15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш


ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖНЙ ТАЖРИБАЛАРИ


Download 0.56 Mb.
bet9/13
Sana20.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1636933
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.

15.4. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖНЙ ТАЖРИБАЛАРИ.
Ушбу тадқиқотнинг объекти бўлиб жаҳондаги энг ривожланган давлатлар ҳисобланган давлатлар танлаб олинди: AKШ, Япония, Германия, Англия, Франция танлаб олинди. Тадқиқот предмети: инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи давлат органлари, молиялаштириш, кредит ва солиқ тизимидаги имтиёзлар, ташқи иқтисодий фаолият; инновацион фаолиятнинг илмий - методик ва ахборот таъминотини қўллаб-қувватлашнинг шакллари; кооперация ва ишлаб чиқарилётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини рағбатлантириш.
Жаҳон тажрибасида инновацион фаолиятни рағбатлантишда солиқ имтиёзларининг қуйидаги турларидан фойдаланилади.
Инновацион ва илмий тадқиқот солиқ кредитларини тақдим этиш, яъни фойдадан инновацион мақсадларга ажратилганда фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш.
Инновацион харажатлар кўпайганда солиқларни камайтириш;
Инновацион фаолият бўйича олинган фойда солиққа тортилмайди;
Юридик ва жисмоний шахслар инновацион ташкилотларнинг акцияларини сотиб олиш натижасида олинадиган дивидендлари имтиёзларга солиқларга тортиш;
Фойда буюртмали ва қўшма ИТТКИга йўналтирилганда фойда солиғини камайтириш;
Лойиҳаларнинг устувор йўналишларда бажарилётганлигини ҳисобга олиб имтиёзлар бериш;
Интеллектуал мулкнинг натижалари бўлмиш патент, лицензия, ноу-хау ҳисобига олинган фойдани имтиёзли солиқларга тортиш;
Машина ва дастгоҳлар ИТИ, олий ўқув ютрлари ва бошқа инновацион ташкилотларга берилганда фойданинг солиқка тортиладиган қисмини уларнинг қийматига мос ҳолда камайтириш;
Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда илмий-инновацион ривожланишнинг учта моделиии ажратиш мумкин.
Фанда етакчиликка интилаётган мамлакатлар, илмий-ишлаб чиқариш босқичларининг барча бўгинларини қамраб олган йирик масштабли максадли лойиҳалар амалга оширилади ва бу ерда мудофаа секторининг илмий-инновацион улуши жуда катта (АКШ, Англия, Франция).
Янгиликларни кенгайтиришга, қулай инновацион муҳит яратишга иқтисодиётнинг барча тармоқларини рационаллаштиришга интилаётган мамлакатлар, (Германия, Швеция, Швейцария);
Инновацион инфраструктураларни ривожлантириш йўли билан янгиликларни рағбатлантирувчи, жаҳон илмий техника ютуқларига мослашувини таъминловчи, фан ва технология соҳаларининг барча соҳаларини мувофиклаштирувчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling