145. Bozor iqtisodiyotiga o’tishning milliy modellari. 146. O’tish davri iqtisodiyotining asosiy belgilari
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг бозор хўжалигига мос бўлган тизимини шакллантириш
Download 21.18 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари
6. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг бозор хўжалигига мос бўлган тизимини шакллантириш. Бу тизим аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Бозор тизимининг кўрсатиб ўтилган асосий унсурлари шаклланишининг якунига етиши ўтиш даври тугаганлигидан дарак беради. 151.O’zbekistonda milliy taraqqiyot bosqichlari. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари «Фақатгина биз танлаган босқичма-босқич, тадрижий ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб келиши муқаррар. Буни ҳаётимизнинг ўзи бугун исботлаб бермоқда»1. «Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот ва модернизация модели орқали биз ўз олдимизга узоқ ва давомли миллий манфаатларимизни амалга ошириш вазифасини қўяр эканмиз, энг аввало, «шок терапияси» деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи тасаввурлардан воз кечдик»2, деб ёзадилар мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: - иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш; - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; - бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таъминланиши; - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнингбиринчи босқичида қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қўйилганлиги таъкидланади: - тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш; - Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш3. Шу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди: - ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш; - маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш; - ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш. Download 21.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling