15-мавзу: ииновацион лойиҳалрни бошқариш
Хорижий мамлакатларда инновацион фаолиятни молиялаштириш
Download 0.56 Mb.
|
15- Инновацион лойиҳаларни бошқариш.
Хорижий мамлакатларда инновацион фаолиятни молиялаштириш.
Саноати ривожланган мамлакатларда фундаментал Тадқиқотларни, инновацион ишламаларни хусусан кичик инновацион бизнесни молиявий қуллаб-қувватлашнинг турли хил метод, шакл ва йуллари ишлаб чиқилан. Айникса бу соҳада қуйидаги, яъни АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция ва Канада каби мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофикдир. Ушбу давлатларда инновацион муаммоларни ечиш тажрибасида рзига хос хусусиятларга эга, шу билан бирга умумий ўхшашлик хам мавжуд, яъни инновацион сиёсатни амалга оширида давлат фаол иштирок этади. Ушбу давлатларда илмий техника сиёсатининг асосий молиявий дастури - давлат бюджети маблағларидан фойдаланишдир. Ривожланган мамлакатларда миллий ижтимоий ва инновацион харажатларнинг 20 % дан 50 % ача давлат бюджети ҳисобига молиялаштиради. Илмий тадқиқот ва инновацион ишламаларга сарфланадиган харажатларни давлатнинг умумий харажатлардаги улуши охирги 20 йил ичида карийиб узгармасдан колмокда. Яъни, ушбу харажатлар АКШда 6-7 %, Германияда, Франция, Буюк Британия ва Италияда 4-5 % ва Японияда 3-5 % ни ташкил килмокда. ИТТКИ молиялаштириш соҳасида энг олдинги ўринда АКШ туради. Ушбу мамлакатда 2002 йили фундаментал Тадқиқотларни ва инновацион ишламаларни ривожлантиришга 200 млрд. АКШ доллари сарфланди. Ушбу кўрсаткич Япониянинг ушбу соҳадаги кўрсаткичидан 2.2, Германиянинг 5,6 ва Буюк Британиянинг ушбу соҳадаги кўрсаткичидан 8,7 марта катта. АКШ, Япония, Германия, Франция ва Буюк Британия мамлакатларида уз илмий-Тадқиқот ишларига сарфланадиган маблағлар жаҳон бўйича фанга сарфланадиган харажатларнинг 80 %ини ташкил этади. Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб ялпи ички маҳсулотдаги ИТТКИ сарфланадиган маблағларнинг улуши ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич АКШда - 2,45 %, Буюк Британияда - 2,2 %, Японияда - 3%, Францияда - 2,4 %, Германияда - 2,4 %, Германияда - 2,3 % ни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич бошқа ривожланган мамлакатларда яъни, Швецияда -3, Филландия-2,3 %, Голландия - 1.9 %, Канада - 1,55 %, Испания - 0,91 %, ХХР -0,82 %, Грсцияда - 0,62 % ни ташкил этади. Ривожланган мамлакатларда ИТГКИ сарфланадиган харажатларнинг тузилиши турлича. Бу биринчи навбатда давлат инновацион сиссатининг устуворлиги ва инновацион жараёнга хусусий сскторнинг жалб этиш даражасига боғлиқ. Яъни, Гарбий Европа мамлакатларида фундамента.! Тадқиқотларга сарфланадиган харажатларнинг улуши АКШ ва Японияга нисбатан юқори . Масалан, ИТТКИга сарфланадиган харажатлар таркибида фундаментал Тадқиқотлар сарфланадиган харажатларнинг улуши АКШда - 1,6 % ни ташкил қилади, Японияда - 15 %, Францияда - 21 % дан юқори ва Германияда -23 %. Инновацион ишламаларнинг молиявий манбаи бўлиб давлат ва хусусий сектор ҳисобланади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда ИТКТИнинг асосий молиявий манбаи бўлиб, хусусий сектор ҳисобланади, АКШда, Японии, Германия ва Францияда илмий Тадқиқот ва техник ишламаларни молиялаштирилган жами маблағнинг 48-72 %и хусусий секторга тўғри келади. Ушбу мамлакатларда жами илмий-Тадқиқот ва инновацион ишламаларнинг 60-75 % хусусий секторда бажарилади: шу жумладан амалий Тадқиқотларнинг 70 % дан ва тажриба конструкторлик ишларининг 90 % дан ортиги. Ривожланган мамлакатларда давлат сектори муҳим манба ҳисоблансада, аммо инновацион ишланмаларни амалга оширишда ва молиялаштиришда иккинчи даражали ўринни эгаллайди. Унинг улуши купчилик ривожланган мамлакатларда, хусусий секторга нисбатан 1,3 - 2,5 марта кам. Ушбу кўрсаткич Францияда 42 %, Германияда - 37 %. АКШда 36 %, Японияда - 21 % ни ташкил қилади. Давлат секторининг ИТТКИ бажаришдаги улуши, уларни молиялаштиришга нисбатан хам кам ва ривожланган мамлакатлардан олинган илмий ва инновацион ишлар умумий ҳажмининг 10-21 %ини ташкил қилади. Инновацион фаолиятни молиялаштиришда олий ўқув юртларнинг улуши жуда оз ва Германия 0 % ни ташкил қилса, Японияда энг юқори 6,5 % ни ташкил қилади. Аммо, Ўқув юртларининг ИТТКИ ўтказишдаги улуши, уларни молиялаштиришга нисбатан анча юқори ва 17-20 % ни ташкил қилади. Бундан ташкари олий Ўқув юртларида фундамснтап Тадқиқотларнинг улуши 55-80 % ни ташкил қилади. АКШда инновацион тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш бўйича кичик бизнес ишлари бўйича Администрация, Миллий илмий фонд, НАСА, университетлар, тармоқ вазирликлари шуғулланади. Ушбу ишларни Германияда иқтисод вазирлиги, илмий-Тадқиқот ва технологиялар вазирлиги, саноат Тадқиқот асссоциация федерацияси, Патент маркази амалга оширади; Франция - иқтисод вазирлиги, Тадқиқот натижаларини жорий қилиш бўйича миллий агентлик, Илмий техник фонд; Японияда - кичик бизнесни молиялаштириш корпорацияси, таваккал тадбиркорлик маркази; халқ молиявий корпорацияси; Италияда - технологик янгиликлар маркази ва тижорат банклари, сугурта фондлари билан биргапикда кичик инновацион бизнесни қуллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурларнинг муваффакиятли амалга ошириш учун керакпи замин яратмокдалар. Хулоса Катта йирик давлат лойиҳалари учун уларнинг мақсадларига мувофик, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазият ҳамда лойиҳанинг хуқуқий хавфеизлиги, лойиҳага жамоатчилик жавобгарлиги, лойиҳанинг иш билан бандлиги ва бошқалар сабабли мақсадли мезонлари муҳим аҳамиятга эга. Илм-фан ва техника ютуқларини кенг куллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling