15 – Мавзу метод ва методология: асосий тушунчалар


таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган


Download 348.14 Kb.
bet10/12
Sana07.03.2023
Hajmi348.14 Kb.
#1247073
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-ma\'ruza Rivojlanish

таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган
маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга
эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги давр-
га келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариш-
да, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланиш-
да, деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига,
яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар
ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда,
бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб туради-
ган боғланишлар орқали намоён булади
Фалсафанинг асосий услублари
Фалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни
Герменевтика – матнни мазмунини тўғри тушунтиришга қаратилган методологик
йўналиш. Ғарб фалсафасида кенг тарқалган.
Синергетика – мувофиқлашган, ўзаро ташкиллашган чизиқсиз тараққиёт методикаси.
Фалсафа йўналишлари ҳамда фалсафа услублари
Материалистик услуб – бу ҳолда борлиқ ҳаётда мавжуд, материя – бирламчи субстанция, онг эса,
модус мифатида материянинг кўриниши (материалистик-диалектик усулб совет фалсафасида
асосий бўлиб келган, замонавий россиялик файласуфлар орасида кенг тарқалган).
Иедалистик услуб – бунинг мазмуни бирламчи ғоянинг кучи қабул қилинади, материя эса, ғоядан
келиб чиқадиган натижа, унинг инъикоси деб қабул қилинган. Идеалистик услуб АҚШ ва Ғарбий
Европанинг қатор мамлакатларида кенг тарқалган (масалан, Германияда)
Эмпиризм – билимнинг йўналиш ва услуби, унга кўра, билиш жараёнида, билимда, ҳиссий
билишнинг амалий тажрибасидан келиб чиқилади (тажриба ва ҳиссиётда бўлмаган ва ҳис
қилинмаган нарса хаёлда бўлмайди).
Рационализм – фалсафанинг бу услуби ва йўналишига кўра, энг тўғри абсолют билимга фақат
онг ёрдамида эришилади (яъни, онгдан ажралади), тажриба ёрдамида эмас (ҳамма нарсани
шубҳа қилиш мумкин, шубҳанинг ўзи рационализмдир, Франция 18-аср, Рене Декарт)
Софистика
Софистика фалсафий методлар жумласидан бўлиб, қадимги Юнонистонда мил. ав. V
ва IV асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-сиёсий ҳаётда хусусий бир йўналиш сифати-
да пайдо бўлган. Софистика намояндалари Пратагор, Горгий, Гиппий, Антифонт ва
бошқалардир. Софистиканинг пайдо бўлиши антик Юнонистонда иқтисодий тараққиёт
га бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Бу оила уруғ анъаналаридаги турғунликни бартараф қи-
лиш, янги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга эҳтиёж даври эди. Софистиканинг инқирози
эрамиздан аввал IV acp ўрталарида бошланди. Эрамизнинг II асрида классик юнон со-
фистларининг ғоя ва услубларини қайта ишлашга интилувчи янги оқим пайдо бўлди.
Софистика мавжуд назария ва маълумотларни сақлашга интилади. У янги фикр эски
фикрнинг бир қисми эканлигини асослашга ёки мантиқ қонунини тузиб, мавжуд билим-
лар тизимини барча зиддиятлардан тозалашга ҳаракат қилади. Софистика мавжуд би-
лимлар тизимидан зиддиятларни сиқиб чиқаради, бу билан эски ва янги билимларни
муросага келтиради. Софистика инсон билими доирасида чексиз релятивизмни улуғ-
лайди. Предмет ҳақида ҳар нарса дейиш мумкин. Қандай мақсад кўзланмасин, сўзлар
ифодасида ҳеч қандай чегара йўқ (масалан, асал — ширин; асал — аччиқ; қўрғон —
айланасимон, қўрғон — тўртбурчак ва ҳ.к.) шунга кўра софист — моҳир уста, сўзамол
донишманд маъноларини англатади.

Download 348.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling