унинг нархи тушиб кетиши, харидорлар учун цементга камроқ пул тўлаш , айрим харидорлар учун эса бошқа қурилиш материаллари ўрнига цемент ишлатиш имкониятини пайдо қилиши мумкин. Лойиҳа билан ва лойиҳасиз вазиятларни солиштириш, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча ва ўсган даромадларни ҳисоблашнинг асосий услубидир. Лойиҳасиз вазиятларни истиқболга баҳолашда харажатларнинг тахмин қилинаётган ўсувига ёки даромадларнинг пасайишига нисбатан реакцияни ҳисобга олиш керак. Бу лойиҳани амалга ошириш юзага келтирадиган ўзгаришларни тўлиқ акс эттириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |