15-Mavzu: Hayvonlarning psixik faoliyatini ontogenezda rivojlanishi. Hayvonot olamida psixik funksiyalar evolyutsiyasi. Qiyosiy psixologiya. Mavzu rejasi


Психика эволюцияси ва антропогенез


Download 107.23 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2023
Hajmi107.23 Kb.
#1225392
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу умумий

Психика эволюцияси ва антропогенез. Жамоа бўлиб яшаш, жинсий етилишгача бўлган ривожла-ниш муддатининг узайиши, бош миянинг фаолияти, нутқ, қурол-лар ясаш қобилияти, тананинг тузилиши ва функциялари маж-муаси одамни тавсифловчи хоссалар ҳисобланади. Буларнинг вужудга келиши ва шаклланишида органик оламнинг тарихий ривожланишида муҳим роль ўйнаган эволюция омиллари — мутация жараёни, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий тан-ланиш катта аҳамиятга эга бўлган.
Мутация жараёни ва генлар комбинацияси одамда хилма-хил анатомик-морфологик, физиологик-биохимиявий, генетик ўзгаришларни келтириб чиқарган. Социал муҳит эса ҳар бир индивиднинг ўзига хос генотипи сақланишига кўмаклашган. Ҳар хил ирқлар, этник гуруҳлар пайдо бўлишида алоҳидала-ниш муҳим роль ўйнаган.
Одам эволюциясида ҳаёт тўлқинларининг ҳам аҳамияти кат-та бўлган. У ёки бу региондаги одамлар аждодлари орасида вақт-вақти билан бўлган очарчилик, юқумли касалликлар тар-қалиши, чунончи, вабо, ўлат, сил пайдо бўлиши ва тарқалиши заиф организмларнинг кўплаб қирилишига ва шу йўл билан тирик қолган одамлар генофондининг тасодифий, йўналишсиз ўзгаришига сабаб бўлган. Приматлар, шу жумладан, қадимги одам тўдалари озиқланиш майдонини эгаллаш, ёввойи ҳайвон-ларни овлаш, ўсимликларнинг ейиладиган қисмларини топиш, йиғиш, сақлаш бўйича ўзаро рақобатда бўлганлар. Тўдалар орасидаги бундай рақобатларда ғолиб келиш кўп жиҳатдан тўда аъзолари ёки бошлиқнинг қобилиятига, уддабуронлиги-га, ов қилиш, ёввойи ўсимликларнинг ейиладиган қисмларини топиш, ғамлаш, хавф-хатарнинг олдини олиш сингари кўник-маларга, тўда аъзоларининг сонига боғлиқ бўлган. Агар тўда аъзоларининг ҳар хил жойда тарқалганлиги, алоҳидалашганли-гини эътиборга олсак, у ҳолда улар генетик жиҳатдан фарқ қилишига эътироз қолмайди. Тўдалар орасидаги ҳаёт-мамот рақобатида юқори қобилиятга эга, уддабурон, қуроллар ясашва озиқ топиш, уни сақлашга моҳир тўда аъзоларининг ғолиб келиши табиий бир ҳол эди. Узоқ минг йиллар давом этган бундай группали танланиш приматларнинг барча турларида рўй берган бўлса-да, лекин икки оёқлаб юришга, қўлни ишла-тишга лаёқатли гоминидларда тўрт оёқлаб юрувчи, дарахтлар-да ҳаёт кечирувчи вакилларга қараганда кўпроқ ижобий нати-жалар берган.
Гоминидларнинг тарихий ривожланишида яна турлараро танланиш ҳам амалга ошган. Чунончи, австралопитеклар билан қадимги одамлар — эруктуслар бир вақтда яшаган ва бунда турлараро танланиш австралопитекларга қараганда қобилият ва ақлий жиҳатдан анчагина ривож топганэруктусодамларнинг ғолиб чиқишига сабаб бўлган. Гоминидлардаги турлараро тан-ланиш, ҳайвонлардаги турлараро танланишдан фарқ қилиб, группали танланиш билан узвий боғлиқ бўлган. Чунки рақобат бир томондан эруктус, иккинчи томондан австралопитек гуруҳ-лари орасида юз берган. Танланиш бир турнинг иккинчи тур устидан ғолиб келганлигига сабабчи эканлигини эътиборга олиб, группали танланиш турлараро танланиш қиёфасига кир-ган, деб айтиш мумкин.
Шундай қилиб, тўдалар орасида полиморфизм вужудга ке-лишида мутация жараёни, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий танланиш, шунингдек, қадимги одамларнинг ўзаро уч-рашувидаги стресс ҳолат алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Хусу-сан стресс ҳолат туфайли одам организмидаги нейроэндокрин бошқарилиш ўзгарган.
Homosapiensтури майдонга келиши билан биологик омил-ларнинг, хусусан, алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий тан-ланишнинг аҳамияти тобора сусайган.
Одамлар тобора такомиллашган иш қуроллари ишлаб чи-қиши озиқ тайёрлаш, уй-жой қуриш, атроф-му^қитни хавф-ха-тардан сақлашга имкон берди. Оқибатда инсон эволюциясида табиий танланишнинг аҳамияти ҳам кескин камайиб, социал омилларнинг роли ортган. Лекин одамнинг тарихий ривожла-нишида биологик ва социал омиллар ўзаро боғлиқ ҳолда таъ-сир кўрсатган. Ҳар бир одамлар тўдаси қурол ясаш, ёввойи ҳайвонларни овлаш, ўсимликларни йиғиш, ҳайвон ва ўсимлик-ларни парвариш қилиш ва шу сингари билимлар, кўникма-малакаларни ёш авлодга ўргата борган. ёш авлод уларни ўз-даштириш билан бир қаторда ўша билимлар, кўникма-малака-ларни ўзи ихтиро қилган янгиликлар билан бойита борган. Биргаликда ҳаёт кечириш, оловдан фойдаланиш, гўштли овқат истеъмол қилиш тафаккур, нутқнинг ривожланишга, бош мия ҳажмининг ортишига сабаб бўлади. Бироқ одам бош миясининг янада катталашишига аёлларда жинсий органидаги тухум йў-лининг энсиз бўлиши тўсқинлик қилган. Бу қарама-қаршиликни бартараф этиш учун танланиш аёлларда чаноқ суяги ҳажми-нинг кенгайишига, аксинча, мия ривожланишининг секинлаши-шига олиб келган. Одатда, янги туғилган чақалоқнинг миясиҳали тўлиқ шаклланмаган бўлиб, унинг ривожланиши асосан гўдаклик ва болалик даврида тугалланади. Сут эмизувчи ҳай-вонларда (тухум қўйиб кўпаювчилардан ташқари) янги туғил-ган организм мустақил ҳаёт кечиришга тайёр бўлгани ҳолда, янги туғилган одам боласи мустақил ҳаёт кечира олмайди. Шу сабабли аёллар болаларни узоқ муддат парвариш қилишга ва оқибатда эркакка бирмунча қарам бўлишга мажбур. Шунга кўра жамоа аёлларга ва уларнинг болаларига ғамхўрлик қила бошлаган. Бу эса ўз навбатида жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатни — ҳамкорликни кучайтирган.
Ҳозирги вақтда тур сифатида Homo sapiens нинг эволю-цияси тугалланган, деб айтиш мумкин. Шунга кўра, унинг келгуси эволюциясидан катта ўзгаришлар кутиб бўлмайди. Лекин зволюция шаклланган тур доирасида давом этади. Чунончи, кейинги вақтда ҳар хил этник гуруҳлар, ирқлар орасида куза-тилаётган никоҳлар одамзод генофондини бойитиб бормоқда. Шу билан бирга атроф-муҳитнинг ифлосланиши, қишлоқ хўжа-лигида минерал ўғитлар, турли пестицидлар, гербицидлар, де-фолиантларни кўплаб қўллаш туфайли кишиларда полимор-физм, ирсий касалликлар кўпайиб бормоқда. Бинобарин, одам зволюциясида алоҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, табиий танла-нишнинг аҳамияти камайганига қарамай, мутацион ва комби-национ ўзгарувчанлик ўз таъсирини кўрсатмоқда. Одамнинг бундан кейинги эволюцияси коллектив ақл-идрокининг ривож-ланиши (ахборотни тўплаш, сақлаш, узатиш)га, атроф-муҳитдан янада самаралироқ фойдаланишга йўналган.
Хулоса қилиб айтганда, Homo sapiens ривожланишида бир қанча босқичларни ўтган. Улардан биринчиси ўзини-ўзи анг-лаш, яъни онгнинг ривожланишидир. Бу ҳодиса тахминан 40— 50 минг йил олдин рўй берган ўзини-ўзи англаш туфайли аж-додларимиз одамлар билан ҳайвонлар орасидаги фарққа бор-ганлар ва инсон табиат кучларини жиловлаши мумкинлигига ишона бошлаганлар.
Ақлли одамлар тарихий ривожланишидаги иккинчи босқич ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш — хонакилаштириш, ёввойи ўсимликларни экиб маданийлаштириш билан боғлиқ. Бу ҳоди-са тахминан 15—10 минг йил олдин бошланган. Натнжада одам
шу пайтгача ташқи муҳит билан боғлғиқ бўлса, эндиликда у ҳаёт шароитининг баъзи томонларини назорат қилиш имконига эга бўлди.
Инсон тарихий ривожланишининг учинчи босқичи илмий-техника инқилоби билан боғлиқ бўлиб, у бундан :1 минг йил олдин бошланган ва кейинги 3—4 юз йил мобайнида авж ол-ган.
Илмий техника тараққиёти туфайли инсоннинг табиат ус-тидан ҳукмронлиги ортди. У сайёрамизнинг йирик территория-ларини ўз хоҳишига кўра ўзгартира олиш имконига эга бўлди ва ниҳоят ҳаёт учун ноқулай бўлган Арктика, Антрактидани ҳам ўзлаштиришга, коинотнинг қуйи қисмини забт этишга эришди.
Дарсликнинг XI бобида эволюциянинг бошланғич мате-риали, бирлиги, ҳодисаси, омиллари билан танишилди. Инсон ўзини-ўзи англаб, биологик мавжудотдан ижтнмоий мавжудот-га айлангандан сўнг, биологик омилларнинг инсон тараққиёти-га кўрсатган таъсири аста-секин камайиб, ижтимоий омиллар-нинг аҳамияти орта борган. Лекин шунга қарамай, инсонда бошқа тирик мавжудотлар сингари озиқланиш, нафас олиш, урчиш, насл қолдириш, ўсиш, ривожланиш давом этар экан, у биологик қонунларга бўйсуна беради. Лекин улар инсон та-раққиётида асосий омил ролини бажармаса ҳам табиий танла-ниш кишилар ҳаётида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деган хулосага келиш ярамайди.
Табиий танланишнинг стабиллаштирувчи формаси одам-нинг ҳозирги тузилиши, қиёфасини сақлаб қолишга қаратилган. Кескин мутацияга учраган зиготаларнинг ҳомилалигида нобуд бўлиши, туғилган чақалоқларнинг ўртача вазнлилари яшовчан эканлиги бунга ёрқин мисолдир. Кейинги вақтда атроф-муҳит-нинг ифлосланиши туфайли спонтан мутациялар ҳосил бўлишн бирмунча кўпайди. У ёки бу ирсий касалликлар билан туғил-ган болалар кишилик жамияти учун ниҳоятда хавфли эканли-гини қайд этиш зарур.
Янгидан ҳосил бўлган мутациялар у ёки бу регионда яша-ётган одамлар генофондининг ўзгаришига, унинг янги белгилар билан бойишига сабаб бўлади. Мутация босими йўналишсиз эканлнгини, шунга қарамай бу ҳодиса ҳар бир шахснинг ўзига хос генотипини сақлашга имкон яратишини айтиб ўтиш керак. Бундай ҳодисалар мутация жараёнининг инсонлар генофондига таъсири ўз қимматини йўқотмаганлигидан далолат беради.
Алоҳидаланиш яқин вақтгача инсонлар тарихий ривожла-нишида маълум роль ўйнаган бўлса-да, ҳозирги вақтда халқ-лар, мамлакатлар орасидаги алоқа воситаларининг ривож то-пиши туфайли ўз аҳамиятини тобора камайтириб бормоқда. Алоҳидаланиш тўсиқларининг бартараф этилиши туфайли ин-сон генофонди тобора бойиб бормоқда. Яқин вақтгача юқумли касалликлар бўлган вабо, сил, мохов ва бошқалардан одамлар кўплаб қирилган бўлса, эндиликда уларга қарши даво чораларияшлаб чиқилганлиги ва амалиётга татбиқ қилинганлиги туфайли улардан ўлиш жуда камайиб кетди. Бу ҳодиса ҳаёт тўлқинлари ҳам эволюция омили сифатида инсоннинг тарихий ривож-ланишида кам аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Баён этилганлардан маълум бўладики, эволюциянинг бош-ланғич омилларидан фақат мутация жараёнининг одам гено фондига кўрсатган таъсири ўзгармаган, холос. Шуни назарда тутган ҳолда одам танасининг тузилишида, ташқи қиёфасида келгусида бирор-бир кескин ўзгариш кутилмайди. Одамда рўй берадиган ўзгаришлар жамоа равишда ахборот тўплаш, уни сақлаш, келгуси наслга бериш, табиатни янада кўпроқ эгал-лашга қаратилган бўлади.
Инсоннинг келажаги айрим шахсларнинг ақл-идроки билан эмас, балки жамоатнинг ақл-идроки билан белгиланади.
Дастлабки ақлли одамлар тури тоза сув, соф ҳаволи муҳит-да таркиб топган. Кейинги йилларда заҳарли химикатлардан, минерал ўғитлардан кенг фойдаланиш, янги саноат марказла-ри, шаҳарлар, транспорт воситалари кўпайиши туфайли атроф-муҳитнинг ифлосланиши тобора ортиб, зарарли мутацияларни келтириб чиқармоқда. Кейинги вақтда аллергия касаллигининг хилма-хил формалари кўпайиб кетганлиги бунга яққол мисол-дир.
Ҳар бир одам кўчиб юрувчи биоценозди>. Узоқ давом этган эволюция натижасида одам танасида кўпгина микроорганизм-лар биргаликда яшайди. Ичакларда яшайдиган ачитувчи бак-териялар, замбуруғлар, терида учрайдиган кўпгина микроорга-низмлар шулар жумласидандир. Ҳаёт тарзининг ўзгариши ана шу микроорганизмлар ҳаётига ҳам таъсир этмай қолмайди. Одам танасидаги биоценознинг ўзгариши, албатта, унга ўз таъсирини кўрсатади.

Download 107.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling