15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш


Download 0.56 Mb.
bet1/13
Sana20.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1636933
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.


15-МАВЗУ: ИИНОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛРНИ БОШҚАРИШ

  1. Лойиҳа бошқарувида инновацион тушунчалари.

  2. Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш йўллари

  3. Инновацион лойиҳаларни бошқариш тамойиллари

  4. Инновацион лойиҳалар фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг хорижий тажрибалари



15.1. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИДА ИННОВАЦИОН ТУШУНЧАЛАРИ.

Жаҳон иқтисодий адабиётларида "инновация" салоҳиятли илмий - техникавий тараққиётнинг реал ҳаётга жорий этилиши, янги маҳсулотлар ва технологияларда намоён бўлиш жараёни сифатида таҳлил қилинади.


Инновациянинг турли таърифларини таҳлил қилиш асосида ягона хулосага келиш мумкинки, инновациянинг хусусиятли мазмуниии ўзгаришлар ташкил қилади ва инновацион фаолиятнинг асосий функцияси бўлиб, ўзгаришлар функцияси ҳисобланади.
Австралиялик олим И.Шумпетер беш асосий ўзгаришларни ажратган:
1. Янги техникадан, янги технологик жараёнлардан фойдаланиш ёки ишлаб чиқаришнинг янги бозор таъминоти.
Янги хусусиятларга эга бўлган маҳсулотни жорий қилиш.
Янги хом - ашёни қўллаш.
Ишлаб чиқаришни ташкил қилишда ва унинг молдий-техник таъминотида ўзгаришлар.
Маҳсулот сотишнинг янги бозорини очиш.
Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион фаолият методологияси халқаро стандартларга асосланади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш
ташкилоти (ИХРТ) томонидак фан ва техника кўрсаткичлари бўйича миллий экспертлар гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, улар Фраскати қўлланмаси тузишган ("Тадқиқотлар ва экспериментал ишлари таҳлил қилиш учун стандарт амалиёт").
Фраскати қўлланмасидаги кўрсатмалар вақти-вақти билан қайта курилади (охирги нашр 1993 йилда чиқарилган). Ана шу халқаро стандартларга биноан инновация инновацион фаолиятнинг якуний маҳсули бўлмиш, бозорга жорий қилинган янги ёки такомиллашган маҳсулот, амалий фаолиятда қўлланиладиган янги ёки такомиллашган технологик жараён, ёки ижтимоий хизматларга янгича ёндашиш кабилар сифатида таърифланади.
Инновациянинг зарур хусусиятлари бўлиб, фан - техникада янгилиги, ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкинлиги ва тижорат объекти бўлиши мумкинлигидир.
Инновация туғрисида гапирадиган бўлсак, қуйидаги тушунчаларни ўзлаштиришимиз лозим:
Янгилик - бу янгича тартиб, янгича услуб, кашфиёт.
Янгилик киритиш — шу янгиликнинг амалда қўлланилиши.
Инновация - янгиликнинг тарқатилиши. Инновацион жараённинг уч шаклини ажратиш зарур:

  • оддий ташкилот ичидаги;

  • оддий ташкилотлараро;

  • кенгайтирилган.

Оддий ташкилот ичидаги инновацион жараён бу - янгиликнинг ташкилот ичида яратилиши ва унинг ўзида кўлланилиши.
Оддий ташкилотлараро инновацион жараёнда янгилик - савдо - сотиш предмети сифатида намоён бўлади.
Кенгайтирилган инновацион жараён бу —янги янгилик киритувчи ишлаб чиқарувчиларнинг намоён бўлиши, ишлаб чиқариш монополиясининг бузилишидир.
Оддий инновацион жараён икки фазада кенгайтирилган жараёнга ўтиши мумкин:
Янгиликни яратиш ва тарқатиш.
Янгилик киритиш диффузияси.
Инновиффузияси.
Инновация бу-коммуникациядан боғлиқ бўлган ахборот алмашиш жараёни. Иновация диффузияси - ўзлаштирилган инновацияни тарқатиш ва янги шароитларда қуллаш. Инновацион жараён субъектлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Новаторлар (ташкилот ичида бўлади) - фан - техника тараққиёти генератори.
Датлабки реципиентлар - биринчи бўлиб янгиликни жорий қилган тадбиркорлар.
Дастлабки кўпчилик - янгиликни жорий қилган фирмалар.
Қолоқлар - маънавий эскирган янгиликни энди жорий қилувчи фирмалар. Инновацион жараён циклик характерга эга ва қуйидагича ёзилади:



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling